?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago
АССАЛОМУ АЛАЙКУМҲаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
**Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..**@fitratuz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2024/1446 ЙИЛ 14 НОЯБРЬ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)
*⏰ ТОНГ - 05:48
⏰ ҚУЁШ - 07:10
⏰ ПЕШИН - 12:13
⏰ АСР - 15:23
⏰ ШОМ - 17:07
⏰ ХУФТОН -18:*24
Улашинг👇****
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бизнинг Нобеллар қаерда? Китобларда.
Қуйидаги расмда Ат-Тусининг (ўнгда) 1261 йилдаги ва Коперникнинг (чапда) 1543 йилдаги сайёраларнинг Ер атрофида ҳаракатини кўрсатувчи диаграммага назар солинг.
Бу диаграммаларнинг кўринишдан ўхшашлиги турсин, хатто ундаги нуқталарнинг белгилари ҳам бир бирини такрорлайди.
Ат-Туси раҳимаҳуллоҳ (أ) "Алиф" ҳарфи билан кўрсатган нуқтани Коперник "А" билан, (ب) "Ба" ҳарфи билан кўрсатганини "B" билан, (ج) "Жим"ни G, (د) "Дол"ни D билан кўрсатади.
Шу тариқа Европа мусулмон олимларнинг китобларини ўзлаштириб ривожланишга қадам қўяди. Коперник эса ўзидан уч юз йил аввал ёзилган асарларни такрорлаб Европада "олим" бўлади.
Биз дрон учиришимиз, электр автомобиль ишлаб чиқаришимиз, сунъий интеллектни ўзлаштиришимиз учун 300 йил кутишимиз шарт эмас.
*©️*Саид Комил Ҳолҳожаев
Улашинг:** @AhliSunnaValJamoaUz
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ФОЛБИННИНГ ГАПИ
**CАВОЛ: Фолбинлар эшигимизни тақиллатиб келиб, уйимиздаги дарахтнинг тагида иссиқ-совуқ кўмилган, у ерни ўзингиз кавлаб гувоҳи бўлинг, деса, нима қилиш керак?
ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фолбиннинг гапига ишонманг, уни қайтариб юборинг. У сизга ғайбдан хабар бермоқчи. Ғайб илми фақат Аллоҳга хос. Агар ростдан ҳам унинг айтган нарсаси уйдан чиқяпти десангиз, у ўша фолбиннинг ва у билан ҳамкорлик қилувчи жинларнинг ҳийласи.
Ўзингизга ва фарзандларингизга доим Қуръон оятларини ўқиб дам солиб юринг. Уйингизда Қуръони каримни, хусусан, Бақара сурасини кўпроқ тиловат қилинг. Чунки Бақара сураси ўқилган уйда сеҳр бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)».
Қоф сураси, 18-оят.
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»нинг фазилати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Солиҳа бир аёлнинг эри мунофиқ ва жоҳил эди. Аёл ҳеч бир ишини «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», демасдан бошламасди. Мунофиқ эрнинг эса бу калимани эшитгани заҳоти жаҳли чиқар ва хотин бечорага озор беришни янада кучайтирар эди.
Солиҳа аёл эса эрининг жафоларига сабр этар ва унинг тўғри йўлга келишини сўраб Аллоҳ таолога дуолар қилар эди.
Кунларнинг бирида золим эр жуда ҳам жаҳл отига минди. Аёлига ёмонлик қилиш, уни қаттиқроқ азоблаш учун жиддийроқ бир баҳона қидирди ва ўзига-ўзи: «Унга бир ўйин кўрсатай, ана ўшанда унинг аҳволини кўрамиз, ҳолига маймунлар йиғлайди ҳали, қани уни ўшанда ким қутқарар экан?» дер экан, бошқаларга очиқ айта олмаган инкорчилиги, ичидаги жамики чиркинликлари тўлиб тошди.
Аёлини чақириб, унинг қўлига бир ҳамён тилла тутқазиб: «Буни яхшилаб сақла, бир донаси йўқолса, терингни шилиб оламан», дея пўписа қилди. Аёл эрининг амрига бош эгиб ҳамённи қўлига олди ва «Бисмиллаҳ»ни айтиб ҳамённи яхши сақлади. Аммо мунофиқ эри зимдан уни кузатиб турди ва аёли яширган жойдан ҳамённи олиб, ичидаги тиллаларни олдида, ҳамённи бир қудуққа улоқтирди. Қилмишидан хотиржам бўлгач, аёлини чақириб: «Сенга берган ҳамённи тез олиб кел», деди. Хотин ҳамённи яширган жойига югуриб бориб, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дея қўлини узатган эди, Аллоҳ таолонинг амри билан фаришталар ҳамённи қудуқдан, тиллаларни мунофиқ эр яширган жойдан олиб, ҳамённинг ичига солдилар ва жойига жойлаб қўйдилар.
Аёл ҳамённи қўйган жойидан олди, фақат ҳамёндан сув томчилаб турар эди. Аёл унинг нега ҳўл бўлиб қолганини тушунмади ва эрига олиб келиб берди.
У одам ҳўл ҳамённинг ичидаги тиллаларни кўриб ҳайрон бўлди. Хотинининг айтганлари нақадар тўғри эканини тушуниб етди ва аёлига: «Сенга кўп зулм қилдим, жонингга азоб бердим, мени кечир», дея ёлвора бошлади. Аллоҳ таолога тавба ва истиғфор этди, Аллоҳнинг солиҳ қулларидан бири бўлди. Ўша кундан эътиборан дуо ва илтижоларида бундай дер эди: «Ё Роббим! менга дунё ва охиратим учун солиҳа бир аёл берганинг учун Сенга шукр этмоқдан ожизман, мени афв эт».
Солиҳа аёл эса: «Ё Роббим! Сенга шукрлар бўлсинки, дуомни қабул этиб, жуфтимни солиҳ бандаларингдан этдинг», дея дуо қилар эди.
Ким «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни кўп зикр қилар экан, у, дунёда бахтли ва охиратта нажот топувчилардан бўлади инша Аллоҳ.
Муҳаммад Қуддус Абдулманнон
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Қуйичирчиқ тумани «Дўстлик» жоме масжиди имом-хатиби Шухрат домла Музаффаровнинг волидаи муҳтармаларининг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳумани Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.
**АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.
Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!
Жума айёми муборак бўлсин!**@fitratuz
?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago