ИЖОД ГУЛШАНИ Шодиябону Султонова Ижоди

Description
Ўзбекистон-жаннат диёрим,
Хур гулшаним,боғимсан менинг!
Ох,сенингсиз ғарибман ғариб,
Қувончларим,боримсан менинг!!


Шодиябону...

jjodgulshanixorazm79
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

?Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

?Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 months, 2 weeks ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 2 weeks, 5 days ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 5 months ago

hace 1 año, 3 meses

Бунчалар сел каби ëғмасанг илхом
Халоват, тинчликни курмайсан раво...
Не булди ўзингга
Ëки айт чунон
Таваллуд ошиëнинг
Соғиндингми ë?
Болакай мисоли
Қўлимдан тутиб
Кайси сархадларга
Чорлайсан билмам...
Хўп... Пича сабр қил...
Бир лахзагина...
Сунг... Сен билан майли
Бирга кетаман...
Тушун.... Имкон агар булса қўлимда,
Қаламим... Сени мен қийнаб
Қўймасдим...
Шунчалар машаққат, шунча захматни..
О, шоир юракка раво кўрмасдим!
Ингранма муаттар саболар хаққи,
Тонгдан сўз оламиз.
Кунга тутамиз.
ИККИ ошик юрак шеьрият билан,
Хаëт имтихонин енгиб ўтамиз!

Йулдаги кайдлар....

hace 1 año, 3 meses

Қўлдан келганча таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Камчиликлари бўлса, ислоҳ назари билан боққайсиз, деган умиддамиз

Алишер Сабрий

ФУРУҒ ФАРРУХЗОД

ОШИҚОНА

Эй, туним рўёнг¹ ила рангин бўлиб,
Кўксим атрингдан маҳобатга тўлиб.
Эй, кўзим саҳнида ўз аксин ёйиб,
Бир жаҳон ғамни сурурим айлайиб.
Жисми хокий²ни ювиб ёмғир мисол,
Борлиғим этган басе³ поку ҳалол.

Эй, ҳароратли таним ичра қалов,
Кипригим сояси остида олов.
Эй, фаровон жамъи буғдойзордан,
Тилларанг ҳар навда узра бор⁴дан.
Шубҳа-шак зулматлари бостирса тик,
Эй, очилган ул қуёш сори эшик.
Сен-ла бўлсам, дарддан йўқдир хатар,
Бахт дардидир, мабодо бўлса гар.

Тор кўнглим бирла бу томган зиё ―
Қабр аро борлик алолосими⁵ ё?
Эй, чаманзорим кўзинг, кўзи қаро,
Ҳам қароғинг емрилиб дийдам аро.
Кимки менда бор эди бундан бурун,
Ўхшатолмасман санга борин бу кун.

Бир қаро дард эркан асру⁶ истамоқ,
Сўнг бориб беҳуда жонни қистамоқ.
Кир қўйинларга қўйиш бош ийманиб,
Булғалаш кийна киридан сийнани.
Эркалаш чоғи илон қаҳрин туйиш,
Дўстлар кулгусида заҳрин туйиш.
Ўғрилар илкига зар тутмоқ басе,
Бўйла бозор ичра ҳам йитмоқ басе.

Оҳ, эй, жоним аро жонинг сизиб,
Эй, мени қабримдан олган тиргузиб.
Мисли юлдуз боғлаб икки зар қанот,
Тушдинг айлаб осмондан илтифот.
Сен сабаб тинди бу ёлғизлик ҳиси,
Тегди бағримга қучоғингнинг иси.
Қувраган сийнам ариғин обисан⁷,
Томирим сўқмоғининг селобисан⁸.
Бу қаро ҳам қаҳратон ― мулки адам⁹
Ичра қўйгум одиминг бирла қадам.

Эй, вужудимда ўзин айлаб ниҳон,
Қат-қатимда қайнаган монанди қон.
Панжаси зулфи сиёҳим¹⁰ ўртаган,
Шавқ ўтинда бор гуноҳим ўртаган.
Оҳ, эй, сен кўйлагимнинг кулфати,
Эй, вужудим майсазорин улфати,
Оҳ, эй, ботмас сира ойдин юзинг,
Эй, жануб амлоки¹¹ узра шамс¹² ўзинг.
Оҳ, оҳ, эй, тонгдан ўлмиш беғубор,
Сенчалик софу дурахшонмас¹³ баҳор.
Ишқ агар бўлмас ― етишгай хийралик,
Ишқ қандилдир ― ёришгай тийралик.
Кўксим ичра ишқ уйғонгандаёқ
Сочди жисмимни тилак бошдин-аёқ.
Ортиқ ушбу мен эмасман, мен эмас,
Сенсиз ўтган ҳар дамим ҳайф ўлди, бас!
Лабларим бўсангга манзил бўлди, ёр,
Кўзларим бўсанг йўлига интизор.
Эйки, лаззат ичра титроғим маним,
Эй, вужудинг туклари ― пироҳаним¹⁴.
Истарам, эй-воҳ, дил чок айласам,
Бир нафас бахтимни қамраб олса ғам.
Истарам, эй-воҳ, қўзғалсам чунон,
Абр янглиғ ашк тўксам қону қон!
Тор кўнглимму бу ё удий тутун¹⁵?
Чанг чертарму ва ё наҳр¹⁶ ушбу тун?
Бўш фазо ичра не бул парвозлар?
Тинч тун ичра не бул овозлар?

