Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Last updated 1 week ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 1 week, 4 days ago
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 1 week, 1 day ago
❗️ "Тасвир" газетаси эндиликда янги ном, янги талқинда чоп этилади. Шу боисдан газетанинг телеграм канали ҳам ўзгарди. Янги каналга ўтиш учун қуйидаги линкни босинг: 👉 https://t.me/zortasvir_uz
❗️ Франциялик мутахассис Зинедин Зидан Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди:
"Мен «Реал»да ишлашни тўхтатишга қарор қабул қилдим. Бу кутилмаган вақт, аммо жамоа яна ғалаба қозониши учун танаффус керак, клубга янги услуб ва янги методика лозим. Шунинг боисдан мазкур қарорга келдим. Мен клуб ва унинг президентига катта муҳаббат билан ёндашаман." дея фикр билдирди Зинедин Зидан.
Зидан «Қироллик клуби»ни 2015/16 йилги мавсумда қабул қилиб олган эди. Жамоа унинг қўл остида Испания чемпионати, мамлакат Суперкубоги, 2 марта Европа Суперкубоги, 2 марта Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга эришган эди. @tasvir_gazetasi
⚽️ #JCh2018. Япония терма жамоасининг жаҳон чемпионати-2018 учун якуний таркиби эълон қилинди. 👆 @Tasvir_gazetasi
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиб, икки томонлама муносабатлар, Корея ярим ороли атрофидаги вазият ва қатор бошқа халқаро масалаларни муҳокама қилишди.
⚽️ "Челси" собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард Англияда Чемпионшипда иштирок этадиган "Дерби Каунти" клубининг бош мураббийи этиб тайинланди. @tasvir_gazetasi
Хорижий ижодий гуруҳларга Ўзбекистондаги учувчисиз учар қурилма(дрон)ларни вақтинчалик олиб кириш ва мамлакат ҳудудида фойдаланишга рухсат берилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда. @tasvir_gazetasi
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси борткузатувчиси Раъно Бобобекова Москвада ўтказилган халқаро танловда “Йилнинг яхши борткузатувчиси” деб топилди. @tasvir_gazetasi
❗️ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди. Музокаралар чоғида фан ва технологиялар соҳасидаги икки томонлама алоқалар ривожи, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-тадқиқот институтлари ва инновацион марказлар ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш сингари масалалар муҳокама қилинди. @tasvir_gazetasi
❗️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев кеча, 30 май куни «Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, 3 йилда бир марта ёшларни раҳбарликка тайинлаш бўйича янги «Тараққиёт» республика танлови ўтказилади. Танловда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган (45 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин. @tasvir_gazetasi
❕Киевда ўлдирилгани айтилган россиялик журналист аслида тирик бўлиб чиқди. Журналист уни ўлдиришга буюртма берилгани ҳақида бир ой аввал билгани ва унга махсус операцияда иштирок этиш таклиф қилинганини айтди. @tasvir_gazetasi
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Last updated 1 week ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 1 week, 4 days ago
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 1 week, 1 day ago