Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

QORAKO‘L.UZ | Расмий канал

Description
Telegram : @Qorakoluzofficial

Facebook:https://www.fb.com/qorakoltuman.hokimligi

Мурожаат учун: https: @qorakolmurojaatbot
Advertising
We recommend to visit

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 10 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 1 month ago

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.

Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Insideradmin

Last updated 1 month ago

1 week ago
QORAKO‘L.UZ | Расмий канал
1 week ago

Бугун – таниқли шоир, таржимон ва адабиётшунос Тилак Жўра таваллуд топган кун
Тилак Жўра 1947 йил 26 май куни Қоракўл туманидаги Саёт қишлоғида туғилди. 1956–1966 йилларда ўрта мактабда, 1966–1972 йилларда ҳозирги Миллий университетнинг журналистика факультетида ўқиди. 1978–1981 йилларда аспирантурада таҳсил олди. 1970 йилдан умрининг охирига қадар университетнинг таржима назарияси кафедрасида талабаларга таржима илмидан сабоқ берди. 1986 йилда филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ёқлади.

Шоирдан “Райҳон” (1977), “Олам остонаси” (1980), “Юлдузлар табассуми” (1981), “Чорраҳадаги уй” (1983), “Сандувоч” (1983), “Руҳият” (1990), “Саратон” (1991) номли етти шеърий китоб, рус, турк, озарбайжон, арман, француз шеъриятидан қилган таржималари, “Ҳозирги турк шеърияти”, “Нозим Ҳикмат ва Ўзбекистон” сингари илмий асарлари мерос қолди.

Тилак Жўра ўз ижодида табиат манзараларини, меҳридарё, ҳалол, меҳнаткаш қишлоқ одамларининг ўй-кечинмаларини, орзу-умидларини эҳтиросли мисраларда, ёрқин тимсолларда акс эттирган ноёб иқтидор эгаси эди.

Гарчи у анча эрта, 1994 йилда Тошкент шаҳрида, 47 ёшида вафот этган бўлса-да, бугун шоир шеърлари кўп сонли адабиёт ихлосмандлари томонидан севиб ўқилмоқда. Китоблари такрор-такрор нашр этилмоқда.

1 week ago

Раҳбар ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашди

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар “Ёшлар баланси” асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилиши, бунда мазкур раҳбарлар ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашиши тўғрисида топшириқлар берилган эди.

Шунга кўра, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали раҳбари Зафар Жумаевга туманимизнинг Янгизамон ҳамда Қуйи Янгибозор маҳалларидан, жами 21 нафар ёшлар бириктирилган бўлиб, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда.

Белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида, Зафар Жумаев кеча Қуйи Янгибозор маҳалласидаги 17-умумтаълим мактаби биносида давлат ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган кўмакка муҳтож ёшлар билан учрашди.

Ёшлар муаммолари билан танишиш жараёнида бириктирилган ёшлар томонидан асосан, ишга жойлашиш, субсидия асосида асбоб-ускуналар олиб бериш, уй-жойини таъмирлаш масалалари кўтарилди.

Учрашув давомида аниқланган барча муаммо ва камчиликларни ҳал этишнинг зарур чора-тадбирлари ва уларни амалга ошириш муддатлари белгилаб олинди.

2 weeks, 1 day ago

Acharya Universiteti qabulni ochiq deb e’lon qiladi!
Universitetdan quyidagi imkoniyatlarni kutib oling ⚠️

100 dona 100 foizlik grantlar;👨‍🏫O’qituvchilar, harbiy xizmatchilar farzandlari uchun maxsus grantlar;🏆Sportchilar hamda ularning farzandlari uchun maxsus grantlar;💰Xalqaro til sertifikatiga ega bo’lganlar uchun maxsus chegirmalar ; 💻Bepul noutbuklar;✈️Yozgi xalqaro semestr almashinuvi o’quv dasturlari (Hindiston, Germaniya hamda AQSH)📑IBM va Microsoft xalqaro tan olingan sertifikatlari;👨‍💻Kafolatlangan ish.
🗓️Imtixon sanasi: 18-may

📍Manzil: Qorako’l tumani, Acharya university binosi.

MUHIM!⚠️
Barcha abituriyentlar 09:00 da o’zlariga qulay bo’lgan imtixon bo’lib o’tuvchi manzilga kelishlari va o’zlari bilan shaxsni tasdiqlovchi xujjat olib kelishlari shart!

➡️ Ro’yxatdan o’ting📞+998-55-301-00-09
* Telegram *|🌐* Instagram *|
💬* Facebook| 🌐 Website *|
🎰*LinkedIn *| 📹**** You Tube

2 weeks, 1 day ago
QORAKO‘L.UZ | Расмий канал
2 weeks, 1 day ago
QORAKO‘L.UZ | Расмий канал
3 weeks, 1 day ago
QORAKO‘L.UZ | Расмий канал
3 weeks, 1 day ago
QORAKO‘L.UZ | Расмий канал
3 weeks, 1 day ago
QORAKO‘L.UZ | Расмий канал
4 weeks, 1 day ago
QORAKO‘L.UZ | Расмий канал
We recommend to visit

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 10 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 1 month ago

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.

Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Insideradmin

Last updated 1 month ago