Унча-Мунча - Кун ботгунча...
Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT
Реклама бўйича:
@newline24
.
Last updated 2 days, 21 hours ago
Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!
Admin: @omadli_adminjon
Reklama: https://t.me/rek_info/1338
Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз 💯
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇
Last updated 4 months, 3 weeks ago
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)
Last updated 1 month, 3 weeks ago
Яъни, ёки, ва...
Яъни – ўзидан олдинги сўзга аниқлик киришдан олдин қўлланади. Ундан олдин вергул қўйилади, кейин эмас. "Яъни"нинг ўрнига тире қўйиш ҳам мумкин.
Нисобга етган молнинг қирқдан бири, яъни 2.5 фоизи закот сифатида берилади.
Нисобга етган молнинг қирқдан бири – 2.5 фоизи закот сифатида берилади.
Ёки – икки ёки ундан ортиқ сўз (иш, ҳолат)дан бирининг аҳамиятли эканини кўрсатиш учун.
Ёзувчи имкон топдим дегунча ёки китоб ўқийди, ёки китоб ёзади.
Ва – икки ёки ундан ортиқ сўз (иш, ҳолат)дан иккиси ёки барчаси тенг аҳамиятли эканини кўрсатиш учун қўлланади.
Ифторлик дастурхонида хурмо, олма ва нок мевалари бор эди.
Таржимонларга!
Ҳурмат маъносидаги -лар қўшимчасини ҳеч кимга нисбатан ишлатмасангиз ҳам пайғамбарларга нисбатан ишлатинг.
Мусаҳҳиҳ хато изловчи эмас ✅
“Мусаҳҳиҳ” сўзи тўғриловчи деган маънони билдиради. Нашриёт соҳасида имловий хатоларни тўғриловчи касб вакиллари шундай аталади. Мусаҳҳиҳлар матннинг қайси тилда эканига кўра турли хил бўлади: ўзбекча матн мусаҳҳиҳи, арабча матн мусаҳҳиҳи, русча матн мусаҳҳиҳи ва ҳоказо. Мусаҳҳиҳнинг вазифаси маълумотни синчковлик билан ўқиб, имловий хатоларни тузатишдир. Бошқача қилиб айтганда, бу соҳа вакилларининг ишлари ўқишдир.
Мусаҳҳиҳнинг иши муҳаррир ва дизайнернинг ишидан кўра осонроқ. Чунки унда аниқ қоида бор: имловий хатоларни топиш ва тузатиш. Муҳаррирликда ҳам қоидалар бўлса-да, бир китобни ҳар қанча таҳрир қилсангиз ҳам ниҳоясига етмайди. Ҳар сафар ниманидир ўзгартиргингиз келаверади. Шунинг учун таҳрирда бир нарсага амал қилишни истардим: сўз ёки жумлани ўзгартирмаса, очиқ-ойдин хато бўладиган бўлса, ўзгартиринг, бўлмаса, муаллифнинг дил сўзларини ҳурмат қилинг. Китобни ҳар қанча таҳрирлаш муаллифнинг ўз иши, аммо бу сўз гулшанига бегона қўл ораласа, қайчи эмас, болта ишлатиб қўйишдан эҳтиёт бўлиши лозим.
Мусаҳҳиҳ ва муҳаррирлар хато изловчи кишилар эмас, ислоҳ қилувчи, янада яхши ҳолатга келтирувчи кишилардир. Бизни баъзи тушунмаган кишилар “тирноқ остидан кир қидирувчи” киши деб ўйлайди. “Имловий хатолар бўлса ҳам маъносига тушуняпсан-ку, нима қилибди, шу ҳам энди гапми? Эътибор қилмай ўқийвер”, – дейишади. Мен уларни маломат қилмайман, улар шу савиядаги кишилар. Лекин касбимиз имловий хатоларга кўз юмишга изн бермайди, агар шундай қилсам, ўзимни Гиппократ қасамини унутган доктордек ҳис қиламан.
🖇 «Мен ҳам китоб ўқийман» китобидан #иқтибос
Унча-Мунча - Кун ботгунча...
Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT
Реклама бўйича:
@newline24
.
Last updated 2 days, 21 hours ago
Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!
Admin: @omadli_adminjon
Reklama: https://t.me/rek_info/1338
Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз 💯
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇
Last updated 4 months, 3 weeks ago
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)
Last updated 1 month, 3 weeks ago