🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Қанотли сўзлар
ЭШИК ТАҚИЛЛАДИ
Чори Аваз шеъри
Фарангиз Жабборова ўқиди
* * *
Эшик тақиллади.
Келди.
У келди...
Очаман... Бошқа.
Киринг. Киради. Кетади.
Эшик тақиллади.
У келди. У...
Очаман...
Бу ҳам мени соғинган одам.
Ия келинг. Қани келинг.
Киради. Кетади.
Эшик тақиллади.
Ҳайрият келди...
Очаман...
Ҳеч ким йўқ.
Балки беркингандир у бирор ёққа.
Йўқ. Ҳеч ким йўқ.
Эшик тақиллайди.
Ойлар ўтади...
Эшик тақиллайди.
Йиллар ўтади...
Эшик тақиллайди.
Соғинганлар келиб кетади...
Эшигингдан кутган одаминг кириб келмас экан ҳеч қачон...
Қўлларингдан келса, келмаса – кутган одамингга айлан...
Чори Аваз
Мўралаб қўйинг:
https://t.me/fozilfarhod
https://youtu.be/3K50btfIzsg?si=iFMMSnSpV7aNOr3q
Ozod Sharafiddinov, Anvar Obidjonlarning o’zlari ham rahmatli bo’lib ketishdi, ammo …
Shu eshittirishni tayyorlaganlar va Youtube ga joylashtirganlarga salomatlik tilayman. Katta raxmat!
YouTube
RADIO XAZINA: CHORI AVAZ XOTIRASI. РАДИО ХАЗИНА: ЧОРИ АВАЗ ХОТИРАСИ.
#oltin\_grammafon #mtrk\_arxivi #radio\_xazinasi
Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti sohibasi Guli Nigor Avazovaning otasi haqidagi xotiralari.
? “Ezgulikka baxshida umr”
“Inson yo‘li uzun emas. Har bir inson yo‘lining so‘ngida bir uyum tuproq bilan belgi qo‘yishadi. Ammo hech kim o‘sha bir uyum tuproqni o‘z qo‘llari bilan uya olmaydi”.
Chori Avaz.
? “Ezgulikka baxshida umr”
Гоҳи ҳамма нарса чарчатар,
Диққатингни бўлаверади.
Ёлғизгина, сокин турсанг-да,
Ёлғиз бўлгинг келаверади.
Ичингдаги сирли сукунат
Хотиржам дам-бадам бақирар.
Сезасанки, сукут кимнингдир
Ёлғизлигин тинмай чақирар.
Куч ато этади сукутнинг
Бу каби оғриқли ноласи.
Ва ахтариб кетгинг келади
Ёлғизлигинг ёлғиз боласин.
Чори АВАЗ
Bu she’r ham Jontemir ijrosida
Мен ҳаётнинг остонасидан, Эндигина ҳатлаган одам, Қимтинганга ўхшайман минг йил, Ичкарига қуймоққа қадам. Бирор кимса ёнимга келиб, Ҳеч менинг ҳолим сўрмади. Мен ҳаммани кузатдим минг йил, Минг йил мени ҳеч ким кўрмади...
Чори аканинг ушбу шеъри ўтган аср 80 йиллар ёшларининг гимни эди, десам хато бўлмайди. Совет давлатининг сохтаю ёлғонларидан чарчаган ёшларнинг тушкун кайфиятини ёрқин ифодаси ўлароқ бу шеърни бир ўқишдаёқ ёдлаб олган эдик. Чори ака ўта адолатпарвар ва меҳрибон киши эди. Ўша даврда пахта иши бўйича ўлимга ҳукм қилинган ўзбекларни ҳимоя қилиб, Михаил Горбачевга очиқ хат ёзиб, имзолар йиғиб жўнатганлари эсимда бор. Чет бир районнинг комсомолида ишлайдиган 4-5 та навқирон йигитлар ЎзЛКСМ нинг номини ўзгартирган ҳолда унинг янги Уставини тузиб, ВЛКСМ дан мустақил ташкилот бўлсин дегани учун ишдан бўшатилиб кўчага ҳайдалганди. Шу йигитларнинг ҳақ-ҳуқуқи ва адолат учун Чори ака 5-6 ойлаб ўзининг ишидан (ўша пайти Чори ака "Чўлпон" нашриётида бўлим муҳаррири эди) воз кечиб бўлса-да фидоийларча курашгани хотирамда шундай муҳрланиб қолган. Чунки Чори ака учун бир кишининг ҳаёти ва ҳақ-ҳуқуқи ҳар қандай нарсадан устун ва қадрли эди. Чори акам билан кечаю кундуз шеърият, адабиёт, мустақиллик, ижтимоий-сиёсий ҳаёт тўғрисида гаплашардик. Суҳбатдошининг фикрини шу даражада диққат билан тинглардики, бирон арзирли гап гапираяпманми ўзи деб, гоҳида одам ҳижолат чекарди. Чори ака шеъриятининг сир-асрорлари ҳали кашф этилганича йўқ. Чори аканинг адабий-бадиий меросини ҳам авайлаб-асраб, ҳам тарғиб қилиб келаётган Зебо опага катта раҳмат. Зебо опа чарчаманг, ҳали олдинда қиладиган ишлар кўп. Чори акамнинг ётган жойлари жаннатдан бўлсин.
Акбар Нурматов, профессор.
Таржима: Чори Аваз шеъри.
O friend who gazes far into the yonder,
And treads the path where hope’s steps do roam,
Know I, steadfast, as bonds we fondly ponder,
Walk with you through every crest and foam.
In weariness, find me as your stead,
Thirsty lips, upon me, your trust dwell.
Our journey’s end, where dreams are led,
For me, it’s your triumph, my friend, I foretell.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago