Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Description
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon

Админ: @Ibratli_admini
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 1 week, 1 day ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг👉 @Dmurojaatbot

▪️ Реклама учун 👉 @Dunyouz_reklama

Last updated 2 weeks, 3 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 1 month, 3 weeks ago

4 weeks ago
**ЯХШИ ОДАМЛАР**

ЯХШИ ОДАМЛАР

Сиз борсиз хаёт хам ўтади тўкин.
Кўтарасиз дунёнинг энг оғир юкин
Тўнингиз берасиз ўзингиз юпун.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.

Кимнидир ўйлайсиз, сизда  кам йўқми?!
Илинасиз мехрни, сизда ғам йўқми?!
Эшитиб хам қоласиз гохида дўқни.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.

Барингиз исмингиз бирдир - Хотамлар.
Бир парча нонини парча тутамлар.
Хохлайсиз битса деб дунёвий камлар.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.

Дейишар жохиллар қолса аламда; -
Бунда ўзи дунё хам ортиғу кўпда.
Борни хам кўринар камлари хўпда.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.

Бахт кутсин яхшини остонасида.
Эзгулик битилган пешонасида.
Омад кулиб турсин кошонасида.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар.

Сиз ўша билганим марднинг боласи.
Ташвишни кўринар сизга чораси.
Келсангиз қочади ғамнинг қораси.
Бахтимга бор бўлинг яхши одамлар...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

4 weeks ago
**Фақат битта ҳайвонга масжидга киришга рухсат …

**Фақат битта ҳайвонга масжидга киришга рухсат берилган

❗️Бу қайси ҳайвон эканлигини биласизми ? 🧐**

1 month ago

ИККИ ПИЁЛА СУВ

Қадим замонда бойлиги билан мақтанувчи ҳукмдор бўлган эди. У қаерга бормасин, хазинасидан бир қисм олиб, уни бошқаларга  кўз-кўз қилар эди.  Бир куни у энг ишонган олим дўстига шундай савол берди:  
– Сен олимлар ичра машҳур ва доносан. Мен сенинг фикрингни билмоқчиман. Менинг ҳукмдорлигим ва давлатим ҳақида нима дея оласан?
Олим жавоб беришнинг йўлини топди ва ҳукмдорга  шундай деди:
– Фараз қилайлик, сиз бепоён ва жазирама чўлнинг қоқ ўртасида турибсиз. Шу пайт томоғингиз қақраб, ниҳоятда чанқадингиз. Аммо яшаб қолиш учун ярим давлатингиз эвазига сизга бир пиёла сув узатилди. Сиз бунга рози бўлармидингиз?
– Албатта, рози бўлардим.
– Анча вақт ўтди. Чанқоқ кучайди. Қолган давлатингиз эвазига сизга яна бир пиёла сув таклиф қилинди. Сиз бунга ҳам  рози бўлармидингиз?
Ҳукмдор бир оз ўйланди ва ноилож:
– Ўлмай қолиш учун мен давлатимнинг қолганини ҳам беришга мажбурман, –деди. 
Шунда олим мийиғида кулиб:
– Демак, ғурурланишга  ҳожат йўқ, ҳукмдор. Сиздаги бойликнинг баҳоси бор йўғи икки пиёла сув экан…, – деди.

Турк тилидан Сумайро, Муна Холмуродовалар таржимаси

Якинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

1 month ago

​​Вақтни тежашга ёрдам берувчи сабаблар:1️⃣. Ўзига ўзи ҳисоб бериш. Бу самарали услуб солиҳлар одати, тақводор зотлар йўлидир. Азиз биродар, ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилинг. Кунни қаерда, нима ишлар билан ўтказдингиз? Шу куни сизнинг яхшилигингиз ортдими ёки ёмонлигингиз? Шу бир кунингизнинг жавобини бера оласизми?2️⃣. Нафсни фаолиятга ўргатиш. Кимки ўзини олий ишларни қилишга ва бекорчи ишлардан узоқлашишга ўргатса, вақтини ғанимат билган бўлади. Чунки фаол инсон бекорчи ишлар билан қаноатланмайди. Кишининг ҳиммати қанча баланд бўлса, қиладиган амаллари ҳам шунча улуғ бўлади.3️⃣. Вақтларини муҳофаза қиладиган кишилар билан суҳбатда бўлиш. Албатта, солиҳ зотлар билан суҳбат қилиш вақтни ғанимат билишга ўргатади. Ўтганлардан бир гап бор: “Агар бир қавмнинг орасида бўлсанг, яхшиларга ёндошгин. Ёмонлардан йироқ юр. Акс ҳолда, улар билан бирга ҳалок бўласан. Сен кишидан ўзи ҳақида эмас, балки унинг ҳамсуҳбати ҳақида сўрагин. Чунки ҳар ким ўз яқинига эргашади”.4️⃣. Салафлар ҳаётидан ибратланиш. Салафлар ҳаётини ўрганиш биз учун айниқса фойдали. Чунки улар вақтнинг қадрини жуда яхши билар эдилар. Улар умрнинг ҳар лаҳзасини ғанимат билиш ва уни Аллоҳга итоатда ўтказишда энг чиройли намунадирлар.5️⃣. Вақтдан унумли фойдаланишда турлича йўл тутиш. Инсон бир иш ҳадеб такрорланаверса, зерикиб қолади. Демак, турли амаллар билан оз-оздан шуғулланиб туриш вақтдан имкон қадар кўпроқ фойдаланишда ёрдам беради.•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

