Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

УМР ДАФТАРИМ

Description
📚 Сиз телеграмдаги
энг ибратли ва қизиқарли каналдасиз!

Каналда 👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар;
📚 Ибратли аудио ва видеолар;
😃 Қизиқарли ва кўнгил очар видеолар;
📝 Шеълар ва табриклар.

Биз ибрат улашамиз
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 8 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 month ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 10 months, 1 week ago

19 hours ago

ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНДА

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:

اللهُمَّ اكْفِنِي بِحَلاَلِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ

«Аллоҳумма икфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар.

Маъноси: Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.

Имом Термизий ривоятлари.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳 *👉🏻 @kundalik_duolar_bot *обуна буволинг 😊****

19 hours ago
ENG ENG ENG chiroyli va betakror …

ENG ENG ENG  chiroyli va betakror Turkiya va Italiyada ishlab chiqarilgan KUMUSH TAQINCHOQLARni sotib olishni hoxlaysizmi???

22 hours ago

ЭШИТГАНИНГГА АМАЛ ҚИЛ
Абу Амр ибн Абдураҳмон халифа Мансурнинг зиёратига борди.
– Эй Амрнинг отаси! Не бўлдики, анчадан буён бу томонларга келмай қўйдинг? Мен илминг ва фазлингдан сабоқ олмоқчи эдим.
– Сен айтаётган сўзингга назар сол, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“Кимга дин ишларида Аллоҳдан насиҳат етган бўлса, уни шукрлар айтиб қабул қилса, унинг учун Аллоҳдан етиб келган бир раҳматдур. Ундай бўлмаса, гуноҳлари кўпайиши ва Аллоҳдан бўлғуси ғазаб зиёда бўлишига Ундан бўлган бир ҳужжатдир. Унга ҳақдан бир нимарса келса, унга рози бўлса – унга розилик бўлур. Агар ғазаб қилса – ғазаб бўлур. Кимки ёқтирмаса, Аллоҳ ҳам уни ёқтирмас, Аллоҳ Ўзи сақласин. Ҳолбуки, Аллоҳнинг дини ҳақ диндур”. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўз Каломида айтади: “У Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан, у (дин)ни барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир” (Фатҳ сураси, 28-оят). Сен бу ишда жоҳил бўлиб қолмагин, эй мусулмонлар йўлбошчиси!
– Қандай қилиб жоҳил бўлиб қолурман?
– Эшитиб, эшитганингга амал қилмайсан!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳 *👉🏻 @kundalik_duolar_bot *обуна буволинг 😊****

1 week, 1 day ago

​​АЛҚАМА

Алқама розияллоҳу анҳу таниқли саҳобалардан эди. Охират диёрига риҳлат қилиш вақти келиб, ажали етганида ҳар қандай сўзларга тили борса ҳам, фақат шаҳодат калимасига тили айланмай қолган эди. Унинг аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб бу ҳолатни айтишди.
– Унинг ота-онаси борми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Отаси ўтиб кетган, онаси ҳаёт, фалаж бўлиб қолган, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумога тайинладилар:
– Эй Билол, эй Аммор! Алқаманинг онаси олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни чорлаяптилар. Агар имконингиз бўлса, борар экансиз. Бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари келар экан”, деб айтинглар.
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо Алқаманинг онасига бу хабарни етказишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чорловларини эшитган онаизор йиғлаб юборди:
– Ота-нам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сиз менинг олдимга келишингиздан кўра мен сизнинг олдингизга боришим муносиброқ, – деб ўзи фалаж бўлса-да, йўлга чиқди.
У етиб боргач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
– Эй Алқаманинг онаси, Алқама қандай?
– У яхшиликда. Намоз ўқийди, рўза тутади, ғанимат-ўлжага эга бўлади, – жавоб берди она.
– Сизга муомаласи қандай?
– Мен ундан қаттиқ хафаман!
– Нима учун?
– У хотинини мендан устун қўяди.
Бу сўзлардан кейин Расули акрам фарзандидан рози қилиш ва Алқамани дўзах азобидан сақлаб қолиш учун онанинг қалбида раҳм-шафқат қўзғатиб қўйишни хоҳлаб қолдилар.
– Эй Билол, эй Аммор! Боринглар, ўтин олиб келинглар! – дедилар.
– Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули? – сўради она.
Алқама охиратда куймаслиги учун шу дунёдаёқ ёқиб юбормоқчиман! – жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Боламни, жигаргўшамни кўз олдимда ёқиб юборурмисиз?..
– Ё рози бўлурсиз ёки ёқиб юборишга буюраман!
Шунда Алқаманинг онаси қалбининг тубидан дод солиб юборди:
– Эй Аллоҳ! Сени гувоҳ қиламан! Эй Аллоҳнинг ердаги Расули! Сизни гувоҳ қиламан! Шу ерда турганларнинг ҳаммасини гувоҳ қилиб айтарман – мен Алқамадан розиман!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар:
– Эй Билол! Эй Аммор! Алқаманинг олдига бориб қулоқ солинглар-чи, тили имон калималарига келдимикин? Балки унинг онаси қалбидан эмас, балки тилидангина айтгандир?
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо борсалар, Алқама имон калималарини равон айтаётган ва охирги нафасини олаётган экан...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, жанозасига бордилар. Қабрига ҳам бориб насиҳат қилдилар:
– Эй инсонлар! Ким хотинини онасидан устун қўйса ёки онасига ғазаб қилса, қиёмат кунигача унга Аллоҳнинг лаънати бўлур!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

​​[**АЛҚАМА**](https://telegra.ph/file/d35358adfe74b530c97e8.jpg)
1 week, 1 day ago

#Ибрат

​​"Дада зўр иш қилдик-а"
(Хаётий воқеа)

Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йулда кўп қаватли уй остидаги пайнетга пул тўлаш учун тушдим. Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди. Нима гап десам, "дада анавини қаранг" деди. Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир тахта устига нарса қўйиб сотиб ўтирибди.
“Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3 та нос пакети, 2 пачка донали сигарет. Бошка хеч нарса йук.”
Хуш нима қилибди десам, 6 яшар ўғлим "ўғли йўқми уни, нега бу ахволда, қорни очдир, дада илтимос мана шу пулларни хаммасини шу аёлга берайлик" деб машинам баридаги бир сиқим пулимни кўрсатди. Нихоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб пулларнинг хаммасини ўша аёлга олиб бориб бердим.
Аёл ханг-манг бўлиб қолди. Нима учун деган саволига, мен кулиб, "шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя" дедим.
Аёл йиғлаб юборди, "илойим уша одамнинг умрига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллох мукофотласин" дея дуо қилаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг. Ичларим жимирлаб кетди.
Машинага қайтиб, йўлга тушдик. Ўғлим "дада зўр иш қилдик-а" деса, мен жавоб беролмай, бошимни силкитиб қўйдим. Чунки кўзларимда ёш, бўғзимга нимадир тиқилган, ичимда эса "шундай фарзанд берган Аллохга беадад шукр" деб айтаётган эдим...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

1 week, 1 day ago

СУБҲАНАЛЛОҲ  ВА БИҲАМДИҲИ

Бир одам жаннатда сайр қилиб юрса юқоридан бир томчи сув томибди. У томчини ифори шунчалар ёқимлилигидан бутун борлиқ ажиб ифорга бурканди... Таажубда қолган одам ҳайратдан юқорига боқди.
   Шу пайт у фариштага савол берди.
"Бу қандай  ифор бўлди. Мен жаннатда бўлсамда бундай ғаройиб ифорни ҳидламагандим?"
    Фаришта аста жаннатий одамни қўлларидан тутиб биргаликда томчи томган томонга кўтарилади. Юқорида бояги одамни жаннатий  ховлисидан минг баробар гўзал ва хушбўй ифорли жаннат турарди...
     Унда бир одам ўтирар эди.
Шунда фаришта деди:..
    "Сени жаннат ҳовлингга томган томчи ушбу мўминни пешона тери эди"...
       Таажубда қолган одам яна сўради: "Мен ҳам шу мўмин одам каби тириклигимда Аллоҳни буюруқларини бажарганман:
    Айтчи, уни мендан фарқи нимада? Нега унинг Жаннати олий?
    Шунда фаришта: "Аллоҳ ҳузурида ҳар иккингизни даражангиз бир. Аммо бу мўмин "СУБҲАНАЛЛОҲ"ни сендан бир неча марта кўп айтган"

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

2 months, 1 week ago

💞💞💞💞💞💞💞💞💞💞
ҚАЙСИ ОЙДА ТУҒИЛГАНСИЗ
ТАНЛАНГ.
✔️ БАРЧАСИ АЖОЙИБ.💖****

[*💞 ЯНВАРЬ 💞*

💞 ФЕВРАЛЬ 💞

💞 МАРТ 💞

💞 АПРЕЛЬ 💞

💞 МАЙ 💞

💞 ИЮНЬ 💞

💞 ИЮЛЬ 💞

💞 АВГУСТ 💞

💞 СЕНТЯБРЬ 💞

💞 ОКТЯБР 💞

💞 НОЯБРЬ 💞

💞ДЕКАБРЬ 💞](https://t.me/Xayotim_mazmuni_soginaman/275)
ҚАЙСИ ОЙДА ТУҒИЛГАН БЎЛСАНГИЗ УСТИГА БОСИНГ БУ ЖУФТЛИКЛАР УЧУН МАХСУС 🥰**

2 months, 1 week ago

Рўзадорга рад этилмас дуо бор
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда У зот айтадилар: “Рўзадор учун рад этилмас дуо бор”.

