Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Begi_Do‘st_ijodi®📚

Description
Ушбу каналда шоир Беги ДЎСТнинг шеър, ҳикоя, мақолалари ва ижодий фаолиятини ёритувчи бошқа материаллар ҳамда унинг иштирокидаги теле кўрсатувлар жойлаштириб борилади.
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago

2 weeks, 2 days ago

               ОТАЖОН!

Меҳримизга тўйиб тўймай
  бизни ташлаб кетдингиз,
  Иқболимиз гаштин сурмай
  бу дунёдан ўтдингиз,
  Бугун хурсанд бахтиёрмиз
  кўрсайдингиз - отажон!
  Қани эди ёнимизда    
  бўлсайдингиз - Отажон!

Дардингизга керак малҳам
  бўлолмадим қайтайин,
  "Энди кимга "Ота" номли
  шеърларимни айтайин".
  Меҳрингизни қўмсаб келдим
  билсайдингиз - отажон!
  Қабрингизга гуллар қўйдим
  сезсайдингиз - отажон!

Юрсам юрган йўлимда гул
  яшнар эди сиз билан,
  Оёғимни остида ўт
  чақнар эди сиз билан.
  Қувончларим сиз туфайли,
  қувноқ эдим - отажон!
  Борингизда соғинчлардан
  узоқ эдим - отажон.

Бахтли эди ўғил-қизим
  эркатойим сиз билан,
  Фахрланиб яшайман мен
  ота дойим сиз билан.
  Ўғлим деган сўзингиздан
  мадад олдим - отажон!
  Ота деган улуғ номни
  дилга солдим - отажон!

Улуғлардан бизга улуғ
  ўзингизсиз - отажон!
  Изингизда қолган ёруғ
  юзингизмиз - отажон!

Беги ДЎСТ.

3 weeks, 1 day ago

**Яхшиларнинг умри шунча
ҳам бўларми?!

(Муҳаммад Юсуфни эслаб)

Бир муштипар ғамга ботиб қолди маюс,
Ўғли кетди юрагида қолдириб из,
Йўл қарайди айвонида йиллар ҳануз,
Қабристонда азиз боши хам бўларми?!
Она учун бундан ортиқ ғам бўларми?!

Боғи қолди, булбули йўқ бутоғида,
Оши қолди сузилмайин ўчоғида,
Руҳи қолди аёлининг қучоғида,
Тунлар бедор термулгани шам бўларми?!
Бир аёлга бундан ортиқ ғам бўларми?!

Яшнаб ётар экиб кетган лолалари,
- Отам! - дейди, оҳ уради болалари,
Жон ўртайди йиғлаганда нолалари,
Энди улар кўзларида нам бўларми?!
Фарзанд учун бундан ортиқ ғам бўларми?!

Тупроқ қадар сингиб кетган шеърлар қанча,
Бу дунёда ўз ғамини ерлар қанча,
Бир шоирга бунча аза, дерлар қанча,
Энди ҳар кун ёдга олсак кам бўларми?!
Шеър аҳлига бундан ортиқ ғам бўларми?!

Улуғлади озодликнинг шайдосини,
Пойин ўпди она юртнинг фидосини,
Халқим айтсин фарзандининг баҳосини,
Яхшиларнинг умри шунча кам бўларми?!
Яхши учун бундан ортиқ ғам бўларми?!

Мажнунтолнинг шохларида нолам қолди,
Шудринг сизган япроғида алам ғолди,
Ғамга ботган қизғалдоқзор далам қолди,
Қабристонда йигит боши хам бўларми?!
Шогирд учун бундан ортиқ ғам бўларми?!

- Шоир ўғлим, - дея жондан севар элим,
Юрагидан жой беради ҳар дам элим,
Дилбандини унутмайди бир дам элим,
Ётган жойи жаннатдай кўркам бўларми?!
Яхшиларнинг умри шунча ҳам бўларми?!

2004 йил.

Беги Дўст.**

3 weeks, 2 days ago
2 months, 2 weeks ago


Хайём, ичкиликдан кайф қилиб, шод бўл,
Бир дам гўзал билан ўлтириб, шод бўл.
Жаҳонда ҳар ишнинг поёни йўқлик,
Йўқлигу борлиқни бир билиб, шод бўл.
Умар Хайём.

  • Беги ДЎСТ ижодидан.
    (тўртликлар)

🥂 Ё майдан,
      ё сендан
      кечмасам бўлмас...

***Бир қадаҳ май тутдинг ичмасам бўлмас,
Май ичиб белингдан қучмасам бўлмас.
Майга-ку кўнглим йўқ - май тутган Санам,
Ё майдан, ё сендан кечмасам бўлмас!

  • Бода тутдинг - бода ич деб эй қора кўз мен билан,
    Лабинг теккан пиёлага солиб берсанг ичурман.
    Бода теккан лабларингнинг гулобидан маст бўлсам,
    Шу шакар лаб гулобинг, деб, бор будимдан кечурман.

  • Майхонангга кўнглим тортар, май бир баҳона халос,
    Мени асир қилган асли юзингдаги сирли ноз.
    Бир пиёла май баҳона нозли жамолинг кўрсам,
    Сархуш бўлиб  етти фалак узра қилурман парвоз.

  • Шароб қуй кел эй санам қиз шаробинг тоти ширин,
    Қора кўзми, ё қимизми, шаробинг оти ширин.
    Шароб қуйиб юрагимни асир айлаб қўйасан,
    Шароб қуйган чоғда қилган нозларинг боди ширин.***

  • ***Май ичиб маст бўлмас эдим, сен йўғингда майхонада,
    Сен келдингу маст бўламан лабим тегмай пиёлага.
    Майдан ширин нозингни деб умрим ўтар ғамғонада,
    Май эмас нозинг мени дучор қилди минг балога.