Эй, нигоҳинг куй таратгай серфусун,
Ул бешикдир беқарор атфол¹⁷ учун.
Эй, сенинг ҳар бир нафас ― мудроқ насим,
Изтиробимнинг аритгай ларзасин.
Ухлаб эртанги табассумим аро
Ҳам етиб бор оламим қаърига то.
Шеър туғёнин қилиб боримга жой,
Ҳам аланга солган ашъоримга, ҳой!

Ул дам ишқим тафтин ўрлатдинг чунон,
Ташладинг шеъримни ўтга, бегумон.

hace 1 año, 3 meses

ШОИРНИНГ УМРИ

Миртемирга

Шоир ким?
Гоҳида англамак мушкул.
Бир боқсанг камалак, бир боқсанг булут!
Бир бочсанг – юлдуз-у, бир боқсанг илдиз,
Бир жойда пайдо-ю, бир жойда унут.

Одамлар устида, жаҳонгирман деб.
Мустабид ҳокимлар тож кўтарганда
Эркин орзуларни кўкка солган – у,
Сабрли қулларни этиб шарманда.

Одамлар устида, адолатман деб,
Беомон қалққан дам қуръон, хоч, салиб,
Асрлар, тузумлар устидан масрур,
У янгроқ сўз билан ўтди юксалиб.

Одамлар устида, эркинликман деб,
Ёвлар занжирлардан қурганда осмон,
Қўли тили боғлиқ ҳолда ҳам унинг –
Қалби тепаверди халқим деб ҳамон,

Одамлар устида, эзгуликман деб,
Гоҳ таъма-юлғичлик ёзганда панжа,
Заминдан бир илинж кутган ҳам ўша,
Оналар қабрини тавоф этганча...

Одамлар устида – гўзалликман деб,
Минг ноз ила гоҳо рақс тушса ёлғон
Қўлидаги гулни асраган ҳам у,
Муҳаббатли юрак – покдир ҳар қачон!

У на малоикдир ва на пайғамбар,
Бир кишилик умри шу қадар нурли!
Бизнинг орамизга – порлаб яшашга
Уни ким юборган, шуниси сирли?!

1980
ОМОН МАТЖОН ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ 6

hace 1 año, 4 meses

Онажоним

Мехридарë онам, соғ омонмисиз,
Бир хафта соғинчга чидадим базўр.
Ва хижрон қўлимга қалам тутказиб
Деди;Сен онангнинг хол ахволин сўр!

Онажон, биз хали тўйлар қиламиз,
Сурнай навосида келин келади.
Отам орзу килган набира келин
Эгилиб-эгилиб таьзим беради.

Онажон, орзулар қанчалар яхши,
Яшаганинг сайин яшасам дейсан.
Не синов, не азоб учраса хамки,
Барини мардона енгиб ўтасан,.

Онажон, волидам, Макка Мадинам,
Қайсар шоирангиз дуо килсангиз!
Мени соғинганда, шеьрларим ўкиб
Рухан қизингизни кўллаб турсангиз!

Менга бас,Онажон омон бўлсангиз!!

Шодиябону

Онажоним...

hace 1 año, 4 meses

бир хушхабарни эшитишим,ушбу қалбимдаги хаётий хикояни оқ қоғозга тўкишимга сабаб бўлди.Яъни Ойнурабегимнинг шеърлари олтинчи тўпламга "Кўзгудаги мен"тўпламига киритилибди...Қизалоғим,бугун мен ухлолмасам керак,хар битта омадингни эшитсам завқланаман.Шогирднинг камолини кўриш,у хақида яхши фикрлар эшитиш бунча хам маза бўлмаса-ей....Бешинчи қаватдан қуш бўлиб учиб кетгим келаяпти Ширинқўнғиротимга....Қани тезроқ қутлайқолса эдим янги китоб билан....Аллохим ўзинг қудратлисан ,ўзинг шогирдларимни умрини узоқ қил,қаламларига куч ато қилгин илохим...Яқинда яна битта шогирдим Санжар Дўстнинг хам иккинчи китоби нашр қилинди.Унинг ютуқларидан хам шодланаман,аммо шогирдларимнинг "Устоз,қачон келасиз,самолётга чипта олдингизми..."деганларини эшитсам,юракларим зирқираб кетади ва Худо хохласа тез кунларда бораман деб яхши хабарлар кутиб қоламан..Манзил узоқ бўлсада яхши-ямки интернет тармоқлари орқали боғланиб, узоқ сухбатлашамиз .....Озгина қолди,иншооллох яқин кунларда дийдорлашамиз азизларим....Ўйлаб қоламан,менинг хам устозларим  омадли кунларимда шу қадар фахр хиссини туйишса  ажаб эмас...Ахир мен хам азиз устозларнинг шогирдлари,издошлариман-да....Тунингиз осойишта ўтсин,юрагимни ёзиб-ёзиб бўшатмасам уйқу-ям йўқ,ором хам...Узрларимни қабул айланг,ниятим холис,шогирдларим камолини кўриш насиб қилгай иншооллох!Барчасига янги нашрлар муборак бўлсин!Шеър завқи,шавқи юракларни ларзага келтираверсин!!

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ш.Султонова Казакбоевна

hace 1 año, 4 meses

Ёш Ойнурабегимнинг қизил жилдли кундалигини мен ўз архивимда асраб қўйганман,мен хатто бир оғиз фикр ёхуд тўрт қатор ёзилган шеьрни хам асраб қўяман,чунки "Ижодкорнинг ёзган бир сатри хам ноёб асарга тенг"деган фикрларни ўқиганман.Йилига бир-икки маротаба соатлаб ўтириб,ўзимнинг хам 20-25 йил олдинги машқларимни қизиқиш билан ўқийман,чунки уларнинг ортида тарих,хотираларим яшириниб ётибди....Ойнуранинг кундалиги хам катта архивимдан ўрин олган...Қизим 2-синфлигида ота-онаси сафардан қайтиб келишди.Ойнура яна ўзи таълим олаётган 10-сонли мактабда ўқий бошлади,масофалар узоқ бўлишига қарамай мактабига,уйига бориб тез-тез шуғулланардим,анча қаттиққўл хам эдим..
Хамиша бир гапни бот-бот эслатардим:"Сенда ноёб иқтидор бор,ўқишинг керак,ёзишинг керак,нима ёздинг,нима қўйдинг..."нуқул қизиқаверардим,шундай кунлар бўлганки,берган мавзумни бажармаса,гохида мени кўргандан дарров кўзлари ёшланиб ,ўзини оқлашга уринар аммо қаттиққўл хола,қаттиққўл устоз қаттиқ тергар,энг сўнгида синглим аччиқланиб "Қизимга шоирлик керак эмас.."деб додлаб хам берарди...
Бироқ бутун диққатим Ойнурабегимда эканлиги сабаб хам,Ойнуранинг кўпроқ китоб ўқиш,кўпроқ нимадир ёзишдан бошқа йўли йўқлигини тушунарди..
Бора-бора унинг ўзи"Холажон мен янги шеьр ёздим,янги китоб ўқидим "дея қўнғироқ қилиб мени хурсанд қилар,уйларига келиб салом-алик қилганимданоқ битта жамадон ижод дафтарларини кўз-кўз қилиб,шеърларни ифода қилиб айта бошларди...
Сингилжоним хам адабиётга мехри баландлиги сабаб хам ,гохида интонация билан шеър айтишни ўргатар,энг яхши китоб.дафтар,қаламларни қизига совға қиларди...
2-синфни тугатаётган Ойнурабегимнинг шу йилиёқ биринчи китоби "Хоразм нашриёти" томонидан чоп қилинди.Ўша йили ёзда улар оиласи билан Қозоғистонга жўнаб кетишди ва ёз ойини Қозоғистондаги дам олиш лагерларида ўтказаётган Ойнура,Севинчой қизларимни жуда хам соғинардим...Августнинг охирги кунлари улар қайтиб келиши биланоқ уйларига келар эканман,бағримга отилган Ойнурабегим поездда ёзган хикоялар тўпламини қўлимга тутқазди.Хуллас қизимнинг иккинчи китоби 4 синфлик пайти нашр қилинди..Ундан сўнг яна бир қанча газета ва журналларда,тўпламларда эълон қилинар экан,қалбим унинг омадларидан тоғдек юксаларди...Ахир у менинг шогирдим-да!Ойнурабегим бу йил 8 синфга кўчди.Аммо бу орада қизим Республикада ўтказилган танловларда хатто адабиёт лауряти дипломлари билан бир неча бора тақдирланди..Ундан умидим катта.Бугун 10 сонли мактабда менинг биринчи,севимли устозим Икром Бобожоновдан таълим-тарбия олмоқда..Бугун яна битта

hace 1 año, 4 meses

Каптарлар галаси
Дон чукиб юрибди
Кенг майдончада..
Анови жажжигина киз
Унга бермок истайди дон дун!
Ва барчаси кизчанинг боши узра
Гала гала учиб келишди..
Кизча хам дунëни кушхонадан иборат дея уйлагандек
Табассум килмокда.
Жажжигина, бегубор
Табассум!
Худдики унака табассумни
Илк бора кураяпди дунë!
Яхшиямки сабабчиси оддийгина
Сехргар кабутарлар ва
3-4гина дон дун!
Агар шунинг билан болалар
Табассуми дунëни тулдирса...
Куз олдимдаги майдончада
Гуллар бошоклар...