Нима учун? Чунки, рўзадорнинг қалби синиқ, нафси заиф, инжиқликлар камайган, шуҳратпарастлиги йўқолган ҳамда Роббисига яқилашиб, Унга итоат қилган бўлади. У барча нарсани кўриб турувчи Зотдан қўрққани учунгина таом ва ичимликни тарк этиб, шаҳватлардан тийилади.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Дуо – ибодатдир”. Агар бир бандани дуода барқарор бўлганини кўрсангиз билингки, у Роббисига яқин ва Унга қаттиқ ишонган банда экан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳 *👉🏻 @kundalik_duolar_bot *обуна буволинг 😊****

2 months, 1 week ago

Рамазон яхшилик ва силаи раҳм ойидир
Рўзадорнинг қалби синиқ ва нафси итоаткор бўлиб қолади ҳамда раҳмати ва шафқати зиёда бўлади. Унинг яхшиликларига энг ҳақдор кишилар унинг яқинлари ва қариндошлари бўлишади. Рамазон мусулмон кишига унинг яқинлари ва қариндошлари бор эканини эслатади. Шунда у уларни зиёрат қилади ва уларга яхшилик қилишни бошлайди.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?! Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди” (Муҳаммад, 22-23).

Қариндошчиликни узиш энг катта гуноҳ ва улкан хатолардан, қариндошчиликни яхши қилиш эса энг гўзал яхшиликлардан энг катта солиҳ амаллардандир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Раҳм* (қариндошчилик)ни узувчи жаннатга кирмайди”*. Аллоҳ уни боғлашга буюрган алоқани узган киши қандай қилиб жаннатга кирсин?!

Силаи раҳм умрни зиёда қилади, унга барака олиб киради ва ажр-савобларни кўпайтиради. У иймон мукаммаллиги, Аллоҳдан қўрқиш ва Қуръонга бўйсуниш белгисидир. Хабарларда шундай дейилади: “Аллоҳ менга мен билан алоқани узганлар билан уни тиклашни, зулм қилганларни афв қилишни ва маҳрум қилганларга беришни буюрди”.

Ибодатларнинг ва яхшиликларнинг энг каттаси ота-онага қилинган яхшилик ҳисобланади. Уларга яхшилик қилиш, меҳрибончилик кўрсатиш, ҳақларига дуо қилиш ва буйруқларига итоат этиш лозим. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бир киши келиб: “Ё Росулуллоҳ, чиройли муомала қилишимга инсонларнинг энг ҳақдори ким?”*, деди. У зот: “Онанг”. У: “Сўнгра ким?”, деди. У зот: “Онанг”, дедилар. У: “Сўнгра ким?”, деди. У зот яна: “Онанг”, дедилар. У яна: “Сўнгра ким?”, деди. У зот: “Отанг”,*** дедилар.

Рўза силаи раҳм ва яхшилик мадрасасидир. Чунки, у гўзал ахлоқ тарбиячиси ва ўзаро муҳаббат риштасини мустаҳкамловчисидир. Рўза тутган кишининг руҳи эрийди, нафси мусаффолашади ва табиати юмшайди. Шояд, биз ушбу ойда яқинларимизга қайтсак ва уларни зиёратимиз, совға ва яхшиликларимиз билан хурсанд қилсак. Аллоҳ таоло яхшилик қилган бандасининг ажрини ҳеч қачон зоеъ қилмайди.

Оиз ибн Абдуллоҳ Қарний.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳 *👉🏻 @kundalik_duolar_bot *обуна буволинг 😊****

2 months, 2 weeks ago

РЎЗА ҲАҚИДА ВАЪЗ

Беш нарса рўзанинг савобини йўққа чиқаради:
1) ёлғон гапириш;
2) ғийбат қилиш;
3) чақимчилик;
4) ёлғон қасам ичиш;
5) туҳмат қилиш.

Беш нарсани рўзанинг тугал бўлишини таъминлайди:
1) кўзни шариат ёмон деган барча нарсадан тийиш;
2) тилни тийиш;
3) ёмон нарсаларни эшитмаслик;
4) барча аъзоларни ёмон ишлардан тийиш;
5) ифтор пайти қоринни шубҳалардан тийиш.

Акс ҳолда рўза тутишдан бирор маъни қолмайди. Ҳалол рўзани ҳаром билан очиш худди қаср қуриб, бутун шаҳарни бузишга ўхшайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 8 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 month ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 10 months, 1 week ago