Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Safoyev Fikri ️

Description
Билимнинг чегараси бор,
Аҳмоқлик эса чек-чегарасиздир!
Advertising
We recommend to visit

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 10 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 1 month ago

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.

Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Insideradmin

Last updated 1 month ago

6 days, 17 hours ago

“ДУНЁДА НИМАНИНГ ИЛОЖИ ЙЎҚ?”
Мен яқинда бу гапни бир кишидан эшитдим. Аммо унинг кимлиги ёдимдан кўтарилди: “Айтайлик хасис одам ўзини сахий қилиб кўрсатиши мумкин. Ёвуз кимса меҳрибонлик тўнига ўралиб олишининг ҳам имкони бор. Ҳаромдан ҳазар қилмайдиган одам ҳалолликдан сафсата сотиб, ўзини ҳалол инсон сифатида кўрсатиши мумкин. Ўғри тўғри ролига киришининг ҳам имкони бор. Аммо дунёда бир нарсанинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқ – у ҳам бўлса ҳеч ким ўзини зиёлилик куйига солиб, риёкорлик қила олмайди. Сохта зиёли бўлишнинг имкони ҳам, иложи ҳам йўқ! Шу боис жоҳил, хасис, ўғри, маданитясиз, билимсиз, ҳасадгўй, ичиқора одамлар зиёлини ёмон кўришади”.
Дмитрий Лихачев, академик
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

1 week, 1 day ago

“КЕКСАЙИБ ҚОЛГАН ИНСОННИНГ ИЛТИЖОСИ”
Яратган эгам, сен мендан кўра ҳам яхши биласанки яқинда умрнинг кексалик фаслига қадам қўяман. Худойим, кексайганимда ҳар бир ишга бурнимни тиқишдан, ҳар бир иш юзасидан ақл ўргатишим керак деган ҳалокатли одатдан мени Ўзинг асрагин... Ҳар бир ишни яхши томонган ўзгартириш иштиёқидан мени Ўзинг сақла. Майли мулоҳазакорликни насиб эт, аммо ҳуда-буҳудага минғир-минғир қиладиган мижғов бўлиб қолмай. Олди-охири кўринмайдиган тафсилотларни баён этишдек васавасадан мени ҳимоя қил. Касалликларим ҳақида сўзлаб бериш истаги туғилганда оғзимга қулф ур. Биласан, кексайганда касаллик ортиб боради, у ҳақида гапириши эса одамга ширин туюлади... Хотирамни кучайтиришни сендан сўрашга журъат этмайман, аммо одамларга меҳримни ошириш ва кучайтиришни сўрайман. Худойим, мен хатога йўл қўйганимда қолган умримга татийдиган шундай сабоқ бергингки, мен хато қилишим мумкинлигини ҳеч қачон эсдан чиқармай. Мабодо одамалар билан ўзаро муносабатда самимий ва хушмуомала бўлсам – бу фазилатимни кўз қорачиғидек асра. Авлиё одамга айланишни истамайман: яқин мулоқотда баъзиларда бу хислат чидаб бўлмас дарду балога айланади. Ўзидан авлиё ясайдиган бузуқ феъл одамлар – иблис “ижоди”нинг чўққисидир. Одамларда ўзи кутмаган жойида улардаги яхшиликларни кўриш ва улардаги кутилмаган истеъдодларини кашф этишни насиб эт.
Даниил Данин, ёзувчи ва олим
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

1 week, 2 days ago

“МИЯМИЗНИ НИМА БИЛАН ОЗИҚЛАНТИРМОҚДАМИЗ?”
Мияни қандай қилиб машқ қилдирса бўлади? Мия ҳам инсон организмидаги ҳар қандай мускул каби заҳмат чекиб ишлаши керак. Мабодо биз диванда ярим йил қимирламасдан ётсак қайта ўрнимизда тура олмаймиз. Агар аҳмоқона журналларни ўқиб, бемаъни ва зеҳни паст одамлар билан суҳбат қуриб, мазза-матрасиз куй-қўшиқлар тинглаб, тўмтоқ ва маъносиз фильмларни томоша қилиб қилиб, шулар билан миямизни “озиқлантирсак” – энди шукуҳсиз ва ақли ноқис одамга айланганимиз, ҳаётда из қолдириб, одамларга наф келтирадиган ишлар эмас, фақат ўзимиз фойда оладиган, аммо одамларнинг зеҳнини ўтмаслаштирадиган ишлар қилиб “обрў” топганимиз, чинакам маънодаги инсоний ва касбий ўсишдан тўхтаганимиз, турли муаммолар ва ишкал ишлардан бошимиз чиқмай қолганига ўзимиз айбдор! Ҳа, миямизни машаққатли меҳнатга ўргатишимиз лозим. Мияга қийин бўлиши керак. Ўқиб уқишингиз қийин китобларни мутолаа қилинг. Мазмуни ва ғояси мураккаб фильмларни томоша қилинг. Режиссёр нима демоқчи бўлганлиги юзага чиқиб турган эмас, уни англаш ўта қийин бўлган спектаклларга тушинг. Ана шундай вазият ва шароитда мия доимо банд бўлади ва меҳнат қилади. Мияни яхши ишлатишнинг осон ва тез йўли йўқ. Ҳаётнинг ўзи мия учун энг катта мураббий.
Татьяна Черниговская, филология ва биология фанлари доктори
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

2 months, 1 week ago

“СЎЗ “ЭРКИНЛИГИ”
Мен ўз мақолаларимда ҳокимият, дин, сиёсатчилар, маънавият, мансабдор шахслар, ишонса бўладиган корпорациялар, Опера театри ва бошқа шунга ўхшаш театрлар, шунингдек нимагадир ва кимгадир дахлдор бўлган барча одамларга тегиш ва уларни тилга олишга ҳаққим йўқ. Қолган барча нарсалар ҳақида икки-уч нафар цензура ходимларининг қатъий назорати остида бемалол ва эркин ёзишим мумкин.
Пьер-Огюстен Карон де Бомарше, француз драматурги ва публицисти
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

2 months, 1 week ago

“АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ ВА АСАЛ”
Кимгадир аччиқ ҳақиқатни айтишдан аввал тилингни учига асал суртиб ол.
Араб халқ мақоли.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

2 months, 1 week ago

«МЕНГА НУР ТАРАТИШИНГ ЁҚМАЙДИ»
Илон парвонанинг ортидан узоқ таъқиб қилди ва ниҳоят бир бурчакка қамаб, уни ютмоққа ҳозирланди. Парвона илонга бироз сабр қилишни сўради ва унга учта савол борлигини айтди. Илон рози бўлди. Парвона сўради: Сенга ҳеч ёмонлик қилганманми? "Йўқ" деди илон. Парвона сўради: "Мени есанг қорнинг тўядими?" "Йўқ" деди илон. "Унда нега мени емоқчи бўляпсан?" сўради парвона. "Менга нур таратишинг ёқмайди", - деди илон.
Шаазим Миноваровнинг “Facebook” саҳифасидан
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

4 months, 1 week ago

“ҲАР БИР ИШДА ВАЗМИН БЎЛИНГ”
“Бирор эшикдан чиқиш учунгина унга киргандан кўра, умуман кирмаслик маъқул эмасми? Қисқаси ҳеч қачон қамишга тақлид қилмаслик керак. Қамиш дастлаб шиддат билан тўғри ва узун тана чиқаради, кейин чарчаб танаси ёнларидан кўп ва қалин шохчалар пайдо қилади, у айнан шу ерда бироз нафасини ростлайди, кейин бу таначалар ўсмай қолади, демак унинг аввалги кучи ва шиддатидан асар ҳам қолмаган бўлади. Ҳар ишни вазмин ва совуққонлик билан бошлаган маъқул. Шиддат ва кучингизни ҳали олдинда учрайдиган тўсиқ ва ғовларни енгиб ўтиш учун асраганингиз жоиз”.
Монтень
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

