FONUS

Description
Siz kimningdir hayotiga yaxshilk olib kirishga taqdir qilingansiz!
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 4 days ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago

3 weeks, 6 days ago
FONUS
3 weeks, 6 days ago
FONUS
1 month ago

Nima tayyorlaymiz: shirin piroglar – O‘zbekiston yangiliklari – Gazeta.uz https://www.gazeta.uz/oz/2024/10/26/zira/

6 months, 3 weeks ago

9 май - Хотира ва Қадрлаш байрами олдидан

Хотираларга лиммо-лим Умр

Аёлнинг саккиз боласи бор эди. Катта ўғиллари урушда. Турмуш ўртоғи ҳам етти ой бўлди, фронтга кетган.

Ўзининг ҳам ой куни яқин. Шу ҳолида ҳали далага югуради, ҳали ишга. Баҳорнинг иккинчи ойи охирига бориб боқаётган ипак қуртлари ҳам охирги даҳаси кириб қолган. Тинмай тут барги ташлаб турилмаса, пиллани чиройли ўрамайди, оғир босмай қолади.

Энахон охурдаги қўйларига ем бериб келар экан қизи Ойниса қачон ўқишдан қайтаркин деб кўча қараб қўйди. Шу топда қорнига қаттиқ санчиқ кирди. "Ухх" деди аёл. Тезда доя Сарвини айтиб келиши керак. Назарида эрталабки санчиқлар бироз тезлашгандай бўлди. Аввалдан тайёрлаб қўйган нарсаларини олиб дояникига жўнади. Етар-етмас оғриқ баттар кучая борди.

"Қуртларга барг кесиш керак эдия. Хамир ҳам тиниб қолган бўлса нон ёпиб олишим керак. Болаларга йовғон солиб қўймадимда. Томорқадаги экинларни ўт босибди, тозалаш керак". Хаёлида минг хил ўй билан Сарви аяни уйини тақиллатди. Ҳайтугур уйда экан, у бирров жувонга назар ташладида,
"уйинггача етиб бороласанми" деди.

Изма-из ортга қайтдилар. Энахон амаллаб уйга етиб келдию, оғриқ зўридан додлаб юборди.

Ҳеч қанча ўтмай ичкаридан чақалоқ "инга"си эшитила бошлади. Сарви ая она ва бола саломат эканлигига амин бўлиб уйига жўнади. Уни ҳам бир қанча иш кутиб турарди.

Энахон ширингина тамшаниб турган ўғилчасини авайлаб бағрига олди. Бироз термулдида хаёлига уни кутиб турган шунча юмуш келди. Белини кўтариб қуртларга қаради. Тонгда ташланган барглар аллақачон тугаб, қаттиқ новдалари қолган холос.

Болани секин ётқизиб ўзи туришга ҳаракат қилди. Белини маҳкам боғлади. Турмаса бўлмайди. Қўлига чопқини олиб ҳовли ўртасидаги баҳайбат тут дарахтига қараб юрди. Пастки қисми каллаклангани сабабли юқорига чиқиши керак. Бир сакраб тут дарахтига тирмашди ва қўлига илинган шоҳларни бор кучи билан чопа бошлади.

Девор дармиён қўшни Турди хола узоқдан бақира бошлади. "Энахон, туш, туш деймана, болангга зарар етмасин, туш пастга"!

"Хола бола уйда, ярим соат бўлди туғилганига". " Ҳай қиз тушмагура", деб югуриб келди Турди хола. Энахонни амаллаб тушириб, койий бошлади. "Туққан хотин ҳам дарахтга чиқадими, тушмагур. Мени айтсанг, Собирни чиқараманку қиз қургур" дея набирасига барг кестирди.

Энахон бир иши енгиллаганига хурсанд бўларкан, бир ёқда кўпчиган хамири, бир томонда қувалашган фарзандлари, яна бир томонда сабр-тоқатга лиммо-лим адоқсиз Умри турарди.

П/с. *Бу воқеани Энахон бувимиз 100 ёшга кирганларида ҳам кечагина бўлгандай айтиб берардилар. Биз ҳам ҳар гал эшитганда қайта ва қайта ҳис ҳаяжонга тушар эдик. Ўн бир фарзандни вояга етказиб, бир дунё набиралар қўйнида ардоқ кўрган бувимиз 103 ёшида вафот этдилар.

Ўтмишнинг азобли кунлари, машаққатли меҳнати, уруш даврларининг чексиз матонати уларда мужассам эди. Эр йигитлар фронтда ғалаба учун, ватан учун курашган бўлсалар, оналаримиз, бувиларимиз ҳам фронт ортида мардонавор хизмат қилганлар.

Бугунги тўкин-сочинлик, тинчлик хотиржамлик, фаровон ҳаётимизга фақат ва фақат шукрона айтмоғимиз лозим.

Хоҳланг илм йўлида хоҳланг тадбиркорлик, бизнес, спорт, ҳар қандай соҳада чексиз имкониятлар бисёр. Қай бир соҳада бўлманг муваффақиятлар эшигини очиш учун энг зўр шароитлар яратилган.

Фан-техника, тиббиёт, иқтисод йўналишларида дунё тан олгувчи ихтороларга эҳтиёжимиз бор. Бизларга ёрқин келажак қолдириш йўлида машаққат чеккан, Қаҳрамонлик кўрсатган аждодларимиз олдида чексиз қарздормиз.

Шундай экан сизу биздан талаб этиладигани фақат ва фақат олға интилиш, аждодлар руҳини шод айлаш, Ватан олдидаги муқаддас бурчимизни адо этишдир.*
Мохигул СИДДИҚОВА.

? Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 4 days ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago