Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 5 days, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago
Залмай Халилзод: "Толибон" ҳокимияти қисқа муддатли бўлиши мумкин, лекин узоқ муддатга жавоб бера олмайди
АҚШ ва "Толибон" ўртасидаги Доҳа келишуви ижрочиси сифатида танилган дипломат Залмай Халилзод юқоридаги фикрларини Флорида университетидаги Глобал ва миллий хавфсизлик институтида бўлиб ўтган давра суҳбатида айтиб ўтди. У ўз нутқида афғонлараро мулоқотга алоҳида урғу қаратиб, ҳозирги вазиятда Афғонистон барча учун мақбул бўлган сиёсий тизимга эга бўлиши лозимлигини таъкидлади.
"Толибон" Кобул ҳокимиятига келгач, туяқуш мисол "бошини ерга кўмиб олган" олган Халилзод, Трамп президент сифатида сайланиши билан "афғон мавзуси" бўйича тез-тез чиқишлар қила бошлади. Бу маълум маънода Трамп маъмуриятининг Афғонистонга оид ташқи сиёсатида ўзгаришлар бўлишига ишора қилади. Бундан ташқари, Дональд Трамп ўз маъмуриятига таклиф қилган юқори лавозимдаги вакиллар (уларни Америка сенати тасдиқлаши керак) алоҳида диққат-эътиборни тортади:
Мудофаа вазири номзоди Пиг Ҳигсет. У Афғонистондаги уруш фахрийси. 2011-2012 йилларда ISAF сафларидаги бўлинмаларга хизмат қилган.
Давлат котиби номзоди Марко Рубио. У ўз вақтида сенатор сифатида "Толибон" ҳаракатини террорчи ташкилот деб тан олиш таклифини илгари сурган. Бундан ташқари, у 2023 йилда "Терроризм молиялаштирилишини тўхтатиш" лойиҳасини Конгрессга тақдим этган. Рубион Fox News телеканалига берган интервьюсида " "Толибон" каби террорчи ташкилотлар америкалик солиқ тўловчиларнинг пулларидан фойда кўрмаслиги керак", деб таъкидлаган.
Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи номзоди Майк Уолтз. У ҳам Американинг "Толибон"га қарши амалиётларида иштирок этган уруш фахрийси. Майк Уолтз ҳам Fox News га берган интервьюсида Америка қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши "шармандали ҳодиса" эканлигини таъкидлаб, келажакда АҚШ аскарлари Афғонистонга қайтиб, терроризмга қарши курашиши керак, деб ҳисоблайди. Шунингдек, Майк Уолтз Конгресс тингловларидан бирида Афғонистондаги Ал-Қоида "Толибон" ҳукумати ва улар қўлида қолган Америка ускуналари ёрдамида қайта жонланаётганини таъкидлаб, "бир террорчи гуруҳга таяниб, бошқа террорчи гуруҳни йўқ қилиш катта хато" дея Залмай Халилзод қарашларини танқидий баҳолаган эди.
Юқорида зикр этилган номзодлар тасдиқланса, табиийки, АҚШнинг Афғонистон бўйича сиёсатида туб янгиланишлар бўлиши эҳтимоллари ошади.
🇺🇿Жаҳон савдо бозорлари сари
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди.
Мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши масалаларида амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.
Энг қувонарли жиҳати, музокаралар якунланиб Ўзбекистон яқин йилларда ЖСТга аъзо бўлиши маълум бўлмоқда.
Афғонистон атрофида "хавфсизлик халқаси" яратилади
МДҲга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгаши котибларининг Москвада бўлиб ўтган йиғилишида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Афғонистон атрофида "хавфсизлик халқаси" яратиш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватланди.
Йиғилишда сўзга чиққан Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Афғонистон билан боғлиқ вазият юзасидан қуйидагича таъкидлади: "*Афсуски, бу мамлакатда вазият беқарорлигича қолмоқда. Шу билан бирга, "толиблар" ҳокимиятда бўлган вақтларида улар билан ҳамкорлик қилиш мумкин ва зарурлигини амалда исботлади. Ўз навбатида биз улар билан амалий алоқалар ўрнатмоқдамиз, "Толибон"ни Россиянинг террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш имкониятларини ўрганмоқдамиз.
Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари "Толибон"га душман экстремистик гуруҳлар қўли орқали минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш режаларини ишлаб чиқаётгани ҳақида маълумотлар бор. Ушбу режаларга қарши туриш учун Афғонистон ҳукуматини минтақавий ҳамкорликка, биринчи навбатда, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш, Кобул билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга*".
Суҳайл Шаҳин: Трамп бизни расман тан олишига умид қиламиз
"Толибон"нинг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари Суҳайл Шаҳиннинг айтишига кўра, Дональд Трампнинг сайловлардаги ғалабаси АҚШ ва "Толибон" ўртасидаги алоқаларни яхшилашга имкон яратади. Шунингдек, "Толибон" вакили Трамп президентлиги даврида Афғонистон Муваққат ҳукумати тан олинишига умид қилаётгани ҳақида маълум қилган.
