Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Ko'nglim nidosi

Description
Advertising
We recommend to visit

Last updated 2 days, 15 hours ago

IG: okamiyame
Shop: @vestiinno
Advertise: @okamiadds

https://t.me/BluChtBot?start=64a7ac00bbdda98c8946

Last updated 1 week, 3 days ago

┈┅┅━━━⊷⊰𝄞⊱⊶━━━┅┅┈

خوش اومدید.❣️

اینجا به صورت روزانه سرور V2ray ارسال میشه، متصل روی همه اوپراتور ها و سیستم عامل ها👾

جهت حمایت میتونید پست هامونو با دوستاتون به اشتراک بذارید.🫱🏻‍🫲🏼

┈┅┅━━━⊷⊰𝄞⊱⊶━━━┅┅┈

آیدی خرید سرور اختصاصی و پشتیانی: @BSC_Sup

Last updated 1 week, 4 days ago

1 week, 5 days ago

ИЖОД ГУЛШАНИ КАНАЛИДА ЎРМОНЖОН ХОЛЙИГИТОВ БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

БУГУН 21:00

1 week, 5 days ago

🎙ZAYNABXON

1 week, 6 days ago

Ассалому алайкум хурматли қадрдоним Музаффаржон !
Яхшимисиз соғликларингиз яхшими ?
Ўзингиз оилангиз тинчми ?
Ажойиб ижро ва сохир овозингизни тинглаб бениҳоя хурсанд бўлдим !
Беназир ва бетакрор ижро !
Илохим ижодингизга кўз тегмасин ва бардавом бўлсин !
Аллоҳ хамиша сизни ўз панохида асрасин !

2 weeks, 4 days ago

Баъзан ташвиш , баъзан иш билан ,
Гоҳ ортиқча бир юмуш билан ,
Ким Зайнаб - у , ким Кумуш билан ,
Умр ўтмоқдадир , ўтмоқда умр....

Ҳижронларни осиб дорларга ,
Сабр тилаб қоя - қорларга ,
Ашор айтиб гўзал ёрларга ,
Умр ўтмоқдадир , ўтмоқда умр...

Фарзанд бўйин кўрайин деймиз ,
Давлат топиб тўлайин деймиз ,
Баридан бой бўлайин деймиз ,
Умр ўтмоқдадир , ўтмоқда умр....

Кўзгуда акс берар ажинлар ,
Ой юзга чанг солгандек жинлар ,
Қаримас ҳеч қайсар Мажнунлар ,
Умр ўтмоқдадир , ўтмоқда умр....

Кўзинг очиб юмсанг Бахтиёр ,
Қара ўтмиш қирқ етти баҳор ,
Шеърларингдан ортиқ ниманг бор ,
Умр ўтмоқдадир , ўтмоқда умр...

Бахтиёр Мирзо....

2 weeks, 5 days ago

СИЗ БОР МЕН БАХТИЁР ЮРГАН ЭКАНМАН.

Кеча ғам ташвишлар бу‌йлари етмас,
Бир баланд чу‌ққида турган эканман,
Дунёга хукмрон бу‌лганимда мас,
Сиз бор мен бахтиёр юрган эканман.

Бирор бир оғриқ сезмайин танда,
Кулиб уйғонардим тонглар отганда,
Эртамни у‌йламай отиб лар ханда,
Сиз бор мен бахтиёр юрган эканман.

Юрардим доим, у‌зим шод этиб,
Узатган жойимга қу‌лларим етиб,
Бугунчи ку‌зим нам,сизни ёд этиб,
Сиз бор мен бахтиёр юрган эканман.

Дуойингиз сабаб,мени бахт қуча,
Қасрлар қурдим,саноқсиз неча,
Бугун англадиму,,аслида кеча,
Сиз бор мен бахтиёр юрган эканман.

Сиздай Зот топилмас сиздай мехрибон,
Омонат эканда афсус танда жон,
Ёнимда йу‌ксиз бугун Онажон,
Сиз бор мен бахтиёр юрган эканман.

Кеча тун ёришиб,гу‌ё кундуздай,
Сизнинг багрингизда турган эканман.
Уйгонсам юзимга оккан ку‌з ёшим,
Тушимда мен сизни ку‌рган эканман..

Сиз бор мен бахтиёр юрган эканман.

Вохиджон Даво

2 weeks, 6 days ago

ДУНЁ...
( Чўзилиб кетган шеър).
Арслонбек Карим шеъри.

Дунё асли чораха,
Хамма хар ён югурган.
Фақат аён тангрига,
Кимга нима буюрган.

Дунё асли бир бозор,
Ҳамма савдо қилади.
Даллоллари ношукур,
Доим ғавғо қилади.

Дунё асли ўйингох,
Югурамиз , еламиз.
Мағлубларни тепкилаб,
Ғолиб томон бўламиз.

Дунё асли дарсхона,
Сабоқлари кўп турфа.
Кутилмаган ишларни,
Қилиб туради тухфа.

Дунё асли бир китоб,
Биз билганча ўқиймиз.
Ким ошкора , ким пинхон,
Бир- биримиз чўқиймиз.

Дунё асли хассадир,
Кўзи очиқ кўрларга.
Кўриб туриб баъзида,
Илинамиз тўрларга

Дунё асли бир эртак,
Барча билган баёндир.
Кетармиз битта- битта,
Нихояси аёндир.

