Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 week, 1 day ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago
Аввалига роса кулди, кейин сўради.
- Ким экан мени қўрқитадиган ўша одам?
- Хотининг Мария!
- А ... Мен Мариядан қўрқар эканманми? Кейин пулингни мендан Мария олиб берар эканми? - яна кулди у маза қилиб.
- Мени эшитсанг биласан нега қўрқишингни, сен учун арзимас бўлган пул учун оиланг бузилишини истамасанг керак. Эсингдами, машинангда қурилиш материаллари сотиладиган бозорга кетаётган вақтимизда менга айтган гапларинг.
«Баха битта илтимос бор, бир иш қилиш керак. Буни фақат сен ва мен билишимиз керак.Ҳатто шерикларинг ҳам билмасин, айниқса Мария умуман билмаслиги керак, агар у билиб қолса, сен менга ишонмасдан, мени пойлаб юрибсанми, дея расвойимни чиқаради, у ҳамма сирларим билади. Шунинг учун бу сир бўлиши керак. Ҳозир бозордан уч дона кичкина камера оламиз. Яъни яширин камера, уйнинг уч жойига ўрнатасан, ётоқхонамизга, катта эшикдан кирган жойда залга ва ошхонамизга. Биласан мен сафарларда юришим кўп, Мария ҳали ёш, чиройли, ўйнаб кулгиси келади. Тўғриси, унга ишонмаяпман, менга хиёнат қилиши мумкин. Ҳар қадамини кузатишим керак. Илтимос сендан, бу сир шу камераларни ҳеч ким билмайдиган қилиб ўрнатиб кет », дегандинг, ўша камералар ҳозирда уйингда ишлаб турибди. Буни фақат иккимиз биламиз. Мария ҳам билса нима бўлар экан а? - дедим.
- Сен… сен ... ахир сўз бергансан ҳеч кимга айтмайман деб, эркак киши сўзида туриши керак. Сени топиб олсам нима қиламан, биласанми ?!
- Топа олмайсанда, мен ҳозир аэропортда ўтирибман, тез орада учиб кетаман. Агар ўн беш дақиқада картамга ўттиз минг тушмаса, Марияга хабар ёзаман. Биласан, унинг рақами бор менда, яна бир иккита гаплар ҳам қўшиб юбораман ўзимдан ҳам. Наташа деган жазманинг ҳам бормиди-ей ... Уч дона яширин камераларни кўргач, Мария менга ишонади, албатта.
Олег нималардир деб роса сўкинди, қарс-қурс қилган овозлардан билдимки, бир нарсалар синди ҳам.
- Келишдик, ҳозир карта рақамингга ташлайман пулни. Аммо мен сенга ишониб бу ишни қилдирган эдим, яхшимас сўзида турмаслик, сирни сотиш, - деди.
- Сен сўзингда турдингми? Агар сен сўзингда турсанг, мен ҳам сўзимда тураман, - дедим.
- Кейин яна сўрамайсанми? Яна Марияга айтаман демайсанми? - мен кечаси ҳис қилган қўрқувни энди у бошидан ўтказаётгани овозидан сезилди. Билгандим бу бақироқ хотинидан шунақа қўрқишини.
- Мен сендан ўзимиз ишлаган меҳнат ҳақимизни сўрадим, ортиқча бир чақа керакмас, картамга пул тушиши билан сенинг ҳам, хотинингнинг ҳам телефон рақамларингни ўчириб ташлайман, сўз бераман.
У индамасдан телефонни ўчирди.
Орадан беш дақиқа ҳам ўтмасдан, телефонимга хабар келди. Картангизга фалончи фалончиев ўттиз минг рубл ўтказди, деган.
Шу гапларга ҳам сал кам уч йил бўлибди.
#uzbekiston #uzbekistan #ўзбекистон #özbekiston #uzbeklar #migrant #migrantlarhaqida #russiya
#rusbosqini #bosqinchi #istilo #ruscharazillik #rusovirus #antirus
©️ Бахтиёр Турсун.
https://t.me/turonturkiston
Пул одамни шунақа қутуртириб юборар эканми, катта йўлда кетаётганимизда олдимиздан қувиб ўтаётган машиналардан бирортаси салгина ножўя ҳаракат қилса сўкиниб кетади, дарров машина олди қутисидан тўппонча чиқариб отаманга тушади.. Биринчи марта унинг қўлида тўппонча кўрганимда капалагим учиб кетганди, нима балога дуч келдим, мафиями бу, дея. Яхшиямки, бу тўппончанинг отилганини кўрмадим. Аммо доимо осмондан келиб гапиради у.
«Москванинг энг зўрларидан бириман мен, бу шаҳарда мен қўрқадиган иккита одам бор, бошқа ҳеч кимдан қўрқмайман» деяверади. Одатда зўрлар индамай юрарди, бунақа мақтанчоқ бўлмасди, ёки русларда бошқачамикан, деб қўяман. Бошида юрагимга қўрқув тушди, бу бақироқ эртага иш битгач пулимизни бермай қўйса-чи, бирор нима десам, машина қутисидан тўппончасини олиб пешонамга тираса-чи, дея.
Ўн беш кунча ишлаганимиздан кейин, таваккал, аванс, дея каттароқ пул сўраб кўраман, берса яхши, ишни давом эттирамиз, бермаса, ўн беш кунлик ишга куйдик, аста ташлаб, кетиб юборамиз, дея қарор қилдим.
- Пулдан муаммо йўқ Баха, сен хавотир олма, - дея сўраган пулимга озроқ қўшиб ҳам берди.
Кўнглим хотиржам бўлди. Кейинги сафар ҳам, пул сўраган вақтимда бир оғиз сўз демасдан бериб турди. Энди охирига келганда, унинг учун арзимас пул бўлган ўттиз мингни бермайман, деб ўтирибди очиқчасига.
Ўша куни кечаси билан уйқум келмади. Мусофирчиликда ҳамма нарсани кўрдик, фирмада ишлаганимизда кўп пулларимиз қолиб кетди, алдандик, ўзимизникилар алдашди. Ишлайвериб, кўравериб одам аста-секин пишиб бораверар экан, охирги вақтларда асосан шахсий уйларнинг ички таъмири билан шуғулландик.
Тўғридан тўғри, ўртага одам қўймасдан, уй эгалари бўлган русларнинг ўзи билан гаплашилса, алданиш йўқ бу ишда. Аммо .. Мен ишониб алдамайди, деб юрган Олег дев шунақа қилиб ўтирибди. Додимни кимга айтаман энди? У дев бу жойнинг полициячиларидан қўрқмайди аниқ, ўзим бунинг гувоҳи бўлганман. Бир марта қўшнилар қаттиқ шовқин қилишяпти, дея устимиздан шикоят қилишибди. Илож қанча, қурилишда перфоратор ишлатмаса бўлмаса. Хуллас участка нозири бир ҳамкасби билан келиб, мен ва икки шеригимни олиб кетишди. Полиция бўлинмасида ўтириб Олегга телефон қилдим, вазиятни айтдим. Бир соатга қолмасдан етиб келди ва бутун бўлинмани оёққа турғазиб юборди. Участка нозирини шунақа сўкди, бутун бошли полиция бўлинмасида битта зўр чиқиб нима қиляпсан, дея олмади.
Ўйлаб ўйимга ета олмадим, бошим оғриб, умуман уйқум келмади. Ўттиз минг рубл, беш юз доллар дегани. Агар бу пулни ола олмасам, ёнимдаги икки шеригимга ўзим ишлаб беришим керак. Ўзим ўн мингга куйганим етмагандек бу икковига ҳар бирига ўн мингдан ҳозир ишлаётган жойимиздан чиқариб беришим зарур.
Бизникилар шунақа, агар бирор жойда пулимизни ололмай қолсак, мен сен билан гаплашганман, менга фарқи йўқ, у берадими-йўқми, уёғи сенинг ишинг. Пулимни топиб берасан, ёки Ўзбекистонда сени судга бераман, деб туриб олганларга бир икки марта ишлаб ҳам берганман. Хуллас, тўртта одамни ишонтириб ишга олиб, бошқариш масъулиятли иш экан жудаям.
Олег девнинг олдига тўғри борсаммикан, юзма-юз бўлсак берар ... Тўртта барзангига айттириб, ўласи қилиб калтаклаб, кимсасиз ўрмонга олиб бориб ташласа-чи, бу жойда мени ким излайди. Нима қилсам экан? Ўттиз минг оламан, девга қарши чиқаман, деб ўлиб кетсам-чи ... Хаёлга нималар келмайди-ей, ухласанг-чи, эрталабга бир гап бўлар дейман ўзимга ўзим.
