⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
?Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
?Реклама: @Nurov_N1
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 day, 3 hours ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 7 months ago
Ўн қадам**...
(Ушбу шеър ҳаётий воқеага асосланган ҳолда ёзилди).
Қор ёғиб бошлади эрта саҳардан,
Аззам муаллимнинг юраги хира.
Худди безовтадай бирор хабардан,
Мактабда ҳам таскин топмади сира.
Кўнгли ёришмади кечгача унинг,
Қор ҳам ёғар эди тўхтамай ҳануз.
Минг бир хавотирда ўтказиб кунни,
Шомда уйга қайтди ўйчан ва маюс.
Ғамгин кутиб олди эшик олдида,
Кўзлари намиққан, мунгли аёли.
Бир лаҳзада нелар ўтди кўнглидан,
Бир лаҳзада тўзиб кетди хаёли.
Овози ҳам чиқмай, зўрға пичирлаб,
Тинчликми онаси, дея сўради.
У эса эрига боқди мўлтираб,
Баттар вужудини ташвиш ўради.
Аёли ер чизиб, тил тишлаб, деди,
Пешинда тоғангиз келиб кетдилар.
Онангизнинг тоби қочибди бироз,
Тезда боришингиз айтиб кетдилар.
Ичида бир нима чирт узилгандай,
Бошига бир тўқмоқ ургандай бўлди.
Кўз ўнгидан ўтиб бемор онаси,
Онажон, деган сўз бўғзига тўлди.
Қор эса буралаб ёғарди ҳамон,
Бўридай увларди бўронли шамол.
Она бетоблигин эшитган замон,
Йўлга чиқди Аззам муаллим дарҳол.
Кун ботиб, атрофга оқшом чўкканди,
Қора қиш домида эди ҳаммаёқ.
Изларни ҳам бўрон кўмиб кетганди,
Билиб ҳам бўлмасди ўнг-у сўл қаёқ.
Тиззадан ошарди ёққан қалин қор,
Бир-бир қадам ташлаб юриш ҳам оғир.
Суякни қақшатар аччиқ аёз бор,
Қишлоққача ҳали бор беш-олти қир.
Ўз-ўзига сўзлаб шошар эди, у,
Онажоним тетик, омон, соғ эди.
Уч кун олдин кўриб қайтган эдим-ку,
Хўшлашиб қолганда вақти чоқ эди.
Атрофда на бир зоғ, на йўловчи йўқ,
Қор кечиб, илдамлаб кетиб борарди.
Чироқлар ҳам ўчган, бирор белги йўқ,
Адашдимми, дея ҳар ён қарарди.
Уч соатлар ўтиб кетди чамаси,
Юришга қолмади тинка мадори.
Аста совуб борар эди танаси,
Юрагига етди аёз озори.
Онасин кўрарди ўн қадам юрса,
Ўн қадам...
Ўн қадам қолганда кетди бурилиб.
Бўронда адашиб қир, адир кезди,
Тўхтагунча гуртик қорга урилиб.
Хаёлидан ўтди чақиндай бир ўй,
Мунис онажоним бўлсинда омон.
Зимистон чулғади руҳини тундай,
Изғирин заптига оларди ёмон.
Қўзғололмай қолди урилган гўйи,
Белигача қалин гуртикка ботди.
Қошлари, сочлари, киприкларида
қор учқуни музлаб, жисми тош қотди.
Муслаган киприклар ораларидан,
Нурсиз боқиб қолди қорачиқлари.
Кўзлари қадалган томонда эди,
Хастаҳол онаси ётган уйлари...
Шум хабар тарқалди тезда қишлоққа,
Уч кеча, уч кундуз излашди уни.
Жонсиз турар эди, қараб қишлоққа,
Элдошлари излаб топишган куни.
Жони узилгунча интизор боқди,
Бир бор кўриш учун онажонини.
Онасига келган дардга юз тутиб,
Йўлда нобуд қилди фарзанд жонини.
Онага талпиниб қорда муз қотган,
Меҳрибон ўғилнинг қошида таъзим.
