Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Tabreziy_Rumiy.uz

Description
Бе ишқ мабош то набошӣ мурда
Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда...

Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда
Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 8 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 month ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 10 months, 1 week ago

4 weeks ago

***Агар сен кўр бўладиган бўлсанг, кўрларга гуноҳ йўқ.
Мадомики кўр эмассан, сулукдаги мужоҳада (қийинчилик) ларга сабр қил. Чунки сабр, шодлик ва ойдинлик калитидир.

Сабр, кўздаги ғафлат пардаларига даво бўлади, уни кетказади.
Ҳам соҳибининг кўнглини кенг ва ойдинлатади.
(Қалбнинг кенгайиши, Аллоҳнинг тажаллийсини қабул қила оладиган ҳолга келиши демак. Бунинг аломати эса, соҳибининг дунёдан юз ўгириши ва охиратга юзланишидир.)

Кўнгил ойнаси, мосиваллоҳ зангидан покланиб, мусаффо бир ҳолатга келсагина, унинг сатҳида сув ва лойдан иборат бўлган нақшлардан ўзга нарсаларни кўра оласан.

Кўнгил ойнасида ажойиб нақшлар билан биргаликда, унинг Наққошини ҳам кўрасан,
Давлат ва саодат тўшаги билан биргаликда, унинг Фаррошини ҳам мушоҳада қиласан.
(Наққош ва Фаррошдан мурод, Жаноби Ҳақ таолодир)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу@TabreziyRumiy Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…***

1 month ago

***Қийинчилик енгиллик билан баробар, асло маъюс (ноумид) бўлма.
Бу мамотдан маошга йўлга чиқишингдир.

Эй ўғил!
Равҳ истасанг жуббани йирт. Токи ундан сафват тезда бўй кўрсатсин.
(“Эй ўғил” таъбири ила бир соликнинг ҳали ҳануз мақоми ружулият ва булуғга восил бўлмаганига ишоратдир.
Эй Ҳақ тариқининг солики бўлган ўғлим!
Равҳ ва роҳат истасанг бу жисм (тан) жуббасини йирт. Яъни башариятга хос бўлган сифатлар ва танангга оид бўлган одатларни тарк эт. Токи бу сифатларнинг изоласидан руҳинг ва маънонг сафвати сенинг жисминг жуббасидан тезда бўй кўрсатсин)

Сўфий деб шундай кишига айтилади ки у сафват талаб қилгувчидир.
(Сўфийлик) Либос, суф, чеварлик ва даббдан иборат эмас.
(Либосдан мурод, дарвешларга хос кийимлар. Суф, жундан тўқилган жубба. Чеварликдан мурод, сўфийлар ўз қўллари билан либосларини тикиб ямоқ солишларидир. Даббдан мурод, оғир оғир қадам ташлаб виқор билан юришдир.
Яъни, Сўфий касофати жисмониянинг муқтазоси бўлмиш лаззоти нафсониялардан юз ўгириб, сафват талаб қилгувчи ва руҳониятининг муқтазосини талаб қилгувчи бўлади. Сўфийлик фақатгина дарвешларга хос либосларни кийишдан, жундан тўқилган жуббаларга бурканиб ва қўллари билан либосларини ямоқ қилишдан ва халқ кўзида юксак виқор билан юришдан иборат эмас)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу@TabreziyRumiy Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…***

Карийм ва Раҳийм Роббим, чин сўфийликни карам қилсин.
Муҳаббатига ошно қилсин, дийдорига меҳмон қилсин!

1 month ago

Сен болалигингдан сабабларни кўриб кўникканинг ва жаҳолатинг сабабидан, сабабларга маҳкам ёпишиб олгансан.
(Сабабсиз ҳеч бир нарса вужудга келмайди, деган эътиқодда қотиб қолгансан.)
Сабаблар сабабидан, Мусаббибдан ғафлатда қолгансан. Ҳақиқатни юзини беркитган, Мусаббибнинг юзини яширган сабабларга, шу сабабдан қаттиқ майл қилгансан.
Қачонки сабаблар қўлингдан кетса, ана ундан кейин "Роббано ё Роббано" деб, Мусаббибга ёпишасан.
(Сабаблар қўлингда бўлган вақтда, уларга шунчалик суяниб қоласанки, сабаблар Мусаббиби бўлган Аллоҳ асло ёдингга келмайди.)
Жаноби Ҳақ:
-"Сабаблар тарафига бор! Қандай ҳам ажабланарли ки, сен мени фақатгина яратган нарсаларим учун эсладинг!" дейди.
Шунда қул:
-"Бундан кейин фақатгина сенга боқаман. Сабаблар тарафига ва унинг таъсирига назар солмайман!" дейди.
Жаноби Роббул изза у қулга:
-"Эй тавба ва аҳд хусусида субутсиз бўлган! Сени агар такроран сабаб оламига юборсам, яна сабабларга ёпишиб оласан!" дейди.
Лекин мен сенинг аҳдингни бузганингга қарамай, сени раҳмат қиламан. Чунки раҳматим барча нарсадан кенгдир, сенга марҳамат билан муомала қиламан.
Шу онда мени эслаганинг учун, мен сенинг аҳдингга вафо қилмаганингга назар қилмайман. Балки фазлу карамим бирла сенга кўп лутф-марҳаматлар кўргизаман!" дейди...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

1 month ago

Аллоҳ таоло фақатгина (бўш) қалбни беради. Унинг ичини эса (иста пок иста нопок, иста арзон иста қиммат нарсалар билан) ўзинг тўлдирасан...
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

1 month ago

Жим бўл, эй кўнглим!
Барча бу жимликларингга нисбатан ҳар нарсанинг хайрлиси бўлишига ишонган ҳолда жим бўл.
Жим бўл, эй кўнглим!
Ҳар жимлигинг бир жавоб бўлсин.
Ҳар жимлигинг сабринг бўлсин.
Ҳар жимлигинг дуоинг бўлсин.
Ҳар жимлигинг ич ичингдан келган ҳайқириғинг бўлсин.
Ҳар жимлигинг, ҳар кутишинг, ҳар умид қилишинг севганингни тасдиғи бўлсин.
Яраларимга туз босиб яна қанчалар жим бўлиш керак бўлса, жим бўлдим.
Юрагимни туб тубида бир парча қонамоқда.
Ҳеч кимга кўнглимни очмадим. Ҳанжарни фақатгина ўзимга санчдим ва жим бўлдим.
Жим бўлмоқ, баъзан оловга сув ва баъзан эса шамол бўлади.
Ёмғир бўлиб тупроқга қоришган жимлик, эшита олган учун энг гўзал овоздир.
Жим бўл, эй кўнглим!
Барча бу жимликларингга нисбатан ҳар нарсанинг хайрлисини бўлишига ишонган ҳолда жим бўл...
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…#жимбўл

1 month ago

Жим бўл, эй кўнглим!
Унинг келишини кўрганингга қадар,
Аччиқни ширинга айланганини билганингга қадар,
Унинг кўнглини сенинг кўнглингга муҳаббат тугуни билан боғланганини кўргунингга қадар жим бўл.
Жим бўл, эй кўнглим!
Сабаблар вужудга келгунига қадар,
Баҳоналар пайдо бўлгунига қадар,
Бир биримизни насибамиз бўлгунимизга қадар жим бўл…
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…#жимбўл

1 month, 1 week ago

Машоми жонга даркоридур асли ишқ кофури,
Баробардур анга билсанг жаҳонни нурию нори.
Киши ким ташласа уқбони дунёга назар қилса,
Ўшандоқ дийдадин тонгла чиқар дўзахни занбури.
Худидин ўтмоқу дунёдин ўтмоқ саҳл кор эрмиш,
Ҳақиқатда қадам бир йўл эрур наздикию дури.
Заҳарлик луқмадур душманни қўлидин тотиб бўлмас,
Заҳар пинҳон этарлар қандга душманни дастури.
Ўшал рўзе қулоғим ваъдаи дийдор англабдур,
Кўзумни олдида арзанча йўқтур жаннат ҳури.
Ибодат қилгину мағрурликни ташлагин дилдин,
Жаҳаннамни сагидур ким ки бўлди кибр мағрури.
Масийҳо дам керак бу хуфталарни боз уйғотгай,
Қани Луқмони вақт бу йўлда кўптур ранжури.
Қадалса хор андак қоладур рафторидин пойинг,
Нечук манзил топарсан дилда бўлса нафс носури.
Қолибсан торикистон ичра иш тақлид билан бўлмас,
Бу йўлда шера мард қилмаса жонига маъмури.
Жаҳон нисбат билан барпо олам бехабар андин,
Қарибдур Зоти бечун, банда Ҳақдин дур ки маҳжури.
Аларни хокипойи жон бағишлар жисми покингга,
Ўшандоқ банда бўлган бўлса Ҳақ йўлида мағрури.
Бошингни ургину даргаҳида хизматда бўл доим,
Дийдорин излаган кавсар талаблар марди муздури.
Ҳузури дилни чун дунё билан уқбога бермайман,
Агарчи тахти бахтин манго берса шоҳи фағфури.
Илоҳи, сояи покинг муборакдур Абулқосим,
Шафоат баҳрини қилдинг бу кун умматга машҳури.
Азизларга ҳақорат бирла ҳар кимки назар қилса,
Босарлар рўзи маҳшар кўзига дўзахни анбури.
Йўлумни боғлама саргаштаман эй марди динпарвар,
Шароби завқдин келтур ки борман масти махмури.
Етишти лутфи покингдин муҳаббат жоми Машрабга,
Хазойини ҳақиқатдин очилди Мабдаи нури.
Ғазали Ҳазрати Шоҳ Машраб қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

1 month, 1 week ago

Инсонларни сев ва ҳеч кимни ўзингдан паст кўрма. Тавозеъ соҳиби бўл. Зеро энг холис зийнат, хоксорликдир. Мутавозеъ бўлган киши, энг гўзал зийнат билан зийнатлангандир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…

1 month, 1 week ago

***-“Тўрт нарса биродарлар ўртасидаги нафратни кетказади:
1. Жисмонан ёрдамлашмоқ (яъни хизмат қилмоқ)
2. Тил билан лутф кўргизмоқ
3. Моли билан тасалли бермоқ
4. Ғоибона дуо қилмоқ”

Ҳотами Асом раҳимаҳуллоҳ***

3 months, 1 week ago

Кўнглимда соғинчга оид шунақанги сўзлар борки, мактублар билан, элчилар билан англатишга имкон йўқ.
Вақти соатини кутаяпман, вазият ўзгариб бирга бўлиб қолармиз. Мен сўзлайман, Сен эшитасан...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 8 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 month ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 10 months, 1 week ago