Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Кино ва вино

Description
Ҳеч қанақа муаллифлик хуқуқига, ҳеч қанақа қадриятларга, принципларга амал қилинмайдиган рандом гаплар бурчаги.
+18

Нимадир учун: @Kino_vino_bot
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 7 hours ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months ago

2 weeks, 3 days ago

Ёшлигимда ҳайит кунлари тоғамлар келиб пул беришарди бизга. Ҳозир ўзим тоғаман, жиянларга пул бериб келдим.

Энди ўтириб ўйлаяпман, шунда, мен ўша пайтдаги ёши катта амаки бўлган тоғаларим қатори одамманми?

2 weeks, 3 days ago

Твиттерда бир гуруҳ радикал муллалар ўзларининг энг улуғ ва энг азиз байрамини нишонлаш ўрнига аёллар тампонини муҳокама қилиб ўтирибди.

Бу соқолтойлар учун кашфиёт бўлди шекилли аёллар тампон ишлатиши. Бир томондан мантиқан тўғри, уларга биология фани Дарвин сабабли харом деб фатво берилган, биологиядан ортган бўш вақтларини қанақадир зах босган хужраларда ўтказган, марвел қаҳрамонларининг ҳаёти ва ижодини ўрганиш учун.

2 weeks, 3 days ago

Масалан дўст бўлишдан аввал бир марта яхшигина урушиш, уни қаттиқроқ севишингни сезиш олдидан уни ёмон кўришингни айтишинг, сени қадрлашлари учун қадрингни билинтирувчи ёмон ҳолатларни юзага келтиришинг, демократия ўрнатиш учун аввал митинг ўтказишинг керак?

Нега обезятельно ҳаммаси яхши бўлиши учун, аввал ҳаммаси, бир марта бўлса ҳам ёмон бўлиб олиши керак?

3 weeks, 3 days ago

Ёзувчи Довлатов ўзи ҳақидаги қайсидир ҳикоясида - Цензура менда алкоголли исённи уйғотади’ деб ёзган эди.

Шу гап жуда ёққан менга. Ҳақиқатдан ҳам цензура ёзувчи одам учун жуда ёмон зарба. Зарба еган одам эса оғриқни вақтинчалик унутиш учун малҳам (алкоголь) қидиради.

Эътибор берсаларинг энг яхши ёзувчи, шоир, журналистлар ва ҳатто блогерларнинг ҳам аксарияти алкаш. Ҳаммасияммас, лекин кўпи.

Менимча мен ҳам яқин келажакда катта блогер бўлиб кетаман. Ҳозирча, ҳеч бўлмаганда улар билан алкашлик борасида умумий жиҳатимиз бор, қолгани ҳам келади унинг ортидан.

3 weeks, 3 days ago

Ану Ўзбекистон каналларида айланадиган антидиний пропаганда документалькаларда "динни ниқоб қилиб олган" деган гапни кўп ишлатишадию, мен шуни ростакамини кўряпман ҳозир.

Кўчада лўлини боласи шунчаки тиланчилик қилмасдан "рамазон айтиб келдик эшигингизга" деб қўлини чўзаяпти уже. Манашуни айтса бўлади — динни ниқоб қилиб олган, деб. Креативлик учун беш баҳо, бозорга мослашиш деса бўлади буни. Кутилмаган тенденциялар кузатилмоқда ўзбек тиланчилиги соҳасида ва бу албатта дилларни яйратмай қўймайди.

3 weeks, 3 days ago

Одам севиб қолганида ақл бир чеккада кузатиб туради доим. Мухаббат буюк туйғу, ақл буюк эмас. У мухаббат масалаларига аралашмагани маъқул.

Ақлга муносабатлар якунида “мен сен долбоёбга нима деган эдим?” деб бурчакдан чиқиб келиш ярашади кўпроқ.

1 month ago

Кўчада гитара чалиб бир йигит қўшиқ айтаяпти. Ёнига гитарасини идишини очиб қўйган пул ташлаб ўтиш учун. Қараб турибман. Пул ташлаб ўтгим келаяпти, лекин боришга уялаяпман. Нимага боришга уялаётганимни сабабини топишга ҳаракат қилдим, аниқ бир нарса йўқ. Менимча мендақалар кўп бўлса керак. Қанақадир бу борада бизда маданият шаклланмаган шекилли. Чет элларда, балки Тошкент марказларида ҳам бу уже нормал ҳолатдир, одамларда бу борада маданият шакллангандир.

Агар бу нарсани анонимно қилиш имкони бўлганида албатта қилардим. Блогерларга ёки қанақадир ҳайриячаларга озгина донат қилиб тураман анонимно бўлгани учун.

Хуллас бу комплексни “қишлоқ комплекслари мажмуаси” рўйҳатига киритаман. Бу ҳақиқий қолхозча комплекс. Бунақа комлпекслар бисёр. Қанчалик инкор қилмайлик одамларни гапига қараб иш тутамиз, дешевый понтлар қиламиз, жамийки маҳаллани ғийбат қиламиз биз қишлоқилар. Бунақа “қишлоқ комплекслари мажмуасидан” фақатгина қатта шаҳарлар қутқаради. У ерда бир неча йил яшаб қутиласан улардан. Шунинг учун ҳам доим айтаман — Тошкент комплекслар қабристони.

Суриш керак, хотя бы Тошкентга.

1 month ago

Фантазияси носоғлом бўлган одам учун ўй суриш ҳам қанақадир фобия.

1 month ago

Ишхонада приколга айланиб кетди свет ўчиши:

- свет ўчдими яна?
- йў, просто ер соатини нишонлаяпмиз.

1 month, 1 week ago
Кино ва вино
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 7 hours ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months ago