?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 4 weeks ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 months, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 months, 2 weeks ago
Михаил БУЛГАКОВ
Хон алангаси
Ҳикоя
(Давоми, боши аввалги саҳифада)
– Бу ўзи ким?
– Охирги князь, – хўрсиниб жавоб берди Иона, – Антон Иоаннович, уларнинг барчаси кавалергардлар формасини кийишган, Россия империясида хизмат қилишган.
– У ҳозир у қаерда? Ёки вафот этганми? – эҳтиёткорона, эҳтиром билан сўради хоним.
– Нега вафот этаркан... Улар ҳозир чет элда. Аввал бошидан чет элга жўнаб кетишган, – деди, яланғочнинг яна бир қитмир гап ташлаб қолишидан чўчиб Иона.
Шу дам яланғоч князнинг ҳануз тирик эканига шубҳаланиб, оғзини очиб, қараб турган эди, ёшлар тўдасидан кимдир унга қараб:
– Э, Семён, бас, етар, тупурсанг-чи ҳаммасига... тирик бўлса ҳам қариб, қартайиб қолгандир...
Яланғоч чурқ этмай қолди.
– Қандай қилиб? Улар тирикми? – таажубланди яна бир хоним. – Ахир бу жуда ажойиб-ку!.. унинг болалари ҳам бордир?
– Боласи йўқ, – маюс жавоб берди Иона, – Худо унга фарзандни насиб қилмаган... Ҳа. Уларнинг кенжа укаси Павел Иоаннович эса, урушда ҳалок бўлган, немислар билан жанг қилган... У шу... император отлиқ гвардияси полкида хизмат қилган. Ўзи бу ерлик эмас, ўша пайтдаги Самара губерниясидан эди...
– Ажойиб қария... – дея, завқ билан шивирлади кимдир.
– Унинг ўзига бир музей керак, – тўнғиллади яланғоч.
Сайёҳлар хон ётоғи жойлашган чодир (шатёр )нинг ёнига келишди. Тепадан тортилган пушти ранг юлдузли ипак мато девор бўйлаб тўлқинсимон ёйилган. Девордаги пушти ранг гилам ҳар қандай товушни пасайтириб, ютади. Пушти ранг нафис тўрпарда ортида икки кишилик ўринли ўймакор кровать турибди. Унда худди яқин орада, балким шу оқшом икки вужуд ухлаб, тургандек. Бунда гўё ҳамма нарса уйғоқ, кумуш барг ромли кўзгу ҳам, стол устидаги суяк жилди альбом ҳам, рассомлар дастгоҳида турган сўнгги княз аёли – ёш княгинянинг портрети ҳам, пушти ранг либосдаги княгинянинг портрети ҳам гўё тириклик ичра нафас оларди. Тарашланган шишали чироқ, ёрқин рангли ромлардаги варақлар, тўшак узра ташлаб қўйилган ёстиқлар ҳам жонли туюларди... Иона шу кунга қадар саёҳатчиларни қарийиб уч юзинчи марта Тўқай-Беклар ётоғига бошлаб келар экан, ҳар гал бундаги гиламлар устида одимлаётган бегона қадамлардан, ётоқ узра тўшакни бамайлихотир тамоша қилаётган бегона нигоҳлардан ғурури топталар, ноқулайликдан ранж-аламда юраги ачишар, дили оғрир эди. Шармандалик. Аммо бугун улар орасида яланғочнинг юргани ва яна қандайдир куни бўйи кўнглини ғаш қилаётган ғалати ҳолат таъсирида юраги алланечик зирқираётганини тушуниб ҳам бўлмасди... Шунинг учун музей тамошаси якунига еткач, Иона енгил нафас олди. Чақирилмаган меҳмонларни бильярдхонадан ўтказиб, йўлакка, ундан иккинчи шарқий зинапоя орқали ён тарафдаги айвонга ва ниҳоят у ёқдан ташқарига чиқариб, кузатиб юборди.
Қария музейга келганларнинг бир тўда бўлиб оғир эшик орқали чиқиб кетишганини ўз кўзи билан кўрди ва Дунька улар ортидан эшикни ёпиб, қулфлаб қўйди.
Рус тилидан Дилором АБДУРАҲМОН таржимаси
Ҳикоянинг довоми кейинги саҳифада
Михаил БУЛГАКОВ
Хон алангаси
Ҳикоя
(Давоми, боши аввалги саҳифада)
Яланғоч тўда орасидан суриб ўтиб, унинг бронза бош кийимини тирноғи билан таққиллата туриб, деди:
– Мана ўртоқлар, ажойиб зот. Ўн тўққизинчи асрнинг биринчи ярмида ўтган машҳур фоҳиша...
Тўла аёл уятдан қизариб кетди, зудлик билан қизининг қўлидан тутиб четга ўтар экан, унга қараб, деди:
– Бунинг ҳаммасини Худо билади... Веражон, қара қизим, бу ёқда боболаримизнинг қандай портретлари бор экан-а...
– Николай Палкиннинг ўйнаши, – сўзида давом этди яланғоч, кўзойнагини тўғирлар экан, – у ҳақда ҳаттоки баъзи буржуа ёзувчилари ҳам ўз асарларида ёзиб қолдирган. Бу аёлнинг қилмишларини ақлга ҳам сиғдириб бўлмайди. Унинг атрофида унинг кўнгли тусамаган, майли бўлмаган бирорта ҳам истараси иссиқ йигит қолмаган... Улар иштирокида Афина шаҳвоний кечаларини уюштирган...
Иона лабини тишлаб, қийшартирди, хўрлигидан хира тортган кўзларига ёш қуйилиб келди ва қўллари титрай бошлади. У нимадир демоқчи бўлди, лекин индамади, икки марта чуқур нафас олди. Бу пайтда эса саёҳатчиларнинг барчаси катта қизиқиш билан дам кўп нарса биладиган яланғочга дам бронза аёлга тикилардилар. Ўзига оро бериб, бўяниб олган хоним бюстнинг атрофини айланиб чиқди, ҳаттоки улар орасидаги нуфузли чет эллик ҳам, рус тилини тушунмаса-да, яланғочнинг орқасидан кўз узмай, диққат билан узоқ тикилиб қолди.
Сайёҳлар кнаязнинг кабинети орқали, эспантонлар , палашлар , қайирма қиличлар, зирҳли подшоҳ жангчилари, дубулғали кавалергард лар, сўнгги император портретлари, замбараклар, қадимги пилта милтиқ, қиличсимон найзаларни томоша қилишди. Тўқай-Беклар катта авлодлари ва кейинги авлодлар хизмат қилган отли кавалергардлар гуруҳлари акс этган сарғайган фотосуратлар, Тўқай-Беклар отхоналари, пойгачи отларнинг фотосуратларини, ичи лиқ тўла оғир китоблар тахланган жавонлар бўйлаб тамоша қилиб ўтишди.
Бор бўйи текин гиламлари тўшалган, хонтахталар устига ҳар хил чилимлар, турли-туман чилим найлари тизиб қўйилган чекиш хонасидан юриб ўтишди. Оч яшил чиройли кимхоб гиламлар билан безатилган эски чироқли қандил осилган кичик меҳмонхонани тамоша қилишди. То ҳануз пальма шохлари сўлмаган, бойлар қароргоҳларида қуриладиган, турли дарахт, бута ва ўсимликлар билан безатиладиган махсус дам олиш жойини саёҳат қилишди. Сўнгра, заррин ярақлаб турган ойнаванд шкаф ва унда ҳаво рангда жилоланиб кўзни қувнатувчи сопол ва чинни буюмлар териб қўйилган яшил хонага ўтишди. Шунда Иона идишлардан хавотирланиб, Дунькага кўз қири билан қараб, ишора қилиб қўйди. Айнан шу хона деворидаги суратда оқ мундир кийган, келишган бир офицер қиличига суяниб, шукуҳ билан боқиб турарди. Тўладан келган хоним унинг бошидаги олтиқиррали юлдузли дубулғасига, қўлқопининг айлана оғзига, учи тепага қараб бураб қўйилган қора мўйловига боқар экан, Ионнадан сўради:
Рус тилидан Дилором АБДУРАҲМОН таржимаси
Ҳикоянинг довоми кейинги саҳифада
Михаил БУЛГАКОВ
Хон алангаси
Ҳикоя
(Давоми, боши аввалги саҳифада)
Товушлар орасидан яланғочнинг овози элас-элас қулоққа чалинди. У ярақлаб турган паркет устини оёғи билан айлантириб, чизиб кўрсатиб, Ионадан сўради:
– Паркетни ким қилган?
– Крепостной деҳқонлар, – хушламай жавоб берди Иона, – ўзимизнинг крепостнойлар.
Яланғоч унинг жавобини маъқуллаш ўрнига, заҳарханда тиржайди.
– Зўр ишланган, бошқа нима ҳам дейиш мумкин. Текинхўрларнинг оёғи учун мана бу матоҳларни йўнгунча халқнинг елкаси узилгани кўриниб турибди. Онегинлар... тринг... бринг... Эҳтимол туни бўйи кетини узмай рақсга тушишгандир. Ахир, қиладиган бошқа ишлари ҳам бўлмаган-да.
Шу тобда Иона, “Бу яланғочнинг худди ўлат янглиғ ёпишиб олганини қаран-га, эй, Парвардигорим, ўзинг кечир”, – дея, хаёлидан ўтказиб, хўрсиниб нафас олди, сўнг бошини чайқаганча, ишида давом этди.
Деворлар хира тортиб, тилла ромлар қоронғу полотно ортида кўринмай қолди. Эгнига оқ мўйнали либос кийган, хўппайтирилган оппоқ сочи устидан тиллақош тақиб, сурмали қошлари ва ҳайбатли тож остидан бутун девор бўйлаб Екатерина II боқиб турибди. У нозик, ингизча учли бармоқларини курсининг туткичи устига оҳиста қўйиб олган. Унга қарама-қарши томондаги деворда, рангли полотнода кўксига тўртбурчак юлдуз тақиб олган ёш пучуқбурун чиройли савлат тўкиб, онасига нафрат билан боқиб турарди. Она ва ўғилнинг атрофида то хона шифтининг нақшинкор ганчига қадар Тўқай-Бек-Ўрда княгиня ва князлари ўз қариндошлари билан қараб туришарди.
XVIII аср мўйқалам санъатига мансуб, иштиёқ билан чизилган ялтироқ, қора дарз кетган ёриқлари билан товланиб турувчи, қоронғуликда қанчалар ривояту, афсоналар ичра, вақт ўтиши билан хира тортган полотнодан қўлида сопига рангли тошлар қадалган, ярқираб турган қилич тутган ғилайкўз, қора ва ваҳший, қонхўр уруғ боши Кичик Ўрда султони Тўқай хон савлат тўкиб ўтирибди.
Ушбу девор узра яримминг йилдан кўп вақт давомида асли насли аслзодалар, довюрак князлар, хонлару подшоҳлар қонидан бўлган Тўқай-Беклар сулоласи жам бўлиб боқиб турди. Улар наслининг тарихи, хотираси хира тортган полотнодан турли доғлар аро, гоҳ жанговор зафарлар доғи, гоҳо шармандалик лаънати, гоҳо муҳаббат, гоҳ нафрат, иллат, фаҳш каби доғлар ичра ёдга олинди...