🇵🇰Покистоннинг Афғонистон бўйича собиқ махсус вакили Осиф Дурроний афғонлар орасида машҳур бўлган "Кактус" номли дастурга интервью берибди. Интервьюдаги энг муҳим жиҳатлар:
Советларни Афғонистонга биз таклиф қилмадик. Шунингдек, афғонларни Покистонга келишини ҳам биз сўрамадик. Шу боис биз айбдор эмасмиз.
АҚШ "Толибон" билан 10 йил музокаралар олиб борди. Кейин улар ўртасида Доҳа келишуви тузилди. Ашраф Ғани ҳукуматининг қулашига биз жавобгар эмасмиз. Афғонистонда ўша пайтда 300 минг ҳарбийлар бор эди, лекин режим қулади.
Ҳиндистон Афғонистонни биз учун жанг майдонига айлантирди. Ҳиндлар ҳозир ҳам "Теҳрек-е Толибон Покистон" (ТТП) жангариларига афғон шахслари орқали молиявий кўмак кўрсатмоқда.
Агарда ТТП етакчилари афғон заминида бўлмаса, унда "афғон толиблари" нега Покистон ва ТТП ўртасида воситачилик қилишни хоҳлашмоқда. Марҳамат, бу саволни "Толибон"дан сўранг.
Биздан яхши қўшничиликни кутяпсиз. Буни Эрондан сўранг. Агар бизда "Толибон" бўлса, Эронда "Фотимиюн" бор.
🇷🇺🇹🇷🇺🇦Sergey Lavrov: Afsuski, Anqara Kiyev rejimi bilan harbiy-texnik sohada hamkorlikni davom ettirmoqda. Turk qurollari Ukraina Qurolli Kuchlari tomonidan rossiyalik harbiy xizmatchilar va tinch aholini o‘ldirish uchun foydalaniladi. Bu Turkiya rahbariyatining vositachilik xizmatlarini ko‘rsatishga tayyorligi haqidagi bayonotlari fonida hayratga solishi mumkin emas.
Asia Times: "Толибон" Афғонистон устидан назоратни йўқотмоқда
Нашрда қайд этилишича, "Толибон"нинг Афғонистонда ўрнатилган 3 йиллик ҳукмронлиги кучайиб бораётган қаршилик ҳаракати ва мамлакат барқарорлигига путур етказувчи таҳдидларга дуч келмоқда.
Мақола муаллифи Крис Фитсжералд буни "ИШИД-Хуросон" террористик ташкилоти Афғонистонда бир неча бор портлашлар уюштиришда давом этаётгани ва "Толибон" ушбу ташкилотни бутунлай йўқ қила олишда муваффақиятсизликка учрагани билан изоҳлайди. Шунингдек, мақолада "ИШИД-Хуросон" "Толибон" сиёсатидан норози бўлган унинг аъзоларини ҳам ўз сафига жалб этаётгани, жумладан БМТ маълумотларига кўра, "ИШИД" ҳаттоки "Толибон" Бош разведка бошқармаси (General Directorate of Intelligence - GDI) ва ҳукумат вазирликлари ичига кириб боргани, натижада июль ойида GDIнинг 20 нафар аъзоси ушбу террор гуруҳига алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олингани юқоридаги фикрларга мисоллар сифатида келтирилади.
Америка урушни тўхтатадими?
Яқин Шарқнинг йирик қуролли низосига айланган Фаластин-Исроил ва Исроил-Ливан урушлари "боши берк кўча"га кириб бормоқда. Мазкур шароитда америкаликлар урушни вақтинча тўхтатиш вариантларини излаётган кўринади. Шу мақсадда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Яқин Шарқ бўйлаб сафар қилмоқда. Бундан ташқари, 27 октябрда Доҳада МРБ директори Уилям Бёрнс, Моссад директори Девид Барнеа ва Қатар Бош вазири Муҳаммад ал-Тони ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Маълумотларга кўра, Моссад директори Девид Барнеа ва Шин Бет раҳбари Ронен Бар Миср разведка хизмати раҳбари Ҳасан Рашид билан ҳам кўришиб, "музокаралар" ўтказган. Ал-Араби Ал-Жадид газетасининг ёзишича, ҲАМАС делегацияси ҳам Ҳасан Рашид билан Қоҳирада учрашган.
Бундай ҳолатда Яқин Шарққа "бўзчининг мокисидек" серқатнов бўлиб қолган Американинг юқори мартабали амалдорлари АҚШда президентлик сайловлари якун топгунича низони "вақтинча музлатиш" мақсади мавжуддек таассурот уйғотмоқда.
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 5 days, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago