Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Аллоҳ васлига ошиқлар

Description
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Advertising
We recommend to visit

🌐Navoiyliklar.uz сайтининг расмий Telegram канали

Instagram: https://www.instagram.com/navoiyliklar.uzb
Facebook: https://www.facebook.com/navoiyliklar.uzb

📄АОКА томонидан берилган №1699 гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Реклама: @Navoiyadmin

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

💻: ИСЛАМ ИЛИМДЕРИ АЛАКАНЫҢДА !

📡: ССЫЛКА | TELEGRAM :
https://t.me/hanafimektebi

📡: ССЫЛКА | WHATSAPP :
https://chat.whatsapp.com/C2DJKMO7tYDBMM6UpkhWwc

АДМИН:

+996773998969

Last updated hace 2 meses, 1 semana

🌟ЛАА ИЛААХА ИЛЛАЛЛАХ МУХАММАДУР РАСУЛУЛЛАХ 🌟
🕊_Суроо - жооп.❓
🌸_Хадистер. 📚
🕊_Видео суроттор. 🎥🏞
🌸_Баяндар. 🔊
🕊_Дубаалар. 🤲
🌸_Сүрөөлөр. 🌙
🕊_Жүрөкө жакын сөздөр. 💬

🌟БИЗ МЕНЕН БИРГЕ БОЛУНУЗ 🌟

❤️Владелец: @mumina_ayal_kg 🧕

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

hace 3 días, 6 horas
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
АЛЛОҲИМ!
Бу улуғ кунингда БИЗГА Тақсимлаганинг, Хайр  Ҳидоят ва Ихлос, Офият бўлсин🤲

Ё  РОББИМ!
Дунё ва Охиратда СЕНИНГ розилигингга  эришишни тақдир қил!
Қилган ибодатларимизни
Ўзинг даргоҳингда қабул эт, Эй доимий Раҳмат эшиклари очиқ турадиган карамли Зот!!
Эй лутфу инояти ила бизларни лол қолдирадиган Зот, Мино, Муздалифа, Арофот водийингда жаранглаётган тавбалар, ёки унсиз қилинаётган улуғ Даргоҳингга кўтарилаётган дуоларга бизларни-да дуоларимизни қўшиб ижобат айла, Эй марҳаматлиларнинг энг Марҳаматлиси бўлган Роббимиз!

🌸🕊🌸🕊🌸🕊🌸🕊🌸

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ, Азиз диндошим, арафа тонгингиз муборак бўлсин! Тонгда уйғониб раҳмат кутганларга Аллоҳимнинг саломи бўлсин!

🌸🕊🌸🕊🌸🕊🌸🕊🌸

@Ishqim_Sen

hace 3 días, 12 horas

АРАФА КУНИ ИМКОН ТОПГАНЛАР УЧУН РЕЖА
(АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗЛАРДАН!)

  1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!

  2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.

  3. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига  ҳамдлар айтинг!

  4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

  5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.

  6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

  7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!

  8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...

  9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Ишроқ намозини ўқинг!

  10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб  зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!

  11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!

  12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:

«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.

  1. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!

14.Арафотда ҳожилар учун қилинувчи арафа хутбасини агар имконият топсангиз жон қулоғингиз билан эшитинг!

  1. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!

  2. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!

  3. «Эй, Роббим  шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!

  4. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

  5. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
    Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!

  6. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!

@Ishqim_Sen

hace 3 días, 18 horas

Билганлар учун эслатма, билмаганларга илм бўлсин!

Бугун Тарвия куни - Ҳожилар Минога чиқиб, у жойда тунайдилар, эртага эса Арафот.

Бугун Зулҳижжанинг 8 куни. Эртага Арафот. Маълумки, ушбу кунда тутиладиган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Арафа куни бомдод намозидан бошлаб, ҳайитнинг тўртинчи (Зул-ҳижжанинг ўн учинчи) куни аср намозигача (аср намози билан бирга 23 вақт) ҳар бир фарз намози ўқилганидан сўнг, якка ўзи намоз ўқувчи, жамоатга қатнашган, имом, муқим, мусофир, шаҳарлик, қишлоқлик, аёл ва эркак ҳар бир намозхоннинг ташриқ такбирларини айтиши вожибдир.

Арафа куни дуо, зикр, тасбеҳ ва истиғфор айтиш маҳбуб саналган амаллардандир. Шундай экан, фазилатли саналган вақтларни ғанимат билиб, унда охиратимиз учун фойда берадиган амалларни бажаришга жидду жаҳд қилайлик!

Аллоҳ таоло келаётган Қурбон ҳайитини барчамизга муборак қилсин!