Тонг саҳарга яқин кўзим илинибди. Уч соатча ухлаб, каллам яхши ишлайдиган бўлиб уйғондим шекилли, юз қўлимни ювдим-у, девга телефон қилдим. Биринчи галдагисида кўтармади, иккинчисида кўтарди яхшиям.
- Нима дейсан? Мен сенга телефон қилма дегандим-ку, - деди мен гапирар гапирмас.
- Олег, мени диққат билан эшит, сен кўп айтасан-ку, Москвада фақат икита одамдан қўрқаман деб, кимлар улар?
- Шу пайтда нимага керак сенга бу? Ёки ростдан ҳам уларнинг олдига бормоқчимисан? - у шундай дея хохолаб кулди.
- Сен айт-чи аввал.
- Исмини айтишим шартми, биттаси Москва шаҳрининг энг каттаси, иккинчиси Россиянинг энг каттаси.
- Сен қўрқадиган учинчи одам ҳам бор экан, агар шу бугун пулимни картамга ташламасанг, ўша одамга айтаман.
Қурувчининг кундалигидан
Қўрқув
Телефонимни ковлаб «Олег дев» дея сақлаб қўйилган рақам эгасини излаб топиб, яшил тугмачани босдим. Уч-тўрт марта «тут-тут» қилгач, у томондан овоз келди.
- Алло, эшитаман.
- Салом Олег, мен Бахаман, танидингми? - дедим. У исмимни тўлиқ айтишга қийналиб, доим Баха деб чақирарди.
- Салом Баха, қандайсан? - деди гарчи мени рақамимдан таниган бўлса-да, худди исмимни айтмагунимча танимагандек.
- Яхши раҳмат, Олег қолган пулимизни қачон берасан? - Дарров мақсадга ўтиб қўя қолдим, гапни чўзиб ўтирмасдан.
- Қанақа пул? Сен билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаганмидик? - ўзини гўлликка солиб бошлади у кутилмаганда.
- Йўқ, тўлиқ узмагандинг пулимизни, ўттиз минг рубл қолганди, уйингнинг ички таъмирлаш ишларини тўлиқ тугатиб чиқиб кетаётган кунимиз, «кейинги ҳафтада картангга ташлаб юбораман дегандинг. Ўшандан буён тўрт ҳафта ўтди, ҳар сафар кейинги ҳафтада пул бўлади, деяпсан, мана яна айтилган вақт келди, энди нима дейсан? - дедим.
У томонда бир фурсат жимликдан сўнг:
- Пул йўқ дейман, бошқа бир тийин бермайман, тамом!
Тўғриси ундан бу жавобни кутмаган эдим. Уч ойга яқин уйида ишладик, анча яқиндан танишиб қолган эдик, уйида ишимизни тугатиб кетаётган кунимиз ёнимдаги икки шеригим «ҳозир тўлиқ олиб кетмасак пулни кейин бермайди,« следующие неделиси кўп буларни » деди бир шеригим. Мен бўлсам, Олег алдайдиган одам эмас, дебман-да, мана энди очиқдан-очиқ бермайман деб ўтирибди. Нима дейишимни билмай бир оз шошиб қолдим.
- Ахир сўз бергансан, бу пул бизнинг меҳнат ҳаққимиз, нега бермайсан ?!
- Ишларинг чала бўлган, сифатсиз қилгансизлар!
- Ёлғон, биз ишимизни тугатгунча, эр-хотин ҳар куни келиб текшириб турдинглар. Ишни топшираётган кунимизда ҳам, қайта-қайта сўрадим, ишимиз сизларга ёқдими? Бирор камчилиги бўлса кўрсатинглар, айтинглар дедим. Сен ҳам, хотининг Мария ҳам «ишларинг жудаям зўр, роса чиройли чиқди ҳамма жойи, бизга ёқди», дея роса раҳматлар айтдинглар. Камчилиги бўлса, ҳозир бораман кўрсат, тўғрилайман.
- Хуллас пул йўқ, менга қайтиб телефон қилиб ўтирма, уйимга ҳам келма. Қўлингдан келса тортиб ол, мени биласан Москвада фақат икита одамдан қўрқаман, пул ҳақидаги гапни унут! - у шундай дея телефонни ўчирди.
