Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

"СОГЛОМ ОИЛА ПСИХОЛОГИЯСИ"

Description
"ПСИХОЛОГИЯ ВА СОГЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ"
Психолог: Зулфияхон Абдуллаевна
Хаётий билимлар, фарзанд тарбияси ва оила мустахкамлиги сирлари билимлари керакми унда
Мурожат учун тел: 90-550 48 21
бизнинг каналга мархамат
👉https:// t.me/soglom_oila_psixologiyasi
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 8 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 month, 3 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 10 months, 3 weeks ago

1 week, 2 days ago
**Кўпайиб бораётган орзу ҳавасларингни кўрганинг каби,

Кўпайиб бораётган орзу ҳавасларингни кўрганинг каби,
Камайиб бораётган нафасларингни ҳам кўр...

​Ҳазрати Мавлоно Румий
https://t.me/joinchat/SgfQEIAtNk1G266H

1 week, 2 days ago

#мулохаза_учун

Луқмони Ҳаким йўлда бораётсалар бир уйдан нола эшитилибди. Кирсалар оғриқларга чидай олмаётган хаста одам дод дер эмиш. Табиблар келиб, «муолажадан наф йўқ, бир-икки кун ичида узилади», дейишибди экан. Луқмони Ҳаким беморнинг билак томирини ушлаб кўриб дебдиларким; — Дардингга даво бор. Илон заҳри сенга шифо бергай. — Илон заҳрини мен қайдан топай? Бир бедаво бўлсам... Мени шу аҳволда ташлаб кетаверасизми? Аллоҳ менинг зоримни эшитиб, Луқмони Ҳакимга рўбарў қилганида эди, у муҳтарам зот мени ташламас эдилар, — дебди хаста. Луқмони Ҳаким бу нолани эшитгач «Зинҳор ташламасман», дебдилару илонзорга бориб ёшроқ бир илонни бўғзидан бўғиб тутибдилар. Шунда илон иттифоқо тилга кириб дебдики: — Эй Инсон фарзанди, сен нечун мени бўғаётирсан? Аллоҳнинг менга берган жабрлари камми эди? — Аллоҳ сенга қандай жабрлар қилди? — деб сўрабдилар Луқмони Ҳаким. — Мени кўримсиз қилиб яратди, одамлар кўрсалар мендан қочадилар. Мени ертубан қилиб қўйди, судралиб юришга маҳкум этди. Энди сен мени бўғиб жонимни оларсанми? — дебди илон. Луқмони Ҳаким дебдиларким: — Шундай қилмасам, бир одам ҳаётдан кўз юмар. — Ажаб! Бир одамни сақлаб қолмоқ учун мени ўлдирасанми? — дебди илон. — Ахир у ҳам Аллоҳнинг бир махлуқи, мен ҳам. Бир жонни сақлаб қолмоқ учун иккинчисини маҳв этмоқ шартми? Эй Инсон боласи, сен айт: мен бировни чақсам, менинг заҳримни даф эта олармисан? — Ҳа, — дебдилар Луқмони Ҳаким, — даф эта оларман. — Унда менинг заҳрим кучли эмас экан, — дебди илон. — Дунёда шундай кучли заҳар борки, сен уни зинҳор даф эта олмассан. — Қандай заҳар? Қора қуртникими? — деб сўрабдилар Луқмони Ҳаким. — Э, йўқ, — дебди илон, — дунёда энг кучли заҳар — ОДАМНИНГ заҳри. Бунга даво йўқтур. Одам одамни чақса — албатта ўлим ҳақдир! Аллоҳ биз — илонларни тубан қилиб яратди. Аммо биз бир-биримизни чақмаймиз. Сиз — Одам болаларини юқори қилиб яратди, сиз бир-бирингизни чақиб ўлдирасиз. Сен жонини сақлаб қолмоқчи бўлаётган хастага менинг заҳрим даво эмас, янглишма. Уни ўзининг ишонган дўсти чаққан. Унинг заҳрига даво топа олмассан. Бунга ҳатто Луқмон ҳам даво топмагай. Қўй, ўлаверсин, азобларидан қутула қолсин... Ўшанда ҳазрат Луқмони Ҳаким чорасиз қолган эканлар...

https://t.me/joinchat/SgfQEIAtNk1G266H

1 week, 3 days ago

“МАШААЛЛОҲ”, “ИНШААЛЛОҲ”, “СУБҲАНАЛЛОҲ”... 
УШБУ ВА БОШҚА СЎЗЛАР МАЪНОСИНИ БИЛАМИЗМИ?