@Ishqim_Sen

hace 1 semana, 5 días
**Эй Аллоҳ !

**Эй Аллоҳ !
Ким торлик устида, юраги сиқилган ҳолда ухлаган бўлса, уни кенглик, хотиржамликка эришган ҳолида уйғотгин!

Эй Аллоҳ !
Ким маҳзунлик, хафалик устида ухлаган бўлса, уни ҳурсандчилик, шодликка эришган ҳолида уйғотгин!

Эй Аллоҳ !
Ким бемор ҳолда ухлаган бўлса, уни соғлом, офиятга эришган ҳолида уйғотгин!

Эй Аллоҳ !
Ким қийинчилик устида ухлаган бўлса, уни енгилликка эришган ҳолида уйғотгин!

Тунингиз осуда у́тсин яхшиларим.**

https://t.me/Ishqim_Sen

hace 1 semana, 5 días

Эҳҳе, қанча хатоларимиз бор, Роббимиз Ал Ҳадий,
Ар Рошийд исминг билан бизларни тўғри йўлга бошла Ал Ғоффар, Ал Карийм, Ал Ғофур, Ал Аъфув Зот Ўзинг бизларни авф эт
🤲
Бўлмаса ҳолимиз хароб...
😢****

https://t.me/Ishqim_Sen

hace 1 semana, 6 días

#Иймон

ИЙМОН ЗАИФЛИГИНИНГ АЛОМАТЛАРИ

  1. Гуноҳ амаллар қилиш ва гуноҳкорликни ҳис қилмаслик.
  2. Қалбнинг қотиши ва Қуръони Каримни ўқиш хоҳиши бўлмаслиги.
  3. Солиҳ амаллар қилишда дангасалик қилиш, масалан намозни кечиктириб ўқиш.
  4. Суннатдан узоқлашиш.
  5. Қуръони Каримни эшитганида ҳеч нарса ҳис қилмаслик, масалан киши Аллоҳнинг азоб оятларини эшитганда унда қўрқув хисси ва мукофот оятларини эшитганда умидворлик хисси бўлмаслиги.
  6. Аллоҳни эслаш ва зикр қилишнинг оғир келиши.
  7. Шариатга зид бирор иш қилинганида хафа бўлмаслик.
  8. Қалбда обрў ва бойлик муҳаббати бўлиши.
  9. Бошқаларга солиҳ амаллар ҳақида ўргатиб, ўзи уларни қилмаслиги.
  10. Бошқаларнинг муаммоларига хурсанд бўлиш.
  11. Фақатгина ҳаром ёки ҳалолга эътибор бериб, макруҳ амалларга бефарқ бўлиш.
  12. Мусулмон биродарлари ҳақида қайғурмаслик.
  13. Исломни ҳимоялаш учун маъсулият ҳис қилмаслик.
  14. Ғолиб бўлиш учунгина бахс-мунозара қилиш.
  15. Дунёга хирс қўйиш ва фақатгина мол-дунё учун қайғуриш.
  16. Ўзига маҳлиё бўлиш, фақат ўзини ўйлаш.

https://t.me/Ishqim_Sen

Telegram

Аллоҳ васлига ошиқлар

***🍃*** بسم ﷲ الرحمن الرحيم Ё аслинг каби кўрин, Ё кўринганинг каби бўл... Румий ***🍃*** @Firrdavss\_bot ***🍃***

[#Иймон](?q=%23%D0%98%D0%B9%D0%BC%D0%BE%D0%BD)
hace 2 meses, 2 semanas
**Payme иловасидан савобли ташаббус!**

Payme иловасидан савобли ташаббус!

Payme иловасида муборак Рамазон ойи муносабати билан “Ҳайрия” бўлими ишга тушипти. Эндиликда закот тўламоқчи, ёки эҳсон қилмоқчи бўлганлар ортиқча оворагарчиликларсиз илованинг ўзидаёқ буни амалга оширишлари мумкин. Шунингдек, иловага Ўзбекистондаги энг ишончли фондлардан бири “Vaqf” хайрия жамоат фонди ҳам қўшилди.

Payme орқали хайрия қилишнинг яна бир ёқимли жиҳати, Сиз иловада эҳсонларингиз қаерга ва кимга кетаётганлигини кузатиб боришдир.

https://t.me/Ishqim_Sen

hace 2 meses, 2 semanas

**Биласизми, Африканинг аксар худудларида очлик, сувсизлик хукмрон бўлсада, болаларда хам, катталарда хам стресс, кайфиятсизлик йўқ, шукр бор.
Хамма хурсанд, хамма кулиб юради.
Хамма стресс бизда.
Хаммаси эрта тонгдан бошланади.