1 month ago
3 months ago
*****⚡️***10 йилга бўлиб тўлашга

*⚡️*10 йилга бўлиб тўлашга

Таъмирланган уй-жойлар!

👉** Уй-жойларни кўриш

3 months ago
*****☝️***САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ:

*☝️*САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ:

1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!**

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

3 months ago

СИЗ  РЎЗАДОРМИСИЗ?

Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:
- Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?

Отахон:
- Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.
Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
- Ростданми Отахон?

Отахон деди:
• Кимсага ёмон назар ташламайман,
• Бировни мазах қилмайман,
• Инсонларни ғийбат қилмайман,
• Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,
• Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,
• Бировнинг молига кўз олайтирмайман.
• Лекин... аммо... бир касалим бор... Ошқозоним касал. Шунга афсуски меъдамни рўзадор қилолмаяпман.

Сўнгра отахон йигитлардан сўради:
- Сизлар ҳам рўзадормисизлар болаларим.

Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
- Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос.

Азиз биродарим!
Сиз рўзадормисиз?

Тафаккур қилинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
👇****https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

5 months ago

​​Бургут ўз фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

Бу жараён жудаям ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бирор бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида нар бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга олиб келиб топширади. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут  яна тутиб олади, яна унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади... Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нар бургут маълум муддат давомида ва бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут ўша нар бургутни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди.

Хўш, ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширин? Буни уларнинг кейинги ҳаётидан тушуниб оласиз...

Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут бу ерга тухум қўяди ва иккаласи полапон бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач(улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни то бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув, озуқа ташийди, ва бургутчалар аста катта бўлиб боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди...

Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади. Қизиқ, нима учун? Чунки, у уядан ҳамма пат ва пухни тушириб юбориши,  бошида ўзлари шох-шаббадан ясаган скелетнигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунишмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонларига кўриниб турадиган узоқликка қўниб олиб,  уни аста майдалаб ея бошлайди.  Полапонлар уяда туриб очлигини билдириб чуғурлай бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку...   Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермаяпти.
Нима қилиш керак? Ахир оч қолишди-ку. Индан чиқишга ҳаракат қилиш керакмикин?
Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди...

Полапонлар уяларидан судралиб чиқа бошлайди. Оҳ, мана, кичиккина полапон тушиб кетмоқда, ахир уя тоғ четида, ноқулай харсанглар орасида жойлашган-ку. Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади.

Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади.
Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан.

Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди. Шу тарзда бургутлар полапонларини учишга ўргатишади. Кейин эса, уларни ўзлари билан бирга олиб, озуқа топишни ўргатишади.

Бу биз учун фарзандларимизни тарбиялашимизда ажойиб ўрнакдир. Уларни иссиққина уяда эркалатиб олиб ўтирмаслик жуда ҳам муҳим! Улар ўзлари балиқ тута олиш ҳолатига етганларида ҳам, уларни балиқ билан таъминлайвермаслик нақадар зарур! Лекин, ўз кучимизни, вақтимизни, ақлимизни, билим ва кўникмаларимизни ишга солиб, ғамхўрлик билан, биз уларга учишни ўргатмоғимиз лозим! Она бургут шохчани улоқтириш орқали ўз фарзандаларига ота танлаши бежиз эмас. Ахир у фарзандлари халок бўлишини хоҳламайди

Telegram.me/IBRATLI
Биз билан бирга бўлинг!

[​​](https://telegra.ph/file/68479ce8c231a1d3b9cd8.jpg)**Бургут ўз фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?**
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 1 week, 1 day ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг👉 @Dmurojaatbot

▪️ Реклама учун 👉 @Dunyouz_reklama

Last updated 2 weeks, 3 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 1 month, 3 weeks ago