⏱️UMR G'ANIYMAT⏳️

Description
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

"Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар."

(Бухорий ривояти)
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 4 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 4 months, 1 week ago

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.

Реклама:
+998 78 113 10 10

☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Last updated 5 months, 3 weeks ago

2 days, 19 hours ago

Сизларга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман: Расулуллоҳ алайҳиссалом бахтлимидилар!?Ишончим комилки, барча ҳеч иккиланмай ҳа деб жавоб беради. Ҳаттоки йўқ деган жавоб ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Лекин шу бахтнинг сабаби нима эди? Бойлик десак, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида бир неча кунлаб қозон қайнамасди, мансаб десак, у зотни кийимларидан одамлар орасида ажратиб бўлмасди, фарзандлар келажаги десак, бир неча фарзандларини ўз қўллари билан тупроққа қўйганлар, одамларнинг мақтови десак, неча-неча жоҳиллар томонидан эшитмаган ҳақоратлари қолмади, ота-она билан ўтган болалик давр десак, у зот етим ҳолда улғайдилар. Демак ҳақиқий бахт бу нарсаларда эмас. Ҳақиқий бахт Аллоҳдан рози қалбларда. Қачонки инсон тақво қилса, Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрса, қандай ҳолатда бўлса ҳам шу ҳолати учун Аллоҳга ҳамд айтиб шунга қалбидан қаноат қилса ана шундагина бахтли бўладилар.
Бахтни бошқа нарсалардан излаётганлар вақтларини бекор сарф қилмоқдалар ҳолос.

🆔uvays✏️)

LINK💛@Uvaysqil🔴

3 days ago

#Китоб: Мухтасар ҳаж қўлланмаси (Ҳанафий мазҳаби асосида) (PDF)
Муаллиф: Муҳаммад Ошиқ Илоҳий
Саҳифа сони: 32 бет
Таржимон: Абу Умар Ал-Маданий
Ношир: Ислом Нури

“Ат-Тасҳилуз-зарурий лимасаилил-Қудурий” китобидан 99 савол-жавобдан иборат Ҳаж китоби таржимаси.

🆔uvays✏️)

LINK💛@Uvaysqil🔴

3 days, 13 hours ago

Оналарни оёғини ҳар куни ўпиш керак, биласизми нега?Олимлар аниқлашганки, аёл бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни бошидан ўтказаркан! Тасаввур қилинг, 20 та суяк синиши!  Қўлимизни оддийгина уриб олсак қанчалик оғрийди. Биз учун шунча азобни бошидан ўтказган одамни ҳар куни оёғини ўпсак ҳам кам.

Қаттиқ гапириш, ранжитиш, гап қайтариш деган нарсалар эса умуман тасаввурга сиғмайди. Онасини хафа қилганлар бўлса фикр қилиш учун яхши мавзу. Ҳаттоки, оналаримиз койишса ҳам ерга қараб туриш керак.

Наҳотки, биз учун шунча азобга чидаган инсонни бир оғиз қатиқ гапини кўтаролмаймиз! Шунинг учун уларнинг жаҳли чиқса тезда узр сўраб оналарни кўнглига қараш керак. Акс ҳолда, армон ва афсусда қолиши ҳеч гапмас.

🆔uvays✏️)

LINK💛@Uvaysqil🔴

1 week, 2 days ago

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен ҳам сизларга жаннатнинг кафолатини бераман” дедилар.

  1. Гапирганда рост сўзланглар.
  2. Ваъда берсангиз устидан чиқинглар.
  3. Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар.
  4. Фаржни (яъни жинсий аъзоларингизни ҳаромдан) сақланглар.
  5. Кўзларингизни(номаҳрамдан),
  6. Қўлларингизни ҳаромдан тийинглар.

Имом Аҳмад ривояти.

🆔uvays✏️)

LINK💛@Uvaysqil🔴

1 week, 2 days ago

**Муҳим тавсиялар:

Аёл учун:**1. Эрнинг эҳтиёжларини беринг!
2. Сўзига қулоқ солинг!
3. Ота-онасини ҳурмат қилинг!
4. У билан тортишманг!
5. У доим тўғри иш қилишини эътироф қилиб туринг!
6. Телефонини титманг!
7. Унга тааллуқли масалаларни ёдда тутинг!