Ишга, ўқишга кетишингиз керак. Шкафни очасиз, қайси кийимимни кийсам экан???
Стресс

Амаллаб бир кийим топдингиз)),
Ишга, ўқишга йўлга чиқдингиз. Кўча тўла авто уловлар, бабап, бибип овозлар, етмаганига трафик.
Стресс

Ишга, ўқишга кеч қолдингиз.
Стресс

Ишдан уйга келдингиз. Нима овқат қилсак, есак экан.
У овқатни қилсам у болам емайди, бунисини қилсам бу боламСтресс

Африкада эса на ортиқча кийим, трафик, айтарлик иш ва на танлаб ейдиган овқатлари бор«Бечора» бизлар**…
https://t.me/Ishqim_Sen

hace 2 meses, 2 semanas

#Ҳадис #Дуо
#Тавсия
#Ҳожат_дуоси

Қарздорлар, дардманлар, БЎЙДОҚлар ва ҳар қандай бошқа дарди-ю эҳтиёжи борлар учун:
Ҳаётда исботини ўзимда кўп бора ўтказганим, бошқа бир неча инсонлар ҳаётида ҳам тезда ижобатини кўрганим, энг муҳими саҳиҳ ҳадисларда кўрганим қуйидаги дуо ва ибодатни тавсия қилмоқчиман.

عن عثمانَ بنِ حُنَيفٍ، أنَّ رجُلًا ضَريرَ البصرِ أَتى النَّبيَّ صلّى اللهُ عليه وسلَّمَ، فقال: ادْعُ اللهَ أنْ يُعافيَني، قال: إنْ شِئتَ دعَوْتُ لك، وإنْ شِئتَ أَخَّرْتُ ذاك؛ فهو خَيرٌ. فقال: ادْعُهُ. فأمَرَه أنْ يَتوضَّأَ فيُحسِنَ وُضوءَه، ويُصلِّيَ رَكعتَينِ، ويَدْعوَ بهذا الدعاءِ: اللَّهمَّ إنِّي أَسألُك وأَتَوجَّهُ إليك بنَبيِّك محمَّدٍ نَبيِّ الرحمةِ، يا محمَّدُ، إنِّي تَوجَّهْتُ بك إلى ربِّي في حاجَتي هذه فتُقْضى لي، اللَّهمَّ شَفِّعْهُ فيَّ.

Усмон ибн Ҳанифдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кўзи ожиз бир киши келди ва "Дуо қилинг, кўзим очилсин" деди. 
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Хоҳласанг дуо қиламан, хоҳласанг сабр қил, шуниси яхши" дедилар.
У: "Дуо қилинг" деди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"(Ундай бўлса) таҳорат оласан. 
ТAҲОРAТНИ МУКAММAЛ ҚИЛAСAН.
Кейин икки ракаат нафл ўқийсан ва ушбу дуони қиласан.

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ، وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّكَ مُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم نَبِيِّ الرَّحْمَةِ، يَا مُحَمَّدُ، إِنِّي تَوَجَّهْتُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَتِي هَذِهِ، فَتُقْضَى لِي، اللهُمَّ شَفِّعْهُ فِيَّ "

Aллооҳумма инний асʼалука ва атаважжаҳу илайка бинабиййика Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллам набиййир роҳмати.
Яа Муҳаммаду инний таважжаҳту бика илаа Роббий фий ҳаажатий ҳаазиҳи фатуқзоо лий.
Aллооҳумма шаффиъҳу фийя.

Маъноси:
“Aллоҳим, мен раҳмат пайғамбаринг бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўртага қўйиб Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман.
Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мен сизни ўртага қўйиб ушбу ҳожатим раво бўлсин дея Роббимга юзландим.
Aллоҳим, у зотни ўртага тушганликларини қабул қилгин!"

Ҳалиги одам ушбу дуони қилиб келгач кўрган одам уни олдин кўр бўлган эмас дейдиган даражада кўзлари очилган эди". 

Имом Термизий, Aҳмад, Ҳоким, Насоий ва Байҳақий роҳимаҳумуллоҳлар ривояти

https://t.me/Ishqim_Sen

hace 2 meses, 3 semanas

Хатмул Қуръон нима?

“Хатм” тугатиш, якунлаш деган маънони билдиради.

“Хатми Қуръон” деганда Қуръони Каримни бошдан-охир тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Бирорта сура ёки оят ташлаб кетилса, том маънода хатм ҳисобланмайди.