Болам, деб баногоҳ қайғуга ботган,
Ғамгузор онанинг қошида таъзим.
Аззам муаллимдек фарзандлар ҳаққи,
Соғ бўлсин муштипар оналар жони.
Она билан ўғил-қизларнинг бахти,
Онасиз татимас бол суртган нони.
Боласи доғида куймасин она,
Онасиз қолмасин ўғил ва қизлар.
Истагим, авлодлар ёдида турсин,
Она томон қараб тош қотган кўзлар.
Беги Дўст.**
Титрама
Шеър ёзмоқчи бўлсанг қаламни,
Юрагингнинг қонига ботир.
Нур топмоқчи бўлсанг қалбингни,
Аждодларнинг шонига ботир.
Ҳақиқатни айтмоқчи бўлсанг,
Кундага қўй бошингни шу пайт.
ва айт -- чопиб ташласалар ҳам,
Кўз ёш тўкиб титрама фақат.
Беги Дўст.
Дераса ортида
Сен у уйнинг деразаси ортидан, мен эса бу уйнинг деразаси ортидан бир-биримиз томонга термуламиз. Ўртада катта-катта шаҳарлар бор. Ҳеч қочон биз бормаган ва кўрмаган шаҳарлар. Ҳозир эшик очиб, бир-биримизни кўриш учун йўлга чиқсак ҳам топишолмаймиз. Бегона шаҳарларда адашамиз. Аслида ҳаёт бизни бошдан адаштириб, бошқа-бошқа манзиллар томон йўналтирган. Бу катта, нотаниш шаҳарлар оралаб учрашишимизга кўзим етмайди. Дераза ортидан унсиз термулиш, хаёлан учрашиш қисматимизга битилган.
Армон қиладигани -- Нечун ҳаёт шундай!..
Беги Дўст.
"АССАЛОМ ХОРАЗМ" дастури.
28. 10. 2024 йил.
Дастур меҳмони, шоир Беги Дўст билан суҳбат қисмидан лавҳа.
ҒУНЧАДЕК НАФИССИЗ
(Посбон хотин қизларга)
Бирингиз полковник, бирингиз сержант,
Бирингиз капитан, бирингиз майор.
Ғунчадек нафиссиз катта лейтенант,
Қаторда қад кериб юришингиз зўр.
Жасорат, мардликда эрларга менгзар,
Азм-у шижоат бор юришингизда.
Ҳусн-у латофатда беназирсизлар,
Лутф-у назокат бор кулишингизда.
Подполковник опа донишмандга хос,
Ҳикматлар битасиз қонун номидан.
Кимдир тўғри йўлдан адашса бехос,
Қутқариб қоласиз ғурбат домидан.
Сизга ҳам тилагим айтмоғимдир шарт,
Буюк ишлар гоҳо лаҳзаларда ҳал.
Имконни бой берманг барно лейтенант,
Сиз бўла оласиз, ҳатто - Генерал.
Юлдузлар нозланиб боққанда кўкдан,
Катта сержант қизлар постда мардона.
Изғирин шамоли юзидан ўпган,
Кичик сержант қизлар юртга парвона.
Нега қош чимириб бураяпсиз лаб?
Нега яноғингиз чўғдек қизарди?
Бизни унутди, деб ўйладингизми?
Синглим, деб атайман сафдор қизларни!
Беги ДЎСТ.
**Умр сабоғи!
Отамдан ҳар куни оқ фотҳа олдим,
Отимни чопдириб улоққа солдим.
Ўзимдан катталар сўзлаган сўзни,
Қўрғошиндай қуйиб, қулоққа солдим.
Сабрни ўргандим ками-кўстимда,
Юрагимни бердим юлиб дўстимга.
Ёмон кўрганга ҳам яхши сўз айтдим,
Ёши киччикка ҳам қўлим кўксимда.
Беги Дўст.**
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
?Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
?Реклама: @Nurov_N1
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 day, 3 hours ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 7 months ago