  • Майхонада май қуйсанг ичмасам бўлмас,
    Май ичиб сени бир қучмасам бўлмас.
    Май бирла нозларинг умримни ёқди,
    Майдан ҳам, сендан ҳам кечмасам бўлмас!** Кел, қадахни тўлдириб бир коса май ич,
    Кўнглинг тортса тўйиб - кел, роса май ич.
    Агар сен май ичиб бир фойда топсанг,
    Ич, ичавер - ўтириб бир гўза май ич.

  • Майга кўнгил қўйсанг майхона яхши,
    Чақ-чақлашай десанг чойхона яхши.
    Базм-у жамшидлардан юрагинг безиб,
    Найга кўнгил қўйсанг найхона яхши.
  • Дединг: бир коса май шифодир жонга,
    Икки коса ичсанг жон кирар қонга.
    Дедим: майга буткул мубтало бўлсанг,
    Қўшилмай қоласан қаторда сонга.
  • Майга кўнгил қўйиб ким сафо топди,
    Эй, дўст - айт, май ичиб ким вафо топди.
    Топдилар бош оғриқ, топдилар ғурбат,
    Ундан кўп топгани ғам, жафо топди.
  • Хаёлингда нуқул май-у, майхона,
    Кўнглингга ёқмасди чой-у чойхона.
    Ким май тутса ётиб, юмалаб ичдинг,
    Ётар жойинг бўлди лой-у лойхона.
  • Кўрдим олтин занжир бўйнида шода,
    Бир жанон ичарди сузилиб бода.
    Неча вақтлар ўтиб учратган эдим,
    Қоришиб ётарди кўчада лойда.
  • Май тутган жанона нози суйдирди,
    Ишвали карашма рози суйдирди.
    Май-у, майхона-ю, жанона бирла,
    Умримни май(и)шатбоз - "бози" куйдирди.
  • Хуш кўрганим май-у майхона бўлди,
    Қошимда парилар парвона бўлди.
    Бу ҳаёт маънисин англаб етмасдан,
    Манзилим эшиксиз кашона бўлди.
    "
    Гадонинг омади келиб шаҳона,
    Олтиндан зўр қаср қурди кашона.
    Ғариб кўнгли май-у майҳона истаб,
    Қасридан қолмади ном-у нишона.

Беги Дўст**.

2 months, 2 weeks ago
3 months, 2 weeks ago

https://t.me/begi_dost_sheriati

**Азиз шеърият муҳлислари, Беги ДЎСТ ижоди канали аъзолари.
Беги ДЎСТнинг янги ижод намуналари, янги шеърлари, яқинда очилган 

👉 @Begi_DOST_sheriati 👈

каналига жойлаштириб борилмоқда.

Сизларни Беги ДЎСТнинг янги ижод каналига таклиф қиламиз.

Каналга қўшилинг.**

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/begi_dost_sheriati

Telegram

Begi DO‘ST she‘riyati

Ушбу каналга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Беги ДЎСТнинг шеърлари, унинг ижодий фаолияти билан боғлиқ маълумотлар жойлаштирилиб борилади.

**Азиз шеърият муҳлислари, Беги ДЎСТ ижоди канали аъзолари.
7 months, 1 week ago
**Самарқанд қонимдадир!

Самарқанд қонимдадир!
Хоразм жонимдадир!
Икки эл жасорати,
Ўтмиш-у шонимдадир!
Беги Дўст.

7 months, 3 weeks ago

💐    **Устозлар!

Меҳри дарё, сўзи зиё,
Ўгитлари бизга дуо,
Устозлар!

Ҳикмат битган ўйиб тошга,
Дарс берганлар кекса-ёшга,
Устозлар!

Ҳарф ўргатар, тил ўргатар,
Фарзандларга йўл кўрсатар,
Устозлар!

Тиним билмас, қўним билмас,
Меҳнатларин миннат қилмас,
Устозлар!

Ой-у йиллар ният қилар,
Шогирдларга омад тилар,
Устозлар!

Умрлари бахш талимга,
Китоб тутган муаллимга,
Устозлар!

Фаробийга, Атоийга,
Сабоқ берган Навоийга,
Устозлар!

Она Ватан, боғи чаман,
Боғбонга ҳам қайчи тутган,
Устозлар!

Ўғил қизи, нурли юзи,
Элда азиз, ёруғ юзи,
Устозлар!..

Сабр бардош сизга йўлдош,
Ҳаммадан кўп олинг маош,
Устозлар!

Кўриб роҳат, тинч, фароғат,
Юрингизлар соғ-саломат,
Устозлар!

Беги Дўст.**

10 months ago

https://t.me/begi_dost_sheriati

**Азиз шеърият муҳлислари, Беги ДЎСТ ижоди канали аъзолари.
Беги ДЎСТнинг янги ижод намуналари, янги шеърлари, яқинда очилган 

👉 @Begi_DOST_sheriati 👈

каналига жойлаштириб борилмоқда.

Сизларни Беги ДЎСТнинг янги ижод каналига таклиф қиламиз.

Каналга қўшилинг.**

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/begi_dost_sheriati

Telegram

Begi DO‘ST she‘riyati

Ушбу каналга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Беги ДЎСТнинг шеърлари, унинг ижодий фаолияти билан боғлиқ маълумотлар жойлаштирилиб борилади.

**Азиз шеърият муҳлислари, Беги ДЎСТ ижоди канали аъзолари.
10 months, 4 weeks ago

Талаба қизларни йиғлатган шеър.

👉 @Begi_DOST_sheriati 👈

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago