Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

O‘zJU Samarqand bo‘limi

Description
Advertising
We recommend to visit

Biosamarqand

Last updated 1 month, 1 week ago

https://t.me/+3np9n9Fqm1NmZGU1

Tips only for those countries where betting is legal..

Last updated 1 week, 6 days ago

Murojaat uchun:
+99899 735 7700
@MASAAFA_UZB

📍Manzil:
— Sergeli 7/1/1-do’kon;
— Farhod bozori;

SINCE 2017

Last updated 1 month, 3 weeks ago

4 days, 12 hours ago

**DIYOR YANGILIKLARI | IJODKORNING BAXTI

28.05.2024-YIL**#samarqandmtrk

Telegram | Facebook | Youtube |Admin

5 days ago

**Хайрли кун, азизлар!

Нимани йўқотишдан қўрқасиз?**

Телемухбир йўловчиларни тўхтатиб, савол беряпти:

- Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз?

Бу саволга одамлар турлича жавоб беришяпти. Бири “Ота-онамни йўқотишдан қўрқаман”, дейди. Бошқа бир одам “Тинчликни”, яна бири “Оила бахтини...” деди. Ҳамма жавоблар тўғри. Лекин...

Бирор бир киши “Виждонимни йўқотишдан қўрқаман”, демади, “Иймонимни йўқотишдан қўрқаман”, демади. “Эътиқодни, диёнатни, Ватанга садоқатни йўқотишдан қўрқаман”, демади-я!

Мантиқан олиб қаралса, ота-онани йўқотишдан хоҳ қўрқинг, хоҳ қўрқманг, бир кунмас бир кун улар фоний дунёни тарк этишгач, армон билан бўлса-да, яшайверади киши. Худо кўрсатмасин-у, аммо тинчлик йўқолиб, урушга дуч келса ҳам, азоб билан бўлса-да, яшайверади инсон. Оила бахтини ҳеч ким йўқотмасин, аммо бу ҳол юз берса, янги бахт умиди билан ҳаёт кечираверади одам. Аммо...

Иймонни йўқотса...
Виждонни йўқотса...
Эътиқод, диёнатдан, Ватанга садоқатдан айрилиб қолсачи... Қандай яшайди!?

Иймонсиз, виждонсиз, эътиқод-диёнатсиз, садоқатсиз ҳам яшаяпман, дегувчи одам ёлғон сўзлабди. У ўзини тирик деб ўйлайди, аслида у тирик мурдадир.

Тоҳир МАЛИК.

5 days, 10 hours ago
O‘zJU Samarqand bo‘limi
1 week, 6 days ago

​​**Хайрли тонг, азизлар!

Гап кўп-ку, умр оз**

Тилимизда “Гап кўп — кўмир оз”, деган мақол бор. Мен баъзи давраларда унинг шарҳини сўраб, ўртага масала ташлаб кўрдим. Ҳар ким ҳар хил шарҳ қилади.

“Уруш йилларида кўмир озлигида айтилган бу”, деди биров. Яна кимдир “Гапингда тош босадиган маъно кам ёки гап кўп-у, унинг қўри йўқ” деган маъно билан изоҳлади...

Менимча, унинг асли бундоқ бўлган: Гап кўп-ку, умр оз. Бунда -ку юкламаси умр сўзи билан қўшилиб, кўмир шаклини олган. Натижада шундай чуқур маъноли мақол анча жўнлашиб кетган.

Эркин ВОҲИДОВ.

@samjurnalist_uz

1 week, 6 days ago
**Ибратли воқеа: Икки пиёла сув**

Ибратли воқеа: Икки пиёла сув

Қадим замонда бойлиги билан мақтанувчи ҳукмдор бўлган эди. У қаерга бормасин, хазинасидан бир қисм олиб, уни бошқаларга кўз-кўз қилар эди.

👉 https://zarnews.uz/4ude

2 weeks, 1 day ago

**Хайрли тонг, азизлар!

Чиройли тарбия**

Бир куни онам менга: “Ҳалол сўзини икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?”, деди. Ҳалол калимасини айтишга ҳаракат қилиб, икки лабимни бир-бирига ёпиштирмаган ҳолда айтдим. Онам маъқуллаб, мени ўпиб қўйди.

Сўнгра онам: “Ҳаром сўзини ҳам икки лабинг очиқ ҳолда айта оласанми?”, деди. Айтишга бир неча маротаба ҳаракат қилдим, лекин айта олмадим.

Хафа бўлган ҳолда онамга, “Онажон, ҳаром сўзини айтишга кўп ҳаракат қилишимга қарамай, охирида икки лабим бир-бирига тегиб, ёпилиб қоляпти”, дедим.