Шокка тушдим, кутмагандим вазият бунақа бўлишини. Олегнинг Москва марказига яқин жойда, кўп қаватли янги қурилган уйларда жойлашган уч хонали уйини уч киши уч ойга яқин ички таъмирлаш ишларини бажаргандик. Уй эгалари оилавий, шаҳардан унча узоқ бўлмаган дала ҳовлисига вақтинча кўчиб кетди. Биз уй таъмирини тугатгунимизча ҳар ҳафта, хотини ва ўғлини олиб келиб бир хабар олиб кетарди. Қурилишга бирор материал керак бўлиб қолса, Олег билан бирга машинасида бориб, буюртма бериб келамиз. Бўйи нақд икки метр келадиган, гавдаси энига ҳам, менга ўхшаган икки одамни орқасига яширса кўринмай қоладиган бу одамни, биринчи кўрганимдаёқ, «дев-ку бу» деб ўйлагандим. Доимо сочини устарада олдириб юриши, кўринишини янада баҳайбат кўрсатади. Телефонимга ҳам шунинг учун «Олег дев» дея рақамини сақлаб қўйганман.
Шу уч ой ичида неча марта бирга қурилиш материаллари сотиладиган бозорга бордик, аниқ эсимда йўқ, аммо кўп бирга бордик. Машинаси ҳам девлар минадиган қиммат баҳо машиналардан «BMV» русумли автонинг энг сўнгги чиққан маркаларидан. Ўзининг айтишича, Мария унинг иккинчи хотини, биринчи хотинидан икки қизи бор, анча йиллар олдин ажрашишган.
«Марияни севиб қолдим, аммо у менга пулим учун, мансабим, обрўйим учун турмушга чиққан, буни биламан, агар қўлимда мол-давлатим, кучим бўлмаса ўн саккиз ёшли қиз қирқ икки ёшли менга тегар». Мана ўн йилдан буён бирга бахтли яшаяпмиз. Ўғлимиз бор, кўргансан ».
Ҳақиқатдан ҳам ҳали ўттизга ҳам кирмаган Мария, Олегнинг ёнида қизидек бўлиб кўринади. Чиройи ва қадди-қомати фотомоделларга ўхшайди. У бу гапларни йўлда, қурилиш материаллари сотиладиган бозорга бориб қайтгунимизча айтарди.
«Идиот»(Ахмоқ) сўзи юнончадан келиб чиққан бўлиб, аввалида у сиёсатга қизиқмайдиган кишиларга нисбатан ишлатилган.
Афинада демократия ривожлана бошлаган пайтда, нотиқлар бу сўзни таҳқирловчи маънода ишлатишни бошлайдилар. Улар идиот (галварс) лар бунга фақат шахсий хоҳишлари туфайлигина эмас, балки ақллари етишмаслиги сабабли хам шундай қилишларини назарда тутганлар. Шу тариқа, «идиот» сўзи аста-секин ўзининг замонавий маъносини олган. 😁
#uzbekiston #uzbekistan #ўзбекистон #özbekiston #uzbeklar
©️ Ixtiyor Esonov.
https://t.me/turonturkiston
#turkiydunyo #turkiybirlik #turkbirligi #turon #turkiston #turk #turkiylar #turkiytillar #turkdunyosi
Suratni to‘liq ko‘rish uchun ustiga bosing.
https://t.me/turonturkiston
Ҳадик ила кутилган ўша мудҳиш кун етиб келди. Ярим кечаси иккита қоп-қора ҳабаш қул Маликқулини кўтариб кетишаётганида уйғониб кетди.
У ҳали сўроғини охирига етказмасдан кучли қўллар ғиппа бўғзидан олди. Қандайдир нимқоронғи хонага опкелишди. У ерда ёши каттароқ, соқоли кўксига тушган чол ўтирарди.
Маликқулининг юраги қинидан чиқиб кетгудик потирлар, ўзи ҳам бошига тушажак кўргиликни аввалдан ҳис этиб, жон ҳолатда типирчилиб, аммо ҳабаш қулларнинг чангалидан чиқиб кетолмасди.
-Ечинтир! – дея буюрди чол...