4 months, 1 week ago

“ҲАДДИНГНИ БИЛ, ҲАДДИНГДАН ОШМА”
XVI асрда Япониянинг қудратли ҳукмдори Тоемоти Хидэйошининг Сенно Рикю исмли ишонган мулозими бўлган. Чой дамлаш маросимининг устаси фаранги бўлган бу кимса, кейинчалик ҳукмдорнинг яқин маслаҳатчисига айланган. Саройда унинг алоҳида қасри бўлиб, ўзи бутун Японияга танилади.
Хўш, кейин нима бўлди дейсизми? 1591 йил Хидэйошининг буйруғига биноан Рикю қамоққа олиниб, ўлимга ҳукум қилинади. Қатлдан аввалроқ Рикю ўз жонига қасд қилади. Ҳукмдорнинг яхши муносабати ва ўзига яқин тутиши, кўп нарсани у билан маслаҳатлашишидан Рикюни боши айланиб, тантиқланиб кетганди. Ўзи деҳқондан чиққанлигига қармасдан шиппак кийган ҳолатдаги ҳайкалчасини ясаттиради. (У пайтда шиппак кийиш зодагонлар авлодидан чиққанлик белгиси эди). Рикю ўзининг ҳайкалчасини ҳукмдорнинг оила аъзолари сайр қилиб юрадиган сарой ичидаги ибодатхона ҳовлисига ўрнатади. Ҳукмдор учун мулозимнинг бундай қилиғи меъёр ва ўзининг кимлигини билмасликдан бошқа нарса эмасди. Рикю тақдири, мансаб-мартабаси императорнинг қўлида эканини унутиб, олий ҳукмдор қандай ҳуқуқларга эга бўлса, мен ҳам шундай имтиёзларга эгаман, деган хом хаёлга боради. У юқори мартабага ҳукмдор муруввати ва яхшилиги билан эмас, ўзим зўр бўлганлигим учун ўз кучим билан эришдим, деган мутлақо янглиш қарорга келганди. Бу ўз шахсига кечириб бўлмас даражадаги ортиқча баҳо эди ва шу сабабдан Рикю ҳалокат чоҳига қулади.
Роберт Грин, “Ҳокимиятнинг 48 қонуни”.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/Safoyev_Fikri

4 months, 1 week ago

АГАР СЕН ШУНЧАЛИК АҚЛЛИ БЎЛСАНГ, УНДА НИМА УЧУН БУНЧАЛИК КАМБАҒАЛСАН? –
дейдиганларга Монтескьё жавоби.
“Ақлли инсон ўзига одамлар доираси, табақаси ва муҳитини ўта дид ва синчковлик билан танлайди; унинг танлови саноқли одамлардангина иборат бўлади; у одатда эси паст, ярамас ва нодон одамлар аҳли деб биладиган инсонлар оммаси билан бирга яшаш, мулоқот қилишни жуда зерикарли, деб ҳисоблайди; шу боис саводсиз, ақлсиз, разил оломонга нисбатан ўзининг нафратини билдирмаслигининг иложи йўқ. Худди шу сабаб ақлли одамнинг душманлари кўп бўлади. Ақлли одам, аслида катта муваффақиятларга элтувчи барча нарсалардаги майда-чуйда тафсилотларга қизиқмайди ва уларга беписандлик билан муносабатда бўлади. Ўртамиёна инсон эса, ҳамма нарсадан фойда олишга ҳаракат қилади, у бирор, ҳатто энг кичик нарсани ҳам эътибордан қочирмайди. Одатда ўртамиёна одам ялпи қўллаб-қувватланади”.

Шарль Луи де Монтескьё, ҳокимиятларнинг бўлиниши (қонун чиқарувчи, ижро этурвчи ва суд ҳокимияти) доктринасини биринчи бўлиб яратган француз файласуфи.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:

https://t.me/Safoyev_Fikri

6 months, 1 week ago

“МЕҲР ТАФТИ БИЛАН ИСИТГАН ОДАМЛАР – БУ МЕНИНГ ВАТАНИМ”
1942 йил эвакуацияда отам вафот этганидан сўнг, бутунлай тушкунликка тушиб қолиб, яшашни истамай қолдим. Ўшанда “Малый театр” (Кичик театр) артистлари мени ўзлари билан гастролларга олиб кетишадиган бўлди. Улар ҳаётимни қутқариб қолишга қарор қилишганди. Қишнинг қаҳратон кунида елкасига театрга тегишли виолончельни ортмоқлаб олган ўсмирни олиб Орск шаҳрига йўл олишди.
Биз олти киши эдик. Уларнинг ҳар бирини номма-ном биланман. Биз тунда умумий вагонга чиқдик, менга ёнбошдан жой тегди. Поезд қўзғалиши билан чироқ ўчди. Катталар ечинмасдан, аксинча устиларига яна бисотларидаги бор кийимларини кийиб олишди. Чунки бизга ҳарир адёл беришганди. Мени эгнимга қўшимча киядиган кийим бўлмаганлиги устига, эгнимдаги кийимлар ҳам тўзиб-титилиб кетганди. Юпқа адёлни устимга тортиб ғужанак бўлиб олдим. Вақт ўтгани сайин вагон ичи музлаб борарди. Совуқдан дир-дир титраб, совқотгандан совқотиб борардим. Ҳеч кимга кераги йўқ, отаси ўлиб етим қолган, келажаги мубҳам ўспирин қоронғилик қаърида кетиб борарди. Хаёлимдан қанийди ухласаму қайта уйғонмасдан ўлсам, барча азоблардан қутилардим деган хаёл ўтганлигини эслайман. Шу боис совуққа қаршилик кўрсатмай қўйдим. Қоронғуда, қандайдир иссиқликдан уйғониб кетдим. Устимдаги адёл қалинлашиб ва оғирлашиб қолганди. Қоронғуда уни пайпаслаб кўрсам устимга бешта адёл ёпилган экан. Мен билан бирга кетаётган артистлар бир бирига билдирмасдан барчаси ўз адёлини устимга ёпган экан.
Кейинчалик мени гражданликдан маҳрум қилишганида мендан юртимга қарши ўз қаҳру ғазабимни билдиришимни сўраган дўстларимга: “мен ҳали ўша адёллар ҳаққини адо этганим йўқ”, -деб жавоб бердим. Балким бу қарзни ҳеч қачон узаолмасман. Ўша беш нафар артист, отам ва ҳаётимда дуч келган ва ҳар бири ўзича мени меҳр тафти билан иситган бошқа кўплаб инсонлар – бу менинг мамлакатим, Ватаним ва мен унинг олдида бир умр қарздорман.

Мстислав Ростропович

Жалолиддин Сафоев таржимаси
Таржимондан: Мстисла́в Леопо́льдович Ростропо́вич (1927-2007) — дунёга машҳур рус виолончелисти, пианист, дирижёр, композитор, педагог, СССР халқ артисти (1966). Ёзувчи А.Солженицын уйидан , Ёзувчилар уюшмасидан қувғин қилинганда Ростропович унга ўз уйидан жой берган ва бошқа адолатсизликка учраган одамларга ёрдам берганлиги учун 1978 йил СССР гражданлигидан маҳрум этилган. Фақат 1990 йилда гражданлиги қайта тикланган.

We recommend to visit

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 10 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 1 month ago

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.

Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Insideradmin

Last updated 1 month ago