Онам кулиб: “Ўғлим, бу - ҳалол билан ҳаром орасидаги фарқдир. Ҳаром - (ҳаёт йўллари) ёпиқ ва бахтсизлик, ҳалол - (ҳаёт йўллари) очиқ ва бахт-саодатдир, хоҳлаганингни ихтиёр қил, дунё ва охират эшиклари сен учун очилишини ёки ёпилишини..”, дедилар.

@samjurnalist_uz

3 weeks ago
**Хайрли тонг, азизлар!

**Хайрли тонг, азизлар!

Ризқ куч билан келмайди**

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:

“Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим!”.

Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади:

“Ким агар ризқ куч билан келади деб ўйласа билсинки, чумчуқ бургут бор жойда ҳеч нарса ея олмас эди”.

Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:

“Сеники бўлган нарса заиф бўлсанг-да сенга келади. Сеники бўлмаган нарсага кучли бўлсанг-да эриша олмайсан!”.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮСУФ.

@Zarnews_uz

3 weeks, 1 day ago

ТЕНГ ТЕНГИ БИЛАН...

Мияси майда-чуйда орзуларга тўла одамлар билан узоқ суҳбат қурманг. Улар сизнинг катта орзу-мақсадларингизни чўктиради.

Ҳаётдан аламзада ва норози инсонлар билан мулоқот қилманг. Ундайлар сизнинг ҳаётга бўлган қизиқишингизни, умидингизни сўндиради.

Жуда ҳам эҳтиёткор ва қўрқоқларни фикрларига қулоқ солманг. Улар туфайли таваккалга қўл уролмайсиз.

Дангаса, ишёқмаслар билан дўстлашманг. Акс ҳолда сизнинг миянгиз ҳам уларникига ўхшаб ҳаётда ўсиш учун имкониятлар эмас, кўпроқ ухлаш учун сабаблар излай бошлайди.

Катта орзулар қилинг, мақсадлар қўйинг. Унга етиш режасини тузинг ва бу йўлда сиз билан елкама-елка муаммоларингизни ҳал қилувчи, қувончингизга шерик бўлувчи дўстлар орттиринг!

Тафаккур килинг!

@Tafakkur3

3 weeks, 2 days ago

**Хайрли тонг, азизлар!

“Зикр ва шукур билан банд бўлган тил ва қалбни бойлик билингиз”**

Мол-мулк ва бойликлар ҳақидаги оятлар нозил бўлганда, Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:

- Қандай турдаги нарсани мол қилай?

Аллоҳнинг расули соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

- Сизлардан ҳар бирингиз Аллоҳ таолони зикр этувчи тилни ва унга шукур қилувчи қалбни мол қилингиз!

Ана, уйимиздаги қўша-қўша гиламу биллур қандиллар эмас, тилла, олмос, жавҳар безаклар эмас, зикр қилувчи тил ва шукур қилувчи қалб инсоннинг асосий бойлиги экан.

Тилла, биллурлар омонат бойлик. Кишига вафо қилмайдиган бойлик. Ҳатто... дўзахга етаклаши мумкин бўлган бойлик.

Зикр ва шукур билан банд бўлган тил ва қалб бойлиги садоқатлидир, омонат эмасдир, жаннат дарвозасининг калитидир. Бу калитни олишга интилмаслик ақлсизлик.

Тоҳир МАЛИК.

@Zarnews_uz

4 weeks ago

Кўп ёмон ишларни асли , бошлагай  - имло фириб,
Ҳар хаёлни чалғитар, сўнг айлагай  расво фириб.

Кимда йўқдур иқтидор гар
турфа йўлни ахтарур,
Илми йўқнинг кўнглида,
фикрида пайдо фириб.

Бир тасодиф келса омад
ўзни ҳушёр айлангиз,
Ки, саробдек ҳар маҳалда  айлагай шайдо фириб.

Қайга келса, қўзғаларкан
кин, адоват ҳам низо,
Бошлагай ором ва тинч
жойда ҳам иғво фириб.

Аҳли очун ҳийлалардан
қийналур ушбу замон,
Билмадим, устунми бўлди
кўҳна дунёга фириб.

Водариғ, гоҳ сесканурман оқибатни ўйласам,
Қадримиз авлодга не деб
ёздирар иншо фириб?

Ким ишонгай сенга, Фармон, алдамоқни ўйлама,
Дўстни ҳам, қардошни ҳам қилгуси айро фириб.
@farmontosh
2024 йил 4 май.

We recommend to visit

Biosamarqand

Last updated 1 month, 1 week ago

https://t.me/+3np9n9Fqm1NmZGU1

Tips only for those countries where betting is legal..

Last updated 1 week, 6 days ago

Murojaat uchun:
+99899 735 7700
@MASAAFA_UZB

📍Manzil:
— Sergeli 7/1/1-do’kon;
— Farhod bozori;

SINCE 2017

Last updated 1 month, 3 weeks ago