Кейин.. Кейин нима бўлганини Маликқули эслолмайди. Тўғрирорғи эслашга юраги дов бермайди. Бироқ, ўша дамдаги даҳшатли оғриқни эслаши билан бутун баданига чумоли ўрмалагандек бўлади. Кучли оғриқдан ҳушини йўқотган Маликқулини қанча пайт шу алфозда ётганини билмайди. Кўзини очганида тамоман бошқа бир хонада кўрди ўзини. Бу ерда йўқолиб қолган уч нафар хонадоши ҳам ётарди. Бутун баданини ўз измига олган оғриқ ҳануз чекинмаганди.
Белидан пастки қисми жонсизлашиб қолгандек эди. Бу карахт қилувчи малҳамнинг таъсири эканини у кейин англади.
-Мен қаердаман? Сизлар бу ерда нима қиляпсизлар? – дея мажолсиз ингранди Малиқули.
-Ғуломлик муборак бўлсин!
Болакай тепасида турган ҳабаш қулни дарҳол таниди. У қўлини белига тараганча золимона тиржайиб турарди.
-Ғулом? – Маликқули ажабланиб ҳамхоналарига қаради.
-Болакай, - ҳабаш унинг қорнига оҳиста шапатилади. – Анави даҳмазадан қутулдинг. Энди бемалол қизларнинг ичида яйраб юраверасан. Ҳеч ким сенга индамайди. Сенам... индамайсан...- Ғулом пихиллаб кулганида унинг афти янаям қорайиб, баджаҳл тус олгандек бўлди. Унинг қиёфасида бахтсиз қимса ўзига ўхшаш ночор одамни кўрганда пайдо бўладиган тасалли ва мамнунлик ифодаси ҳукмрон эди.
Маликқули шундан кейингина уни нима қилиб қўйишганини англаб, ихтиёрсиз дод солди. Сапчиб ўрнидан турмоқчи бўлганида, вужудида қудратли бир оғриқ пуртанаси қўзғолди-ю, яна ҳушидан кетди...
Шу кундан бошлаб унинг назарида ҳамма нарса ўзгарди. Бутун олам ўзгача тус олди. Энди у қиз-жувонларга ўзга жинс вакили эмас, уларга ҳеч бир эҳтиёжи бўлмаган холис, беҳожат инсон сингари қарай бошлади. Унинг табиати ҳам, ташқи кўриниши ҳам, исми ҳам ўзгарди. Ҳарамда уни отаси қўйган исм билан эмас, Сумбул оға деб чақира бошлашди.
Мана, ўша воқеага ҳам йигирма йилдан ошибди. Бошида у ўзини бу куйга солган махлуқларга нисбатан чексиз нафрат ҳис этарди. Табиат ато этган хусусиятдан ваҳшийларча жудо этишгани учун ҳабаш ғуломлару, ҳарам оғаларини ҳам, саройдаги мулозимларни ҳам, султонни ҳам ёмон кўриб қолганди. Аммо, бора-бора тақдирга тан берди. Вазифаси қисмат битигига, қолаверса, ўз раҳбарларига бўйсуниш лозимлигини тушунди. Ҳар қандай вазиятда султон ва унинг яқинлари учун садоқатли бўлиши кераклигини миясига қўрғошиндек қуйиб сингдиришди...
“Тарихни ўзгартирган муҳаббат” китобидан
#turkiya #usmoniylar
©️ Rustam Jabborov.
https://t.me/turonturkiston
Сурияда бўлиб ўтган ҳарбий-сиёсий ҳодисаларнинг бир жиҳатига эътибор қилдингизми?
Турк саркардалари ҳарбий санъат қандай бўлиши кераклигини, хусусан, уруш бошлаш, халқ ва қўшинни урушга сафарбар этиш, жанговар ҳаракатларни тўғри режалаштириш, ташкиллаштириш, ҳар томонлама таъминлаш ва қўйилган тактик ва стратегик мақсадларга имкон қадар қисқа муддатда эришиш маҳоратини яна бир бор бутун дунёга кўрсатиб қўйишди.
Кези келиб, турк қуролининг XXI асрда эришган ғалабалари ҳақида ҳали хўп ва кўп асарлар ёзилади.
#turkiydunyo #turkiybirlik #turkbirligi #turon #turkiston #turk #turkiylar #turkiytillar #turkdunyosi
©️ Shokir Dolimov
https://t.me/turonturkiston
У эса бунга жавобан "Мени Суриядан қочди, деб ўйламанглар. Оиламни тинч жойга олиб бориб қўйиш учун кетдим. Ҳали майдонга қайтаман", деди.
Кейин "халқ террорчилар билан бирлашиб, Ҳимсдаги армия кучларига ҳужум қилганидан" куюнди.
2024 йил 7 декабр куни (кеча) кундузи "Террорчилар Дамашқ остонасига етиб келди", деб ёзди. "Икки ҳафта ичида Суриянинг аксар шаҳарларини йўқотдик. Шом ерлари террорчилар қўлига ўтиб кетди", дея харита улашди.
Башшар Асаднинг энг мудҳиш қамоқхоналаридан бўлган Сиднаяни мухолифатчилар қамал қила бошлаганида "(Қамоқхонада ўлдирилганлар) жасадларини оммавий қабрларга беркитиш керак", дея билағонлик қилди.
2024 йил 8 декабр тонгида Асад четга қочиб, Дамашқ мухолифат қўлига ўтгач, аввал "Дамашқ душман (қўлдан кетди)", дея хабар берди. Ортидан эса "Сурия ҳамманики", деб қўшиб қўйди.
Орадан бир соат ўтиб, Шадий Ҳилванинг услуби бутунлай ўзгарди: "Бир суриялик сифатида қуролли мухолифатдан (!) ватанга қайтишимга рухсат беришларини сўрайман", деди.
Яъни, Дамашқ Асад тузуми қўлидан кетиши билан бир неча соат олдинги "террорчилар" энди "қуроллли мухолифат"га айланиб қолди. Эврилишни қаранг!
Бу ҳали ҳаммаси эмас.
Бугун тонгда Башшар Асадга сиғиниб турган Шадий Ҳилва тушга яқин "Сурияга озодлик муборак бўлсин!" – деб хитоб қилди. Кимдан озодлик, нимадан озодлик?...
Яна бироз ўтиб, мухолифатнинг ахборот канали линкини улашиб, "Бу Янги Суриянинг расмий амалиётлар канали", деб атади. Кейин эса кечагина ўзи "террорчилар бошлиғи" деб атаб, сўкиб, ҳақоратлаб келган, қуролли мухолифат раҳбари бўлган Аҳмад Аш-Шаръни (Абу Муҳаммад Жўлоний) мақтаб, ундан афв сўрашга ҳам улгурди.
Хуллас, буқаламун ва иккиюзламачи журналистларга бирон мукофот берилса, бу йил уни аниқ Шадий Ҳилва оларди...
Орадан икки юз йил ўтганига қарамай, Наполеон даври қарашлари ўлмаган: бир тузумга хизмат қилган, золимнинг зулмига ёрдамчи бўлганлар бошқа тузумда ҳам омон қолишга, ҳатто яна аввалгидек бирон мансаб эгаси бўлишга уринади... Аммо тузумлар ҳам анойи эмас: аввалги тузум сарқитларини тарих чиқиндихонасига улоқтириши мумкин.
Қиёматда эса ҳақиқий ҳисоб-китоб бўлади...
#rusbosqini #bosqinchi #istilo #ruscharazillik #rusovirus #antirus #russiya #turkiya #suriya
©️ Musannif Adham.
https://t.me/turonturkiston
Ўн йиллар аввал қизиқ бир маълумотни ўқигандим:
"Наполеон Бонапарт 1815 йилнинг май ойида ўзи сургунда бўлган Элба оролидан Париж томон юриш бошлайди. У атрофига содиқ аскарлари ва саркардаларини қайта йиғиб олганди.
Париж газеталарида Наполеоннинг юриши кунма-кун шундай ёритилади:
– "Одамхўр ғордан ташқарига чиқди";
– "Корсикалик кўппак Жуан бурнини ишғол қилди";
– "Йўлбарс Ганга етиб келди";
– "Қутурган махлуқ Греноблда тунади";
– "Золим Лионни ортда қолдирди";
– "Ўзбошимча мустабидни пойтахтдан ўттиз мил нарида кўришди";
– "Бонапарт илдамлик билан олдинга интилмоқда, аммо ҳеч қачон Парижни ололмайди";
– "Наполеон эртага шаҳар остонасига қадам босади";
– "Император Фонтенбло қасрига етиб келди";
– "Император жаноби олийлари ўзларининг садоқатли аёнлари билан саройга қадам ранжида қилдилар".
"Бу 209 йил аввалги матбуотнинг иккиюзламачилиги. Ҳозир бундай матбуот ҳам, матбуотчилар ҳам қолмаган", дейишга шошилмаймиз. Охирги кунларда Сурияда юз берган воқеалар буқаламун ва расво матбуот, ҳар нағмага ўйнайдиган журналистлар бугун ҳам кўплигини исботлади.
Танишинг: Шадий Ҳилва – суриялик журналист, Башшар Асад тузумининг ёрқин намоёндаси ва ашаддий тарғиботчиси, Ҳалабдаги хусусий радиоларнинг бирида яқин кунларгача бошловчилик қилган. Мен бу касни таниганимга кўп бўлмади, қайсидир хабар ичидан исми чиқиб қолди ва шахсига қизиқиш уйғонди. Кейин Телеграм каналини охирги бир ҳафта мобайнида мунтазам кузатиб бордим.
Суриядаги Башшар Асаднинг мухолифлари охирги 4 йилда биринчи марта қуролли ҳаракат бошлаб, 2024 йил 27 ноябр куни Ҳалабга қараб юрганида Шадий Ҳилва шундай ёзди: "Жабҳатун-Нусра террорчилари Ҳалаб ғарбидаги қишлоқларга бостириб кирди".
Кейин аввал шаҳар атрофидаги қишлоқ ва мавзелар, охирида эса Ҳалаб ҳам ҳукумат кучларидан мухолифат қўлига ўтди. Шадий Ҳилва ҳар бир йўқотиш ҳақида тезкорлик билан хабар бериб борди:
– "Ҳалаб ғарбида Жабҳатун-Нусра террорчилари қўлидан Сурия армиясининг 20 аскари ҳалок бўлди";
– "Террорчиларнинг мақсади Ҳалабни эгаллаш. Сурия давлати буни тушуниб етиши керак";
– "Хон Асал душман (қўлдан кетди)";
– "Террорчилар Ҳалабдан 3 км узоқликда турибди";
– "Ҳалаб террорчиларнинг қабристонига айланади";
– "Ҳалаб тўлиғича душман (қўлдан кетди)";
Ҳалабдан сўнг Маарротун-Нуъмон, Хон Шайхун, Ҳама, Ҳимс, Даръа, Сувайдо, Қунайтира ва бошқа шаҳарлар мухолифат қўлига ўта бошлади. Ҳар бир шаҳар учун жанглар бошланганида Шадий Ҳилва "Энди Сурия армияси террорчиларнинг кунини кўрсатади", дея осмондан келди, армия қисмлари шаҳарни ташлаб қочганида эса "Шаҳар душман қўлига ўтди. Ҳали куч тўплаб қайтамиз, ҳаммасига кўрсатиб қўямиз", дея дағдаға қилди.
Орада бутун Сурия халқини "террорчиларга қарши курашга" даъват қилиб турди. Башшар Асад Москвага бориб, оиласини ўша ерда ташлаб келганида "Президент Дамашққа қайтди, вазият назорат остида. Хавотир олманглар", деб ёзди.
Орадан бир кун ўтиб Сурия Мудофаа вазирлигининг "Тез орада қарши ҳужумга ўтиб, қўлдан кетган барча ерларни террорчилар қўлидан қайтариб оламиз", деган хабарини эълон қилди. Ироқдан ўн минг кишилик мадад кучлари келгани ҳақида мақтанди (бу гапни кейин Ироқ бош вазири рад этди).
Орада Путинга "Сен бизни ёрдамсиз ташлаб кетдинг, бундан кейин иттифоқчи эмассан!" – дея таъна қилди. Икки соат ўтиб, Россия ҳаво кучлари мухолифат қўлига ўтган Ҳалабни ҳаводан бомбалаганида "Иттифоқчимиздан узр сўрайман. Биргаликда Сурияни озод қиламиз", дея саннади.
Кейин кунора Сурия хавфсизлик кучлари тузган, ҳар бир вилоятда турли айбловлар билан қидирувда бўлган 1 миллион 700 минг (!) кишининг рўйхатини ташлаб, "Ҳали ҳаммангни қўлга оламиз. Кўзингга кўрсатамиз", деб таҳдид қилиб турди.
"Президент Асадни жонингиз эвазига бўлса ҳам ҳимоя қилинг", дея кимларгадир насиҳат қилди.
