Синовли Дунё

Description
Youtube: https://youtube.com/@ArRohmanUz
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

2 weeks, 4 days ago

Холид ибн Сафвонга дейилди: “Қайси дўстингиз сизга суюклироқ?”. У зот: “Камчиликларимни тўсиб, ёпадиган, айбларимни кечирадиган ва менинг хатоларимни қабул қиладиганидир”, деди.

https://t.me/SinovIiDunyo

2 weeks, 4 days ago

Қисс ибн Соъида Қайсарни олдига зиёрат учун келди.
У: “Эй Қисс, энг афзал ақл қайси?” деб сўради.
У зот: “Киши ўзини таниши, маърифат ҳосил қилиши”, деди.
У: “Илмнинг афзали қайси?” деди.
У зот: “Кишининг ўз илми билан туриши”, деди.
У: “Мурувватнинг афзали қайси?” деди.
У зот: “Киши ўзининг юзини сақлаб қолиши”, деди.
У: “Афзал мол-мулк қайси?” деди.
У зот: “У билан ҳақ ўталгани”, деб жавоб берди.

https://t.me/SinovIiDunyo

2 weeks, 4 days ago

Эслатма

🔰Роҳманнинг суюкли бандаларининг сифатларидан

🔸1. Улар сакинат, виқор ва тавозе билан юрадилар: “Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозеъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганларида, «Салом», дейдиганлардир”. Фурқон сураси, 63 – оят.

🔸2. Намозларни муҳофаза қиладилар, айниқса, тунги намозни: “Улар тунларни Роббларига сажда қилиб, бедор ўтказадиганлардир”. Фурқон сураси, 64 – оят.

🔸3. Уларда қўрқув бўлади ва дўзах азобидан паноҳ сўрайдилар: “Улар: «Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир”, Фурқон сураси, 65 – оят.

🔸4. Улар нафақа қилишда ўртача, мўътадил бўладилар: “Нафақа қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар». Фурқон сураси, 67 – оят.

🔸5. Улар гуноҳи кабиралар ва улкан ёмонликлардан ўзларини узоқ тутадилар: «Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ* (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур».*** Фурқон сураси, 68 – оят.

🔸6. Улар ботил ва мункар, қайтарилган ўтириш, мажлислардан узоқ бўладилар: «Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар». Фурқон сураси, 72 – оят.

🔸7. Улар Аллоҳ азза ва жалланинг Каломини улуғлашади ва ундагиларга амал қилишади: «Уларга Роббларининг оятлари эслатилганда, у(оят)ларга гунг ва кўрлардек ташланмаслар». Фурқон сураси, 73 – оят.

🔸8. Улар Аллоҳ таолога тазарру қиладилар ва фойдали дуо ила юзланадилар: «Улар «Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга пешво қил», дейдиганлардир». Фурқон сураси, 74 – оят.

“Сифату ъибадур Роҳмани” китобидан.

https://t.me/SinovIiDunyo

3 weeks ago

Луқмони Ҳаким ўғлига деди: “Ёмон дўстдан эҳтиёт бўл. У худди яланғочланган қилич кабидир. Унинг ташқи кўриниши ўзига тортувчи, чиройли бўлсада, унинг асорати қабиҳдир. Кўриниши ёқимсиз ва либоси кир киши сенга ноқулайлик туғдирмасин. Аллоҳ таоло қалбларга назар солади ва амалларга ажр беради”.

https://t.me/SinovIiDunyo

3 weeks ago

«Бу Қуръон Аллоҳнинг дастурхонидир. Ундан имкон қадар* (кўпроқ) олинглар. Зеро, мен унда Аллоҳнинг Китоби бўлмаган уйдан кўра яхшиликдан маҳрум жойни билмайман. Аллоҳнинг Китобидан бирон нарса бўлмаган қалб хароба уй кабидир. (Қуръондан бошқа) уни тикловчи бирон нарса йўқдир»***.

Имом Доримий ривояти
https://t.me/SinovIiDunyo

3 weeks ago

Мусо алайҳиссалом оналари дуоси!

Мусо алайҳиссалом оналарини қабрга қўйиб, қабристондан чиқаверишларида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Эй Мусо, энди ўзингизни эҳтиёт қилинг!”

Бундан ҳайрон бўлган Мусо алайҳиссалом шундай дейдилар:
“Эй Аллоҳ, Сен менга шу пайтгача бундай демаган эдинг. Нимага айнан шу бугун ўзимни эҳтиёт қилишимни айтяпсан”

Аллоҳ таоло жавоб қилади:
“Чунки, Сиз ҳар куни уйдан чиқишингиз билан онангиз “Боламни паноҳингда асра”, деб дуо қилар эди. Мана шу дуо сабаб биз Сизни омонда сақлар эдик. Энди Сизни бундай дуо қилгувчи зот йўқ!”.

https://t.me/SinovIiDunyo

3 weeks, 5 days ago
**ЖАННАТНИНГ ТУПРОҒИ**

ЖАННАТНИНГ ТУПРОҒИ

Қадимда Луқмон исмли донишманд яшаган.
Бир куни у ўғлига: «Жаннатдан бирон нарса олиб кел», деди.
Ўғли туриб кетди ва бир муддатдан кейин қайтиб келди.
Қўлида тупроқ бор эди.
Буни кўриб Луқмон ўғлига: «Бу нима?» деди.
Ўғли: «Жаннатдан тупроқ», деди.
Луқмон: «Уни қаердан олдинг?» деб сўради.
Ўғли: «Онамнинг оёқлари остидан олдим», деб жавоб берди.

https://t.me/SinovIiDunyoi

3 weeks, 5 days ago

. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Аллоҳ Қиёмат куни ерни қабзалаб, осмонларни ўнг қўли билан қатлайди-да, сўнг: «Подшоҳ Менман! Ернинг подшоҳлари қани?» дейди», деяётганларини эшитганман».

Имом Бухорий ривояти. https://t.me/SinovIiDunyoi

3 weeks, 6 days ago

Аллоҳнинг Ўзи кифоядир...

  1. «...ва ўта билувчиликда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур», Нисо сураси, 70 - оят.

  2. «Сиз билан менинг орамизда гувоҳликка Аллоҳ ва ҳузурида китоб илми бор кишилар кифоядир», деб айт», Раъд сураси, 43 - оят.

  3. «Ёрдамчиликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир», Нисо сураси, 45 - оят.

  4. «Аллоҳнинг Ўзи ҳисоб қилувчиликка кифоядир», Аҳзоб сураси, 39 - оят.

  5. «Валийликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир», Нисо сураси, 45 - оят.

  6. «Вакилликка Аллоҳ кифоядир», Аҳзоб сураси, 3 - оят.
    https://t.me/SinovIiDunyoi

1 month ago

«Ла илаҳа иллаллоҳ»ни кўп-кўп айтиб юрайлик

Абу Жавзо айтади: Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, шайтон қалбни шундай эгаллаб оладики, ҳатто инсон Аллоҳни зикр қила олмай қолади. Кўрмайсизми, баъзилар кун бўйи фақат қасам ичгандагина Аллоҳнинг номини тилларига оладилар, холос. Абу Жавзонинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, қалбдан шайтонни фақат «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасигина қувиб солади. https://t.me/SinovIiDunyoi

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago