Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

Description
Тошкент шаҳар судларининг расмий канали

____________

Официальный канал судов города Ташкента
Advertising
We recommend to visit

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Last updated 1 month, 3 weeks ago

@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!

Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!

Реклама: @insidepoliticbot

Last updated 1 week, 3 days ago

Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Last updated 1 year, 3 months ago

1 day, 14 hours ago

Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью судьи Ташкентского межрайонного административного суда Олима Шамсиева о Стратегии «Узбекистан-2030».

Сайт I Telegram

1 day, 15 hours ago

daryo.uz веб-сайтида эълон қилинган “Суд прокурорсиз ўтди...” сарлавҳали хабар юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари ва бошқа моддалари билан айбланаётган Ж. Баходиров, А. Алимжонов ва Ҳ. Махамаджоновга оид жиноят иши мазмунан кўриб чиқилмоқда.

Суд мажлиси 2024 йил 29 майда давом эттирилиб, иш юзасидан жабрланувчилар сони 400 нафарга яқинлиги сабабли рўйхат асосида 40 нафар жабрланувчилар суд мажлисига чақиртирилган.

Шу куни суд мажлисига оммавий ахборот воситалари вакиллари келиб, раислик қилувчидан суд процессини тасвирга олишни сўрашган.Суд ушбу ҳолат юзасидан тарафлар фикрини сўраб, икки нафар судланувчи норозилик билдирганлиги сабабли жараённи тасвирга олиш тўғрисидаги сўровни рад қилиш тўғрисида ажрим қилган. Бироқ, оммавий ахборот воситалари мухбирларига суд мажлисида иштирок этишга рухсат берилган.

Бундан ташқари, судда судланувчи Ж. Баходиров раислик қилувчидан олдинги суд мажлисида киритган илтимосномалари юзасидан чиқарилган ажрим нусхасини беришни сўраган. Раислик қилувчи унга ушбу ажримлар Жиноят-процессуал кодексининг 423-моддасига асосан суд мажлиси баённомасида қайд этилганлигини, алоҳида ҳужжат тарзида расмийлаштирилмаслигини маълум қилиб, шу кунги суд мажлисида жабрланувчилар сўроқ қилинишини тушунтирган.

Шундан сўнг судланувчи Ж. Баходиров “жабрланувчиларга агар қамоқдан чиқса зарарни қоплаши мумкинлигини тушунтираётганида раислик қилувчи унинг фикрини бўлганлиги”ни важ қилиб, раислик қилувчини рад қилиш тўғрисида оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилган.

Ушбу илтимоснома юзасидан тарафлар, шу жумладан давлат айбловчисининг фикри тингланиб, Жиноят-процессуал кодексининг 76-моддасида назарда тутилган рад қилиш учун асослар йўқлиги боис ушбу раддияни рад қилиш тўғрисида алоҳида хонада ажрим чиқарилиб, суд мажлисида эълон қилинган.

Шу куни судга келган барча жабрланувчилар сўроқ қилиниб, суд мажлиси бошқа кунга қолдирилган.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодекси 497-прим1-моддасига кўра, биринчи инстанция судининг суд муҳокамаси вақтида чиқарилган ажримлари устидан шикоят билдириш, ҳукм устидан шундай ҳаракатлар содир этиш билан бир пайтнинг ўзида амалга оширилиши мумкинлиги маълум қилинади

Сайт | Telegram

1 day, 17 hours ago

БЎЛАЖАК СУДЬЯ ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Бугун Тошкент давлат юридик университетида бўлажак судьяларни тайёрлашга йўналтирилган танловнинг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бутун дунё мамлакатларида кадрлар масаласи, хусусан ёшларни ўз соҳасининг етук мутахассиси қилиб етиштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Маълумки, мамлакатимизда ҳуқуқшунос сифатида фаолият юритаётган кўплаб кадрлар Тошкент давлат юридик университетининг битирувчилари ҳисобланади. Ушбу университетида таълим олаётган ёш кадрлар келажакда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ соҳасининг турли йўналишларида фаолият олиб боради. Ушбу ёшларнинг таълим тарбиясида университет жамоасидан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи суд вакиллари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Бир неча йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида, Бўлажак судья, Фуқаролик ишлари бўйича намунавий суд процесси(TSUL Сourt), Жиноят ишлари бўйича намунавий суд процесси, Иқтисодий ишлар бўйича намунавий суд процесси, Маъмурий ишлар бўйича намунавий суд процесси мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур танловларда ҳар йили мингдан ортиқ талабалар иштирок этади. Бу борада 2022 йил 21 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланганлиги муҳим ўрин тутмоқда.

Мазкур танловлар 2023-2024 йил ўқув йилида ҳам давом эттирилди. Ушбу танловларда бир неча жамоалар беллашди. Унда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган судьялар талабаларнинг суд процессларини иммитация қилиш жараёнларини, тарафлар сифатида ўз позициясини ҳимоя қилиш, ўз позицияси бўйича барча процессуал ҳуқуқлардан тўлиқ ва тўғри фойдаланишларини, талабаларнинг нотиқлигини ҳамда энг асосийси моддий ҳуқуқ ва процессуал ҳуқуқни билиш даражасини баҳолаб бердилар.

Бугун Тошкент давлат юридик университетида мазкур танловларнинг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий суд кадрлар бошқармаси бошлиғи М. Муҳиддинов, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосарлари Б.Исламов, И.Алимов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси У.Алмамедов иштирок этиб, танлов ғолибларига диплом ҳамда эсдалик совғалари топшириб, энг эзгу тилакларини билдиришди.

Гулрух Мамараимова,
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси

Сайт | Telegram

1 week, 1 day ago
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
1 week, 1 day ago
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
1 week, 1 day ago

"Ўзбекистон 24" радиоканали Янгиликлар дастурида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раиси Бегзод Сагатов интервьюси

Сайт | Telegram

2 weeks, 1 day ago
**Конституцияни ўрганамиз

**Конституцияни ўрганамиз

145-модда.**

Ўзбекистон Республикасининг прокуратура органлари ўз ваколатларини бошқа давлат органларидан, ўзга ташкилотлардан, мансабдор шахслардан мустақил равишда, фақат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига бўйсунган ҳолда амалга оширади.

Прокурорлар ўз ваколатлари даврида сиёсий партияларга ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмаларига аъзоликни тўхтатиб турадилар.

Прокуратура органларини ташкил этиш, уларнинг ваколатлари ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.

146-модда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш бўйича тезкор-қидирув, тергов ва бошқа махсус вазифаларни мустақил равишда бажарувчи хусусий ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши тақиқланади.

Қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жамоат ташкилотлари ва фуқаролар ёрдам кўрсатишлари мумкин.

Сайт | Telegram

2 weeks, 2 days ago

Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью судьи Сергелийского районного суда по уголовным делам Шохаббаза Розимова о мерах по противодействию торговли людьми.

Сайт I Telegram

2 weeks, 2 days ago
Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал
3 weeks, 1 day ago

**Конституцияни ўрганамиз

133-модда.**

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди:
1) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;
2) Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар — Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларининг, ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар — Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;
3) референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
4) Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
5) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради;
6) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатини кўриб чиқади;
7) конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади;
8) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколати доирасида бошқа ишларни кўриб чиқади.
Фуқаролар ва юридик шахслар, агар суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, судда кўриб чиқилиши тугалланган муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги шикоят билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилишга ҳақли.
Конституциявий суднинг қарори расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Конституциявий суднинг қарори қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Конституциявий судни ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади.

Сайт | Telegram

We recommend to visit

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Last updated 1 month, 3 weeks ago

@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!

Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!

Реклама: @insidepoliticbot

Last updated 1 week, 3 days ago

Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Last updated 1 year, 3 months ago