Аммо ишлар бу сафсатабоз ўйлаганидек кетмай, мунтазам армия бирин-кетин мағлубиятга учрай бошлагач, оиласи билан чегарадан Ливанга ўтиб, ундан Байрут аэропорти орқали Дубайга қараб қочди. Уни кузатиб юрадиганлар кўпчилик экан, шекилли, аэропортдаги, учоқдаги ва Дубайдаги бозорда юрган ҳолатларини суратга олиб, ижтимой тармоқларга жойлаб, устидан кула бошлашди.
Erkin Turdimov haqidagi fuqarolarning fikri bilan tanishing.
👇👇👇
Хоким ҳам инсон у оиласига керак, соғлиқ муҳим
Иш тарафдан эса унга етадиган хоким йўқ, хатто оғир ҳудудларни ҳам зўр бошқарди
🔴
Агар тугри хабар булса афсус Э.Турдимов хакида ман хам доим рахбар хоким сифатида яхши суз тарифлар эшитганман. Самарканд учун куп мехнати сингди. Елгон хабар булсинда🥺
🔴
Турдимовни ўтмишини билмайман. Аммо Сурхондарёдаги фаолиятини ўз кўзим билан кўрган фуқаро сифатида шуни айтишим мумкин-ки, эсимни таниганимдан бери Турдимовдек хоким Сурхондарёга бўлмаган, ҳозир хам йўқ! У сизларга ўтишини эшитган халқ кетишини истамай хокимят биносигача борганлиги рост.
🔴
Xaqiqatdan Erkin Turdimov juda bilimli va demokrat odam umri uzoq bo'lsin shu inson Avval Surxandaryoda keyin Samarqandda ancha ko'zga ko'ringan ishlarni amalga oshirdi. Minnatdormiz
🔴
Бу борасида айтадиган гапим Турдимов яхши одам, Сурхондарëга хоким бýлганида кýп марта учрашганмиз. Аммо ундан кейинги хокимлар билан учрашиш муаммо бýйича гаплашиш жуда мушкул
🔴
Erkinjon Turdimov katta o'zgarishlar qila olgan kam sonli hokimlardan. Yaxshi inson
🔴
Айтганингиз рост бӯлсину, лекин атиги қирчиллама 55 ёшда, 5-ноябр куни эндигина тайинланиб, 23 кун ичида вазифасини бажара олмас ва тузалмас даражада касал бӯлиш - қийин масала. Пандемияни ӯтказган одам-а?
Бу ерда 2 та вариант:
биринчиси - турк варианти: оммага доданинг тузалмас касаллиги бор деб миш-миш атайлаб тарқатилди ва бонкани ичидаги тараканлар бир-бирини ейишни бошлаб, ким нималигини кӯрсатди. Ана шу жараёнда ака ӯйламасданми, билмасданми биронта ортиқча гап-сӯзни лип этиб айтиб қӯйган бӯлса, тозалаш оператсиясига тушиб кетди.
Иккинчиси - юқорида, жуда юқорида шанбалик бошланганлиги муносабати билан яқинлар чақириб олинаяпти ва тез кунларда тайинлов бӯлади, чунки содиқлигини исботлаб бӯлган бу киши ва ҳатто ертӯладан ҳам синовдан муносиб чиққан.
🔴
Эркинжон Турдимов имкон даражасида халк билан амалда ишлай оладиган рахбар булди.
Бу менинг фикрим.Шу одамни хокимлигида Самарқандни дунё таниди десам хам бўлурмиХоким ҳам инсон у оиласига керак, соғлиқ муҳим
🔴
Иш тарафдан эса унга етадиган хоким йўқ, хатто оғир ҳудудларни ҳам зўр бошқарди
🔴
Баракатопсинлар ёши улуғ дадам доим дуо қиладилар.Ҳақиқатдан ӯз иш фаолияти даврида халқига нисбаттан яхши фикир қолдирган.
🔴
Аллоҳ шифосини берсин илоҳим 🤲Erkinjon Turdimov Самаркандга котта куч ва мехнатини киритди!
Бу инкорсиз!
Давлатимизнинг энг зур вилоят хокими номини печатлаб куйган хоким!
Хурматимдаги инсон!
#samarqand #amaldorlar #hukmdorlar
#uzbekiston #uzbekistan #ўзбекистон #özbekiston #uzbeklar
https://t.me/turonturkiston
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 week, 1 day ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago