Хорижда иш

Description
Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

3 weeks, 5 days ago
*****🇰🇷***Жанубий Кореяга 12 000, ***🇺🇸***АҚШга 15 …

*🇰🇷Жанубий Кореяга 12 000, 🇺🇸АҚШга 15 500, 🇱🇻Латвияга 4000 эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Қўқон шаҳрида фуқаро У.А. фуқаро А.Ғ.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида
Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб, эвазига 12 000, Олтинкўл туманида фуқаро А.О. фуқаро Г.И.нинг ишончига кириб, уни 15 500 доллар эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 4 000, Избоскан туманида фуқаро Н.А. фуқаро Н.Х.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини Латвияга ишга юборишини айтиб, эвазига 4 000* долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Эслатма!

Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

👉 @o_norov

4 weeks, 1 day ago
***🧊*****Антарктида иш, йиллик маоши 66 минг …

🧊Антарктида иш, йиллик маоши 66 минг евро!

Антарктидаги станцияларга ошпаз, дурадгор, электрик ва сантехниклар учун бўш иш ўринлари эълон қилинди.

💶Ишчиларга йилига 34 000 дан 66 000 еврогача маош, қўшимча мукофотлар, шунингдек бепул турар жой, овқат, транспорт ва махсус кийим-кечак билан таъминлаш таклиф қилинмоқда.

У жойда ишлаш истагингиз бўлса, ҳаволани босинг.

👉Вакансия

👉 @o_norov

1 month ago
*****🇵🇱***Польшага ўзбекистонлик ишчилар керак!**

*🇵🇱Польшага ўзбекистонлик ишчилар керак!*

Сўнгги йилларда Польша меҳнат бозори кўплаб соҳаларда малакали ишчи кучи етишмаслиги муаммосига дуч келмоқда. Поляклар бу муаммони ўзбекистонлик ишчилар билан ҳал қилмоқчи.

Польша иш берувчилари ўзбекларни меҳнатсевар, ўз касбини яхши кўрадиган ва интизомли, бошқа мутахассисликларни эгаллашга интилувчан, деб билади.

"Dziennik Wschodni" журналининг ёзишича, дастлаб, қурилиш, ишлаб чиқариш, логистика, мебель ишлаб чиқариш соҳасида фуқароларни ишга жалб қилиш режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Польшада 20 мингдан кўпроқ юртдошимиз бор.

Сиз Польшада ишлашни истармидингиз?

👉 @o_norov

1 month ago
**2024 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 30 …

2024 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 30 фоизга ошди

2024 йилда Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ёки 3,4 млрд долларга кўпайиб, 14,8 млрд долларни ташкил қилди.

Маблағларнинг 77 фоизи ??Россиядан (11,5 млрд. долл.) келиб тушган. Қолган қисми ??Қозоғистон (795 млн. долл., ), ??АҚШ (577 млн. долл., +36%), ??Жанубий Корея (534 млн. долл., +56%), ??Туркия (405 млн. долл.), ??Буюк Британия (135 млн. долл., +83%) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.

? @o_norov

1 month ago
***??***Германияда Ausbildung дастури орқали автомобил механиги …

??Германияда Ausbildung дастури орқали автомобил механиги ва оператори соҳаларида касбий таълим олишни хоҳлайсизми?

❗️Номзодлар учун талаблар:

− мактабни битирган;
− немис тилида камида Б1 даражадаги сертификат;
− 18-27 ёш;
− техника соҳасига қизиқиш;
− судланмаган ва жисмонан соғлом.

Дастурнинг афзалликлари:

?авиачипта;
?яшаш жойи топишда кўмак;
?виза ҳужжатларини тўплаш;
тиббий суғурта.

⌛️Ҳафтасига 36-40 соат амалиёт

? ойлик стипендия (қўлга тегиши): 1-йил - 600€, 2-йил - 700€, 3-йил - 800€.

?Рўйхатдан ўтиш

☎️1282, 71 202-33-55 (10/17).

? @o_norov

1 month ago
***?******❄️*****Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво кириб …

?❄️Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво кириб келади

Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши, республика бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совуқ бўлади.

? @o_norov

1 month ago
***??******❌*****Ўзбекистондан чиқишга “запрет” бор-йўқлигини қандай текшириш …

??Ўзбекистондан чиқишга “запрет” бор-йўқлигини қандай текшириш мумкин?
Хорижга чиқиш учун тақиқ борлигини 4 та йўл билан текшириш мумкин:

my.gov.uz дан;
МИБ сайтидан;
МИБ иловасидан;
МИБнинг махсус Telegram ботидан.

❗️Энг қулай усули @mibuzrasmiy_bot орқали:

1. Ботни ишга туширасиз;
2. “Ижро ҳужжатлари” тугмасини босасиз;
3. Паспорт серия ва рақамини киритасиз;
4. Туғилган санангизни киритасиз (масалан: 20.02.2002);
5. Номингизда ижро ҳужжати бор-йўқлигини кўрсатилади.

?Йўқ бўлса, табриклаймиз. Сиз исталган давлатингизга кетишингиз мумкин!

? @o_norov

1 month ago

?Хорижда эмас, Ўзбекистонда иш керакми?

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди қуйидаги бўш иш ўринлари бўйича танлов эълон қилади:

1. Ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва танловларни шакллантириш бўлими бошлиғи.
2. Ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва танловларни шакллантириш бўлими бош мутахассиси.
3. Дастур ва лойиҳалар самарадорлигини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.
4. Дастур ва лойиҳалар самарадорлигини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси.
5. Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими бошлиғи.
6. Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими бош мутахассиси.
7. IT жорий қилиш ва ахборот хавфсизлиги бўйича бош мутахассис.

❗️Номзодлар учун талаблар:
− 20 ёшдан катта;
− олий маълумот;
− ўзбек тилида ёзма нутқ қоидаларини мукаммал билиш;
− рус ва инглиз тилларини билиш;
− жамоа билан ишлай олиш;
− давлат органлари ва ташкилотларида камида 3 йиллик иш стажи.

? Белгиланган шаклдаги маълумотнома (объективка) жўнатиш ва мурожаат учун: @Fond_kadr2025

? @o_norov

1 month, 1 week ago
***??***Туркия ҳудудида қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли …

??Туркия ҳудудида қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида вафот этган юртдошларимиз сони 14 нафарга етди ва яна 3 нафарининг аҳволи оғир.

Маълумотларга кўра, қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли ташхиси билан Туркия бўйлаб касалланганлар сони 88 нафарни ташкил этиб, шундан 37 нафари вафот этган. Қурбонлар орасида маҳаллий аҳоли вакиллари ва бошқа давлатлар фуқаролари бор.

Афсус, вафот этган юртдошларимиз яқинларига сабр, касалларга эса шифо тилаймиз.

? @o_norov

1 month, 1 week ago
[#Эслатма](?q=%23%D0%AD%D1%81%D0%BB%D0%B0%D1%82%D0%BC%D0%B0)

#Эслатма

??Россияда ноқонуний юрибсизми?

Россия президенти имзолаган фармонга кўра, мамлакатда ноқонуний юрган чет давлат, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари 2025 йилнинг 1 январидан 30 апрелигача ўз мақомини қонунийлаштириши мумкин.

Сизга қайси бири маъқул, полициядан қочиб, чегарадан "кирди-чиқди" қилиб юришми ёки жаримасиз тинчгина патент олишми?

?2025 йил учун патент нархлари

#amnistiya #migrant

? @o_norov

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago