Fitrat.uz

Description
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
http://myurls.co/fitrat_uz

Диний саволлар учун:
@SavollarMuslimUzBot
Тел: (78) 150-33-44
Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@fitratuzadminbot

We recommend to visit

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Сайт: kun.uz
TikTok: tiktok.com/@kunuznews

Видео жўнатиш учун 👉 @kunuzvideo_bot

Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 5 days, 9 hours ago

Har kuni mamlakatlar bilan bog‘liq qiziqarli Video Foto Xabarlar!

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi 👀
bizga yuboring 👉 @Sunnatik_Uz

Reklama: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

📄643092-sonli guvohnoma asosida faoliyat yuritamiz

Last updated 3 weeks ago

✅ Телеграм тармоғидаги Автомобиллар учун энг оммабоп савдо канали "MOSHINA BOZOR"га хуш келибсиз

📝 Эълон бериш учун: @Yutouz_Admin га ёзинг

Эълон бериш ПУЛЛИК!

Kvartira ijarasi - @Kvartira

Namoz vaqtlari - @Abuhurayrabot

Last updated 5 days, 22 hours ago

5 days, 5 hours ago
5 days, 5 hours ago
5 days, 5 hours ago
2 weeks, 6 days ago

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мен намозни кўпинча иш жойимда ўқийман, шу сабабли атрофдаги ишлайдиганларга халақит бермаслик учун намозга азонни паст овозда ўзимга эшитиладиган даражада айтаман. Азонни бундай айтишим жоизми? Ёки бу ҳолатда азон айтмасдан иқоматни айтиб номозни ўқийверайми?ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Агар сиз турган жойга масжидда айтилган азон эшитилса унда такбирнинг ўзи билан намозингизни адо қилишингиз мумкин. Бироқ азон эшитилмаса унда паст овозда бўлса ҳам азон айтасиз.

ЎМИ Фатво ҳайъати.Дўстларингизга улашинг:https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

2 weeks, 6 days ago

🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 5 май куни соат 15:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби Жасурбек домла Раупов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

2 weeks, 6 days ago

#МУТОЛАА_ВАҚТИ

<hr>

Ҳали нималар бўлганидан бехабар, аммо ниҳоят даражадаги ҳаяжон билан натижани кутаётган мусулмонлар сал ўтмай, ўзлари танийдиган овознинг юксак пардаларда
«Оллоҳу акбар, Оллоҳу акбар!» дея такбир келтирганини эшитишди.
Бу овоз уларнинг ичларидаги ҳаяжонни қувончга чевириб юборди.

Амрнинг ерга чўзилганини кўрган Дирор билан Навфал биргаликда Ҳазрати Алига ташланди. Булар Амр билан бирга ўтган тўрт кишидан иккиси эди. Ҳазрати Али уларга пешвоз чиқди. Лекин улар жанг қилишдан қочишни афзал кўришди. Орқадан етиб келган Алининг ўртоғи Зубайр Навфални кувиб етди ва бир қанча зарба билан унинг хаёт дафтарига нуқта кўйди.

Ҳандақнинг бу тарафидаги мушриклар бўлаётган воқеаларни алам ва изтироб билан кузатиб туришарди. Амрдек ишончли, жасур бир кишининг ерда жонсиз ётиши ачинарли ҳол эди, албатта. У шундай Амр эдики, Уҳудга чиқиши учун Қурайш қабиласи уни махсус таклиф билан чақиртирган. У қўшилган карвонга хужум қилишга ҳеч ким ботинган эмас.

Бир сафар чоғида карвонга ҳужум қилган қарокчилар гуруҳига бир ўзи бас келган, уларнинг додини берган. Умар ибн Хаттоб бу воқеанинг шоҳидларидан эди.

Қайтақайта майдонга чорлаганида, ҳеч ким юрак ютиб «Мен чиқаман», демагани, Ҳазрати Алига Расули акрам: «Утир, эй Али, бу Амрдир», дея у билан жанг қилишга дарҳол рухсат бермаганлари шундан эди.

Ҳандақнинг четига келган бир неча мушрик:
— Амрнинг жасадини бизга топширсангиз, эвазига ўн минг дирҳам пул беришга розимиз! — дея бақиришди.
Бу таклиф Жанобимизга етказилганида, ул Зоти муҳтарам:
Жасад ўзларингизга буюрсин. Биз ўлик пули олмаймиз, — дедилар. Ва жасад топширилди.

Абу Суфёнга Амрнинг ўзбошича ҳандақдан ўтгани ёқмаган эди. Ахир, атрофини ўраб, униям, тўртала шеригиниям осонгина ўлдиришлари мумкин эдида. Ҳолбуки, ўраб олишга ҳам ҳожат қолмади. Амр яккама-якка олишувда рақибининг зарбасидан жон берди. Абу Суфён афтини буриштириб:
Бу кун бизга жуда ҳам хосиятсиз келдида, — деди ва жанг майдонидан узоқлашди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

1 month ago

#Маъруза

Таниқли уламоларнинг ташрифиАммор ибн Ёсир жоме масжиди

🕌 Яшнобод тумани бош имом хатиби
🎤 Фазлиддин домла Аллоёров
▶️ **Рамазонни ғанимат билайлик

Дўстларингизга ҳам улашинг:**https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

1 month ago

🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТБугун, 20 апрел куни соат 15:00да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари Миродил домла Миржалилов жавоб берадилар.

**Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг**https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

1 month ago

ҚАЗО ТУТИШ ЛОЗИМ БЎЛАДИГАН, КАФФОРАТ ЛОЗИМ БЎЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР:1. Ғизо саналмаган ва ғизо тоифасига кирмайдиган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таъби ейишга мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун, рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни ейиши.

  1. Пишмаган мевани ейиш.

  2. Тишлари орасида қолган нўхатдан катта нарсани ютиб юбориш.

  3. Данак, пахта, қоғоз, тери ейиш.

  4. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юбориш

  5. Қасддан ичига исириқнинг тутуни каби тутун киритиш.

  6. Эркак кишининг орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан сув ёки дори киритилиши.

  7. Қулоққа мой томизилса ҳам рўза очилади. Сув томизилса очилмайди.

  8. Қасддан оғзи тўлиб қайт қилса ҳам қазо тутилади. Агар беихтиёр, оғзи тўлмай қайт қилса ёки таом эмас, балғам қайт қилса, рўза очилмайди.

  9. Ғизо ва доринини беморлик, сафар, мажбурлаш, адашиш, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар билан тановул қилса, рўза очилиб, қазоси тутилади.

  10. Оғиз чайилаётганда беихтиёр ичига сув кетиб қолса, рўза очилади ва қазо тутилади.

  11. Бошдаги ёки қориндаги жароҳатга қўйилган дори ичига ёки димоғига кетиб қолиши.

  12. Ухлаб ётган одамнинг қорнига сув киритиб юборилса, рўзаси очилади.

  13. Аёл киши хизматга ярамай қоламан деб таом еса ҳам рўзаси очилиб, қазосини тутади.

  14. Рўзадорлигини унутган ҳолда таом еса ёки жимоъ қилса, рўзаси очилмайди. Аммо бунинг ҳукмини билмай, «бўлар иш бўлди» деб, яна таом еса ёки жимоъ қилса, қазо рўза тутиб бериш лозим бўлади.

  15. Рўза тутишга кечаси эмас, кундузи ният қилиб, кейин «бу ниятим тўғри бўлмаса керак» деган шубҳа билан таом ейилса, рўза очилади ва қазо тутиш вожиб бўлади.

  16. «Ҳали тонг отмаган бўлса керак» деб, еб-ичган ёки жимоъ қилган одам тонг отиб бўлганини билиб қолса, рўзасининг қазосини тутади.

  17. «Қуёш ботган бўлса керак» деб, еб-ичган ёки жимоъ қилган одам қуёш ботмаганини билиб қолса, рўзасининг қазосини тутади.

  18. Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондирса ҳам фақат қазо тутади.

  19. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли маний тўкилса, рўзанинг қазоси тутилади.

  20. Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл ҳам қазо тутади.

  21. Рўзадор киши орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам рўзаси очилиб, қазосини тутади.

  22. Рамазон рўзасидан бошқа рўзасини очиб юборган кишига фақат қазо тутиш вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг«Мўминнинг қалқони» китобиданДўстларингизга ҳам улашинг:https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

1 month, 4 weeks ago

#Маъруза

🕌 Паркент тумани ’’Сирли‘‘ жоме масжиди
🎤 #Зиёвиддин_домла
▶️ **Ёшлик даври

Дўстларингизга ҳам улашинг:**https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

We recommend to visit

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Сайт: kun.uz
TikTok: tiktok.com/@kunuznews

Видео жўнатиш учун 👉 @kunuzvideo_bot

Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 5 days, 9 hours ago

Har kuni mamlakatlar bilan bog‘liq qiziqarli Video Foto Xabarlar!

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi 👀
bizga yuboring 👉 @Sunnatik_Uz

Reklama: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

📄643092-sonli guvohnoma asosida faoliyat yuritamiz

Last updated 3 weeks ago

✅ Телеграм тармоғидаги Автомобиллар учун энг оммабоп савдо канали "MOSHINA BOZOR"га хуш келибсиз

📝 Эълон бериш учун: @Yutouz_Admin га ёзинг

Эълон бериш ПУЛЛИК!

Kvartira ijarasi - @Kvartira

Namoz vaqtlari - @Abuhurayrabot

Last updated 5 days, 22 hours ago