Шунингдек, Қуръонни ўзи нозил бўлган тилда – араб тилида ўқиб чиқилгандагина, хатми Қуръон қилган ҳисобланади, таржима ё тафсирини ўқиб чиқиш, гарчи буюк ажру савобларга эга амал бўлса‑да, хатми Қуръон саналмайди. Чунки, Қуръоннинг маъноси ҳам, лафзи ҳам Аллоҳ таолодан. Уни бошқа тилга ўгирилганда маъноси ифода топса ҳам, лафзи ўзгаради, бузилади ва Қуръонлиги йўқолади.

Хатми Қуръон қилиш суннат амалдир. Қуръони Каримни умуман ўқимаслик, уни беэътибор ташлаб қўйиш энг катта гуноҳлардан бўлиб, у “Қуръонни ҳажр қилиш” дейилади. Бу гуноҳдан омонда бўлиш учун Қуръонни хатм қилиб туриш керак бўлади.

Аллоҳ таоло Фурқон сурасида шундай марҳамат қилади:

“Яна Расул: “Эй Роббим, албатта, менинг қавмим ушбу Қуръ­онни ҳажр этдилар”, деди” (30‑оят).

“Ҳажр” бир нарсани тарк этиш, бепарво ташлаб қўйиш, юз ўгириш, яккалаш маъноларини англатади. Оятнинг зоҳирий маъносида мушрикларнинг Қуръонга қулоқ тутмай, ундан юз ўгирганлари назарда тутилган бўлса‑да, унинг мазмунини қироат имомлари кенгроқ тушунишади.

Айрим уламолар бундай дейди: “Қуръонни ҳажр қилиш беш хил бўлади:
1. Уни тинглашни ва ўқишни ташлаш;
2. Унга амал қилишни ташлаш, ҳалол‑ҳаром ҳақидаги ҳукмларига эътибор бермаслик;
3. Эътиқод ва амалда уни ҳакам қилмаслик;
4. Уни тадаббур қилишга, фаҳмлашга қунт қилмаслик;
5. Қалбий ва жисмоний касалликларда ундан даво изламаслик”.

Ушбу ҳажр турларининг барчаси мазкур оят остига киради, гарчи уларнинг бирининг гуноҳи бошқасиникидан енгилроқ бўлса ҳам. Ҳажрнинг кейинги тўрт тури Қуръони Каримнинг маъноларини тушунишга ҳаракат қилишни ҳам тақозо этади.
Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларидан бири бўлмиш “Фатовои ҳиндия” номли асарда: “Ким Қуръонни йилда бир марта хатм қилиб турса, Қуръонни ҳажр қилган бўлмайди”, дейилган.

“Қуръонни хатм қилиш” деганда Қуръонни тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Қуръонни бир четдан тўлиқ эшитиб чиққан киши ҳам хатм қилганлик савобига эга бўлса‑да, уни хатм қилди, дейилмайди.

https://t.me/Ishqim_Sen

Telegram

Аллоҳ васлига ошиқлар

***🍃*** بسم ﷲ الرحمن الرحيم Ё аслинг каби кўрин, Ё кўринганинг каби бўл... Румий ***🍃*** @Firrdavss\_bot ***🍃***

Хатмул Қуръон нима?
We recommend to visit

🌐Navoiyliklar.uz сайтининг расмий Telegram канали

Instagram: https://www.instagram.com/navoiyliklar.uzb
Facebook: https://www.facebook.com/navoiyliklar.uzb

📄АОКА томонидан берилган №1699 гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Реклама: @Navoiyadmin

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

💻: ИСЛАМ ИЛИМДЕРИ АЛАКАНЫҢДА !

📡: ССЫЛКА | TELEGRAM :
https://t.me/hanafimektebi

📡: ССЫЛКА | WHATSAPP :
https://chat.whatsapp.com/C2DJKMO7tYDBMM6UpkhWwc

АДМИН:

+996773998969

Last updated hace 2 meses, 1 semana

🌟ЛАА ИЛААХА ИЛЛАЛЛАХ МУХАММАДУР РАСУЛУЛЛАХ 🌟
🕊_Суроо - жооп.❓
🌸_Хадистер. 📚
🕊_Видео суроттор. 🎥🏞
🌸_Баяндар. 🔊
🕊_Дубаалар. 🤲
🌸_Сүрөөлөр. 🌙
🕊_Жүрөкө жакын сөздөр. 💬

🌟БИЗ МЕНЕН БИРГЕ БОЛУНУЗ 🌟

❤️Владелец: @mumina_ayal_kg 🧕

Last updated hace 1 mes, 3 semanas