18.07.2021.
Шодиябону

Йулдаги кайдлар...

hace 1 año, 4 meses

Анов от аравада
Цыган аëли
Тамакини бурукситиб боради..
Ëнига уч туртта болани олиб
Аллакаëнгадир шошади...
Эгнидаги кийимини хам
Увадаси чиккан шурликнинг..
Балки шунгадир
Энди у эгаси
Анашу туртликнинг...
Бизнинг узбек аëллари-чи
Юрсада аравачаларда...
Юзига румолини тутиб
Утирарлар хаë ибода..
Эх, цыган аëли
Факат рахмим келади сенга..
Кулингдаги тамакидан фаркинг йук ахир...
Яхшиямки узбекман..
Узбек аëли!

Йулдаги кайдлар

Юрагингда кайнаса илхом
Ëзмасликнинг хеч иложи йук!
Ë пишиб уласан..
Ë тушиб....

hace 1 año, 4 meses

https://t.me/ijod_gulshani_kanali

Бахт..
УЗИ нима у
Кандай сирли
Канчалар Ширин...
Хохласа кулларингдан тутиб
Етти самони хам кездирар бирга...
Хохласа ташлаб юборади
Ва чилпарчин синдиради у!
Гохида хасратни, хижронни енголмасада,
У жуда ëкимли...
Ëкимлидир у!
Бахт соябонингни бер
Кулларимда муаллак тутай..
Совук корлардан
Изгиринлардан
Оташлардан
Жазирамалардан
Калбимни химоя килайин
Эй гузал бахт!
Факат соябонингни кайтиб бериш йук...
Урнига чиройли назмлар, насрлар тухфа киламан!
Илтимос кутиб тур,
Хозир чикаман олдингга
Факат пойафзалимни топа олмаяпман...
Кечир бахт...
Кечир бахт....

https://t.me/ijod_gulshani_kanali

hace 1 año, 4 meses

Устахонада
(отажонимга бағишлайман)

Қишлоқ кўчалари гўёки бўм-бўш,
Маъюс судраяпман ғамгин лошимни...
Оҳ,ҳижрон...айрилиқ ёмон бунчалар,
Базўр кўтараман шоир бошимни...

Оғирлик қилади..Нафасим қисар,
Ҳолсиз судраламан,пою-пиёда!
“Менинг суянгувчи бормикин айтинг...
Отажон...Яшолмам сизсиз дунёда!”

Ўзим билан ўзим ғудраниб йўлни,
Оқсоқ армон билан кечиб ўтаман...
Боқсам устахона эшиги очиқ,
Отам қўл изларин кўзга суртаман...

Чеккароқда йиғлаб туради сандал,
Пайвандлаш ускунаси маъюс ғам чекар.
Михга илиб қўйилган шиша кўзойнак,
Қўлга олиб сени...Эзилдим... баттар!

Буйруққа шай турган аскарлар каби,
Шинам устахона,ўз ўрнида тахт.
Ҳазрати Довуд ПИР йўлидан юрган,
Отам...Отажоним , энди йўқ фақат!

Бир соғинч ҳидлари кезади бироқ,
“Йиғлама жон болам!”...сўзлайди кимдир.
Сирпаниб бошимдан тушару рўмол,
Яна овутишни бошлайди тақдир...

“Аммам келибдими...”Шўх жиянларим,
Ўраб олишади атрофим шу дам.
Яна яшаш учун куч бағишлайди,
Илхақ кутаётган меҳрибон онам!

Онам табассуми жонимга шифо,
Офтобим меҳридан томиримда жон.
Ҳамма шодланмоқда!Бироқ шунда ҳам...
Сизни соғинаман азиз Отажон!

Аллоҳим,кечиргин шоир бир қулинг,
Аслида,бу тақдир...Битилган умр.
Раҳму шафқат айланг жонажонимга...
Илло,жаннатларда топсинлар хузур!

Дуолар ўқиймиз...Минг шукур сиздек,
Қавму қариндошлар, ҳар гал парвона.
Инсон юрагини ямамоқ учун...
Аслида хаёт ҳам, бир “устахона!...”
21.09.2020.

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

?Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

?Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 months, 2 weeks ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 2 weeks, 5 days ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 5 months ago