Дунё асли бир йўлак,
Аста юриб ўтмоқ бор.
Англамайди бандаси,
Хузурига кетмоқ бор.

Дунё асли чораха,
Ҳамма ҳар ён югурган.
Ким улгурмай ғафлатда,
Ким тавбага улгурган.

Дунё асли чораха,
Кесишгандир барча йўл.
Чув тушурдим демагин,
Учрашамиз хушёр бўл.

Дунё асли чораха......

3 weeks, 4 days ago
МЎЪЖИЗАВИЙ ТАБИАТ

МЎЪЖИЗАВИЙ ТАБИАТ

t.me/Muzaffar_Xafizovich1975

3 weeks, 5 days ago

УСМОН НОСИР

Дунё вафо қилмас шоҳу гадога.
Умрга гоҳ нуқта қўяр битта ўқ.
Назм бўстонини босди хазонлар,
Афсус, бу дунёда Усмон Носир йўқ.

Дилларни сеҳрлаб, шеърга тўлдирган,
Мазлумликка ёвуз тақдир кўндирган,
Умр гулин фитна. туҳмат сўлдирган,
Афсус, бу дунёда Усмон Носир йўқ.

Шу миллат, шу юртнинг юксак маёғи,
Назм кошонасин порлоқ чироғи,
Ортда қолган абад икки қароғи,
Афсус, бу дунёда Усмон Носир йўқ.

Бақосиз дунёда кўрмасдан сафо,
Ичганлари оғу, чеккани жафо,
Элим, деб жонини айлаган фидо,
Афсус, бу дунёда Усмон Носир йўқ.

Ёруғлик кўрмасдан ўтди не зотлар,
Сўнди не орзулар, синди қанотлар,
Қалбимизда қолди ҳеч кетмас доғлар,
Афсус, бу дунёда Усмон Носир йўқ.

✍️ ҚАҲРАМОН САТТИХЎЖАЕВ

3 weeks, 5 days ago

ЎЛГАНЛАРДАНМИЗ

Сенсиз ғариб кўнгилда фироқ,
Бахтлар йироқ, орзулар йироқ...
Нафас олиб юрибмиз бироқ,
Биз кўмилмай ўлганларданмиз...

Дунё ғами биргина бошда,
Юрагимиз чақилди тошда...
Ёрдан ажраб ўн саккиз ёшда,
Биз кўмилмай ўлганларданмиз...

Тенгиммас деб урдишдилар дўқ,
Пуллари кўп сабрлари йўқ...
Бир қизни деб қабрлари йўқ,
Биз кўмилмай ўлганларданмиз...

Ўша таниш анҳор бўйида,
Ялпиз билан куйдик кўйида...
Вафоси йўқ ёрнинг тўйида,
Биз кўмилмай ўлганларданмиз...

Ошиқ эдик элга овоза,
Нийяти соф, қалблари тоза...
Ёр ёр бўлди бизга жаноза,
Биз кўмилмай ўлганларданмиз...

Ҳазон бўлди муҳаббат боғи,
Сенга макон ўзга қучоғи...
Ярамадик яшашга чоғи,
Биз кўмилмай ўлганларданмиз...

Орзулари сўлганларданмиз,
Бахти армон бўлганларданмиз..
Айрилиқнинг касрига қолиб,
Биз кўмилмай ўлганларданмиз...

Одилбек Қодиров

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | 𝙾𝚍𝚒𝚕𝚋𝚎𝚔 𝚀𝚘𝚍𝚒𝚛𝚘𝚟

1 month ago

МЕН СЕВСАМ-У...

Мен севсам-у, сен кибрда осмон бўлиб,
Кулгуларинг аразларга соврилса-я.
Орзуларим оташларда гирён бўлиб,
Қоврилса-я, қоврилса-я, қоврилса-я.

Мен севсам-у юзингга тун тутиб парда,
Бир жуфт камон, киприкларни ўқ қилса-я.
Терс қарашинг мухаббатга бўлиб зарда,
Йўқ қилса-я, йўқ қилса-я, йўқ қилса-я.

Мен севсам-у, сен севмасанг алам менга,
Юрак гирён, фарёдларда қақшаса-я,
Бу дунёда бирор қоши қалам сенга,
Ўхшаса-я, ўхшаса-я, ўхшаса-я.

ЎРМОНЖОН ХОЛЙИГИТОВ

20.IX.2022-йил

t.me/Olis_qishloq_sadolari

We recommend to visit

Last updated 2 days, 15 hours ago

IG: okamiyame
Shop: @vestiinno
Advertise: @okamiadds

https://t.me/BluChtBot?start=64a7ac00bbdda98c8946

Last updated 1 week, 3 days ago

┈┅┅━━━⊷⊰𝄞⊱⊶━━━┅┅┈

خوش اومدید.❣️

اینجا به صورت روزانه سرور V2ray ارسال میشه، متصل روی همه اوپراتور ها و سیستم عامل ها👾

جهت حمایت میتونید پست هامونو با دوستاتون به اشتراک بذارید.🫱🏻‍🫲🏼

┈┅┅━━━⊷⊰𝄞⊱⊶━━━┅┅┈

آیدی خرید سرور اختصاصی و پشتیانی: @BSC_Sup

Last updated 1 week, 4 days ago