Эркак учун:1. Аёлингизга пул беринг!
2. Доимо унга пул бериб туринг!
3. Пул беришни унутманг!
4. Берадиган пулингизни беришни ёддан чиқарманг!
5. Сўрамасидан туриб пул беринг!
6. Унга пулим йўқ, деманг!
7. Пул беришни тўхтатманг!

🆔uvays✏️)

LINK💛@Uvaysqil🔴

1 week, 3 days ago

Кечиришни ўрганингКечирим сўрашнинг бойликка қандай алоқаси бўлиши мумкин? Айнан кечирим сўраш онгимизни хафалик ва ғазабнинг огир юкидан халос қилади, дунёни ижобий қабул қилиш учун янги яхшилик қувватига жой бўшатади. Бу эса ўз навбатида биз томонга бахт, омад, меҳр-муҳаббат ва пулни жалб этади. Ҳаммаси мана шундай оддий!

Биз хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам, бошқаларга етказган зулмларимиз онг остида изини қолдиради ва муваффақият йўлидаги юришимизни тўхтатиб қўяди. Кераксиз ҳис-ҳаяжонлар юкидан қутилинг ва шунда жуда енгил тортганингизни ҳис этасиз. Доимий хафагарчилик ва хотирадаги “эски яралар”ни қўзғатиш одати ҳар хил касалликлар, шу жумладан, тузалмайдиган яраларни келтириб чиқариши тиббиётда исботланган. Бировдан ғазабланган киши бутун олам билан жангга киришади, бундай қилиш умуман мумкин эмас.

Ҳа, сизни қачондир оғринтирган киши ҳақиқатдан ҳам адолатсизлик қилганди. Сиз ҳақсиз, аммо, бу ҳолатни кўз олдингиздан қайта-қайта ўтказиб, фақат ўзингизга жабр қиласиз.

Адолатсизликларни эслаб сиқилиш сизнинг ниҳоятда муҳим бўлган ҳаётий қувватингизни камайтиради. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг, яхшиси кечиришга ўрганинг ва ўтмишнинг ёқимсиз хотираларидан халос бўлинг!

🆔uvays✏️)

LINK💛@Uvaysqil🔴

2 months, 1 week ago

**ҚУРЪОН ЎҚИБ АМАЛ ҚИЛИНГ

وَعَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللهَ يَرْفَعُ بِهَذَا الكِتَابِ أَقْوَامًا وَيَضَعُ بِهِ آخَرِينَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ бу китоб, яъни Қуръон билан баъзи қавмларни юксак даражага ва баъзи қавмларни паст даражага туширади», дедилар.

[Имом Муслим ривояти]*©Uvays*

LINK👉 @Uvaysqil 🌴

2 months, 1 week ago

Солиҳлардан бири гўшт пишираётган кишининг ёнидан ўтаётиб йиғлаб юборди. У киши:
― Нима учун йиғлаяпсиз, гўштга муҳтожмисиз? ― деди.
― Йўқ, Мен одам боласининг ҳолига йиғлаяпман. Ҳайвон ўтга ўлик ҳолда киряпти, одам боласи эса тирик ҳолда киради, ― деб жавоб берди.

©Uvays

LINK👉 @Uvaysqil 🌴

2 months, 1 week ago
***☪️****Саҳарлик қилгувчиларга саловот айтилур*

☪️Саҳарлик қилгувчиларга саловот айтилур

روى الإمام أحمد عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: السحور أكلة بركة، فلا تدعوه ولو أن يجرع أحدكم جرعة من ماء، فإن الله وملائكته يصلون على المتسحرين

🔹Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик баракадир, бас, сизлардан бирларингиз бир қултум сув ичиб бўлса ҳам, уни тарк қилманглар. Зеро, Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилгувчиларга саловот айтурлар», дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

وعن ابن عمر رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إن الله وملائكته يصلون على المتسحرين. رواه الطبراني في الأوسط وابن حبان في صحيحه

🔹Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилгувчиларга саловот айтадилар", дедилар.

Табароний "Авсат"ида, ибн Ҳиббон саҳиҳида ривоят қилганлар

©Uvays

LINK👉 @Uvaysqil 🌴

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 4 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 4 months, 1 week ago

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.

Реклама:
+998 78 113 10 10

☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Last updated 5 months, 3 weeks ago