Бронза тагкурсида бронзадан ясалган, яшил тусга кира бошлаган она бюсти турарди. Унинг бошкийими бронза лента билан иягининг тагидан бойланган, кўксидаги шифри чўзинчоқ қотиб қолган ойнага ўхшаб кетарди. Ўткир бурунли бу аёлнинг қуруқшиган оғзи нимагадир чоғланган. У ҳаёти давомида ҳаммани ҳайратга солиб, чегарасиз бузуқ, фаҳш ишлари билан иккита – соҳибжамол гўзал ва мудҳиш, Мессалина деган ном олиб, довруғ таратди. Намчил туман ичра шавкатли ва даҳшатли шаҳарнинг шимол томонларида бу каби афсоналарнинг ёйилишига ўша оқ ҳарбийча тор шимли генерал га унинг биринчи муҳаббати билан боғланган кунлари сабаб бўлган эди. Унинг портрети Александр I билан бир хонада, унга ёнма-ён осиб қўйилган. Аёл ундан сўнг, унинг қўлидан Тўқай-Бек-отага ўтиб сўнгги, ҳозирги князни туққан. Бева қолгач, айниқса уни қип яланғоч ҳолда тўртта келишган хизматкор йигитлар ҳовузда арқон ҳалинчакда чўмилтиришгани ва бу воқеа ҳам шов-шув бўлиб, тарқаб кетгани уни росса шарманда қилди...
Рус тилидан Дилором АБДУРАҲМОН таржимаси
Ҳикоянинг довоми кейинги саҳифада
Денгиз ёнида ёлғизлик ёмон.
Ёлғизликда денгизсиз қолиш ундан ҳам ёмон.
ҲАЗРАТ НАВОИЙГА
Эй, ким азал ишқидин сирлар ишора этган,
Эй, ким сир китобидин дурлар нишона этган –
Санъат қаламин тутиб, ишқ қасрин муҳандиси,
Ҳайрат сиёҳи бирла тархин ошкора этган.
Эй, ким дил жавҳарида дур каби товлангувчим,
Эй, ким, жаннат боғида кийиклар овлагувчим.
Ул наво гулшанида қуёш янглиғ чарақлаб,
Ҳикмат бирла ишқ майин жонимга боғлагувчим!
Заррада бутун борлиқ, қатрада дарё кўнгил,
Босган изларин нақши, кўзга тўтиё кўнгил.
Баҳру ҳикмат ғаввоси, ибодат ҳар нафаси,
Сўз мулкининг султони, пиру анбиё кўнгил.
Сўз – оламга еткувчи, қудрат деб билган Пирим,
Сўзни ақлу идрокдан, юқори кўрган Пирим.
Одам мадҳин юксакка кўтаргувчи сўз дея,
Ҳам шараф, жон ичинда жавҳар деб, турган Пирим.
Сиёҳига сув томса, олмос бўлиб тошарди,
Юз жаҳон маъно бирла кўк тоқидан ошарди,
Ишқ торидан таралса дилрабо куй-наволар,
Ҳар Лайлининг қонида минг бир малак шошарди.
Эй, ким фалак саҳнига сўз гавҳарин сочганим,
Гавҳар дўконин қуриб, дур конини очганим.
Кўҳна дунё бағрини ҳикмат бирла тўлдириб,
Маънолар денгизида жавлон уриб кечганим.
Эй, ҳикмат буржида нур, қадри баланд бўстоним,
Бутун дунё талпинар – ҳазина, сир жаҳоним.
То қиёмат сўнмагай, ўзинг жавҳарафшоним,
Ки, Навоий фазли-ла файзли турку Туроним!
Дилором АБДУРАҲМОН қизи @Dilorom_ABDURAHMON
"Ҳуррият" газетаси ва унинг қадрли ижодкорларига миннатдорлик билдираман ва ижодий баркамоллик, оилаларига бахту саодат тилайман! Омон бўлинг азизлар!
«Hurriyat» газетасининг 2024 йил 17 июль кунги 29 (1404)-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.
? Мутолаа энг севимли машғулотингизга айлансин!
〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish?*?*?**
https://t.me/gazetalar_sharhi
?⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!
Е
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 4 weeks ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 months, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 months, 2 weeks ago