Келинг, сўзларнинг маъноси билан танишамиз. 

“Бисмиллахир Роҳманир Роҳим” – мусулмон одам, нима қилишидан қатъий назар, амали ушбу сўзлар билан бошлайди. Маъноси:
“Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман”.

“СубҳанАллоҳ”(Фасубханаллоҳ) – бу ажабланиш, хайрат ифодасидир. Туйғуларини изҳор қилиш ёки эътибор жалб этиш. Маъноси: “Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир”.

Аллоҳу Акбар – Аллоҳ буюкдир.

“МашаАллоҳ” деб, одатда нимадандир ажабланганда ёки завқ олганда, қойил қолганда айтилади. “Вой-вўў” ва шу кабиларнинг ўрнига назарлантириб қўймаслик учун “МашаАллоҳ” дейилади. Маъноси: – “Аллоҳнинг иродаси билан”, “Аллоҳ ҳохлаганидек”...

“Алҳамдулиллаҳ” – “Аллоҳга хамдлар бўлсин!”
Ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, “ишлар қандай?”, “соғлиғинг қандай?” каби саволларга жавоб берилганда қўлланилади.

“Астағфируллоҳ” – “Аллоҳ мени кечирсин!”, “Аллоҳ сақласин” – “Аъузу биллаҳ – яъни Аллоҳ бизни бундан асрасин!”. 

“ИншаАллоҳ” – “Агарда бунда Аллоҳнинг иродаси бўлса”, “Аллоҳ ҳохласа”... Бирон бир ишни бажаришга киришаётганда Яратганнинг изнисиз бўлмаслигини билдириш мақсадида айтилади. 

“Ҳасбуналлоҳ” – “Аллоҳ бизга етарлидир”, “Аллоҳ бизга кифоя қилади”. 

“Маъазаллоҳ” – Аллоҳ ҳимоя қилиши учун айтилади. “Аллоҳ ҳимоя қилсин”.

“Аъузу биллаҳ” – “Аллоҳнинг ҳимоясига қочаман”.

Мусулмон киши аксирганда “Алҳамдулиллаҳ”, дейиши керак, унинг олдида бошқа мусулмон бўлса – “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб қайтариши лозим, ўз навбатида аксирган одам бунга жавобан – “Яҳдикумуллоҳ”, дейди. 

“СубҳанАллоҳ” – сўзма-сўз олганда “Аллоҳ покдир”. Ажабланганда айтилади. 

“Субҳаноҳу ва таоло” – бу ибора Яратган номи айтилганда қўлланилади. Мисол учун, “Аллоҳ субҳоноҳу таоло” – “Аллоҳ Қудратлидир, У буюкдир”.

https://t.me/joinchat/SgfQEIAtNk1G266H

2 weeks, 2 days ago

Шахар ичи доставка хизмати бепул. Сифат ва нархрлари👍🤩🤩🤩 Бизни танлаб адашмайсиз https://t.me/Baby_010aa

2 weeks, 2 days ago

Шахар ичи доставка хизмати бепул.
Сифат ва нархрлари👍🤩🤩🤩
Бизни танлаб адашмайсиз
https://t.me/Baby_010aa

Telegram

Baby Style Pekin

HALOLLIK FOYDADAN USTUN ***☝️*** BIZ KLENT UCHUN ISHLEMIZ.!!! Manzil : Qo'qon Mumtoz bozor 56 dukon

Шахар ичи доставка хизмати бепул.
2 weeks, 2 days ago
3 weeks, 3 days ago

Қалб покиза бўлса, мулойимлашади.
Мулойимлашса, завқланади.
Завқланса, юксалади.
Юксалса, шавқланади.
Шавқланса, унда Аллоҳга қурбат шабадаси эсади.
Ким завқ олса, Аллоҳни танийди.
Ким Аллоҳни таниса, мақсадига эришади.
🌱
Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ундан фақат пок нарса чиқади. Сен ҳам асалари каби бўл!
🌱*
Қуръон покиза руҳият учун, тирик қалб учун муносиб шифо бўлганидек, набавий тиббиёт ҳам фақат покиза баданга шифо бўлади, холос. Набавий тиббиётдан бош тортган одам худди Қуръоннинг тиббий шифосидан бош тортган киши кабидир. Даво топмаслик дорининг камчилигидан эмас, балки ифлос табиат, бузуқ нафс ва ихлоссизликдан келиб чиқади.

Набавий тиб китобидан.
🌱
Хайрли окшом қадрлигим...*

3 weeks, 3 days ago

Энергия 0 бўлаганида
Нимадан бошлаш керак?

  1. Ҳамма нарсадан 1 кун дам олинг. Ҳатто телефондан ҳам;

  2. Эски нарсаларни ташлаб юбориш / бериш;

  3. Сизни танқид қиладиган одамлардан эътиборингизни узинг;

  4. Ойнага қаранг - табассум қилинг ва кўп марта ўзингизга айтинг - “Мен сени яхши кўраман!” “ҳаммаси яхши бўлади”

  5. Энергияни талаб қиладиган барча одатларни олиб ташланг: ортиқча овқатланиш, спиртли ичимликлар, сигареталар;

  6. Мақсадларингизни ёзинг;

  7. Энергия берадиган ҳаракатларни қилинг: юриш, югуриш, рақсга тушиш, қўшиқ тинглаш;

  8. Келажакка боқинг. Ўтмиш ҳақидаги фикрларга бир дақиқага ҳам қайтманг;

  9. Тананингизга массаж олинг.

Яқинларингиз билан улашинг❤️****

https://t.me/joinchat/SgfQEIAtNk1G266H

3 weeks, 3 days ago

#кун_ҳикмати

​​Қимматбаҳо кўйлак кийган гўзал аёл ўз руҳшуноси ёнига келиб, ҳаёти мазмунсиз, ўзи эса тушкунликда эканлигини айтибди.

- Мен ҳозир Меридан, қандай қилиб бахтга эришгани ҳақида айтиб беришини сўрайман. Сиздан ягона илтимосим, диққат билан тингланг.

Руҳшунос офис полини тозалаб юрган аёлни чақирди, қайтиб бадавлат аёлни ёнига ўтирди.

Қари фаррош аёл супургисини йўлакда қолдириб, келиб стулга ўтирди ва ўз ҳикоясини сўзлаб берди:

- Турмуш ўртоғимни саратон олиб кетди, 3 ой ўтиб ягона ўғлим автоҳалокатда вафот этди. Менинг ҳеч кимим қолмади... Менинг ҳеч нарсам қолмади... Мен ухлай олмас эдим, томоғимдан овқат ўтмасди. Мен ортиқ ҳеч кимга табассум қилмай қўйдим. Ҳатто ҳаётимга қасд қилиш ҳақида ўйлардим.

Шундай кунларнинг бирида ишдан қайтар чоғим кичкина мушукча ортимдан эргашди. Мушукчага раҳмим келди. Ташқари совуқ эди, мушукни уйга киргизишга қарор қилдим. Унга сут бердим, мушукча товоқчани тозалаб қўйди. Сўнг келиб оёқларимга суйкалди, шу он мен неча ойлардан буён илк маротаба табассум қилдим.

Шунда ўйлаб қолдим: агар кичкинагина мушукчага берган ёрдамим мени табассум қилдира олган бўлса, балки бошқа инсонларга хизмат қилиш менга бахт олиб келар.

Эртасига мен ширинликлар пишириб, бемор ётган қўшнимдан ҳол аҳвол сўрашга чиқдим.

Ҳар куни мен бошқа инсонларга нимадир қилишга ҳаракат қилардим. Уларни бахтли кўриш мени жуда бахтли қилар эди.

Бугунги кунда мендан яхшироқ ухлайдиган инсонни билмайман. Мен бошқаларга бахт бериш орқали ўз бахтимни топдим.

Ҳикояни эшитган бой аёл йиғлаб юборди. У пул билан сотиб олиш мумкин бўлган барча нарсага эга эди, лекин пул билан сотиб бўлмайдиган нарсалардан айрилганди.

Ҳаётнинг гўзаллиги сен қанчалик бахтли эканлигингда эмас, сен сабабли қанча инсонларнинг бахтли эканлигида.

БАХТ БУ МАНЗИЛ ЭМАС, БАХТ БУ САЁҲАТ.

БАХТ БУ **ЭРТАНГИ КУН ЭМАС, БАХТ БУ БУГУН.

БАХТ БУ БОҒЛИҚЛИК ЭМАС, БАХТ БУ ҚАРОР.

БАХТ БУ СЕНИНГ КИМ ЭКАНЛИГИНГ, НИМАГА ЭГА ЭКАНЛИГИНГ ЭМАС!!!

ПСИХОЛОГ Зулфияхон Абдуллаевна**https://t.me/joinchat/SgfQEIAtNk1G266H

2 months, 3 weeks ago
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 8 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 month, 3 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 10 months, 3 weeks ago