Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Bektosh Khatamov

Description
Do not prepare to live a life, just live it.
Advokat xizmati: +998935096663

Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot

instagram.com/bektosh.khatamov
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 1 month, 1 week ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 2 weeks, 4 days ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 8 months, 2 weeks ago

5 days, 3 hours ago

Инсон энг қақшатқич зарбалардан энг яқинлари, севганларидан қабул қилади.
Нимага шундай биласизми? Чунки яқинларингиз сизнинг фақат ўзингизгагина тегишли бўлган, ҳеч кимга очишни истамаган сирларингизни ҳам билишади.

Стейс Крамер
“Яроқлилик муддати ўтган одамлар”

@bektoshkhatamov

5 days, 10 hours ago

Ўғирлик хатолик эмас.

Юқоридаги постга қўшимча қилмоқчиман, мен хато қилиш деганда ходимнинг ўзи хоҳламаган тарзда хато қилишини назарда тутдим. Масалан, ходим ўз ишини қилиш жараёнида хато қилиб қўйди, уни атайлаб эмас, билмасдан, у шундай бўлишини хоҳламаган эди.

Бу хато, бундан ходим ўрнак олиши, ўрганиши ва давом этиши керак. Лекин ходим ўғирлик қилса, дейлик, компаниянинг қадриятларига мутлақо зид иш қилса, буни умуман кечириш керак эмас. Чунки бу хато эмас, буни қилишдан олдин ходим ўйлаб қилган бўлади. Унинг оқибатларига тайёр бўлиб шу ишни бажаради. Бу ҳолатда билмай қолдим деган нарса умуман ўтмайди.

Масалан, биз коррупция қилган, талабалардан пул олган ўқитувчини тутиб олсак, уни ўзимиз прокуратурага топширамиз, ўзимиз ҳайдаймиз, бир марта кечирайлик, бошқа қайтарилмайди деган гаплар бу жойда ўтмайди. Қадриятларга қарши борганлар билан жойида хайрлашиш керак.

@bektoshkhatamov

5 days, 12 hours ago

Ходимларга қанот беринг.

Баъзи бир бизнес эгаларини биламан, улар ходимларига худдики буюмдек қарайди, пулини тўлаяпман-ку, ишлайди-да, ишламай қаерга ҳам боради деб ўйлашади.

Лекин аслида ҳар қандай ходим бир инсон, у бир дунё, унинг ўз хаёллари, орзулари бор. Инсоннинг кўнглини оғритиб қўйишдан каттароқ аҳмоқгарчилик йўқ аслида.

Ходимлар қачон сиз уларнинг бошида турмасангиз ҳам компания учун жон куйдириб ишлайди?

  1. Сиз ходимга қанот тақасиз ва учишни ўргатасиз, яъни унинг қўлидан иш келишига, у ҳар қандай ишни эплай олишига ишонч беришингиз керак. Мана шу ишонч туйғусини унинг бутун вужудига сингдириш лозим, у энди бошқача фикрлашни бошлайди, у учишга қаттиқ тайёргарлик кўра бошлайди.

Кўпчилик мана шу вазиятда ходимни “мен тайёрладим, у бошқа компанияга кетиб қолса-чи, шунинг учун уни маҳкумдек ушлашим керак деб ўйлайди, лекин у инсон, эркинлик унинг шуурида бор, уни қанчалик қиссангиз, шунчалик қочиш учун жой қидиради, қанчалик эркинлик берсангиз, у бир жойларга учиб бориб яна олдингизга қайтиб келаверади.

Бунинг ҳиссиёти умуман бошқача. Биз ходимлар учун эшикни иккала томонга ҳам очиб қўйганмиз, баъзи ходимларимиз бошқа жойларда ишлаб яна ўзлари қайтиб келишади, эркинликни буғиб бўлмайди. Ҳатто қайтиб келмаган тақдирда ҳам у сиздан ўрганган нарсалар билан жамиятнинг қайсидир жойида жамият ривожига ҳисса қўшади.

  1. Ишонч бор жойда назорат шарт эмас. Ходимда ўзига бўлган ишончни ярата олсангиз, уни назорат қилишингиз шарт бўлмай қолади, унинг қачон ишга келиб қачон ишга кетишини унинг ўзи белгилайди, эрталабдан ишга келиб олади, якшанба куни ҳам ҳеч ким чақирмаса ҳам ишга келади, кечалари ҳам бир нималарни ўйлаб юради. Бу айнан ишончнинг маҳсули.

  2. Хато қилишдан чекламаслик керак. Ходим хато қилишидан қўрқса, ҳеч қачон ривожланмайди. Сиз унга хато қилиши ва ундан ўрнак чиқаришига имконият беришингиз керак. Бўлмаса, сиз айтсангиз, иш бўладиган, сиз айтмасангиз, иш қилмайдиган ходимни шакллантириб қўясиз. Сиз ходимга шахс сифатида қарашингиз керак.

@bektoshkhatamov

1 week, 6 days ago

Яхши, яна бир ҳаракат қилиб кўрайлик.

Жеймс Дайсон, Дайсон фенларининг асосчиси, жуда ажойиб гапи бор, шуни тез-тез ўзимга эслатиб тураман.

“Ҳамма орқага чекинади. Ҳеч ким юқорига тўсиқларсиз, силлиқ кўтарилмайди. Фақатгина муваффақиятсизликка учраб туриб ҳам “ яхши, яна бир ҳаракат қилиб кўрайлик” дейдиган инсонларгина чинакам ғалабага эришади.”

——-

Сизнинг миллион долларлик ғоянгизда биринчи уринишдаёқ иш бериш эҳтимоли жуда кам, албатта иккинчи, учинчи, бешинчи, ўнинчи уринишларга ўзингизни психологик тайёрлаб боринг.

Ҳа, бир уринишда ҳаммаси ўхшайвермайди, аммо бу қўлларни туширишга сабаб бўла олмайди. Бу ҳолатда фақатгина стратегияни қайта кўриб чиқиш керак холос.

@bektoshkhatamov

2 weeks ago

Менга нима? Сенинг муаммоларинг.

Бир куни сичқон омборхонага қопқон ўрнатибди. Буни сичқон билиб қолибди ва бу ҳақида товуқга, қўйга, сигирга айтибди. Уларнинг барчаси: “қопқон сенинг муаммоларинг, бизга алоқаси йўқ” дейишибди.

Бир неча кунда қопқонга илон тушиб қолибди, ва ундан чиқаман деб ҳалиги хўжайиннинг хотинини чақиб олибди.

Хотинга товуқ шўрва қилиб беришибди, бунинг учун товуқнинг бошини танасидан жудо қилишибди.

Касал кўргани келганларга қўй ёғи, қўй гўштидан шўрва осишибди, бунинг учун қўй шўрлик қурбон бўлибди.

Хотин барибир тузалмабди ва вафот этибди, шунда жанозага келганларга шўрва осишибди, албатта бунинг учун сигирнинг баҳридан кечишибди.

Буларнинг барчасига эса сичқон тешикдан томоша қилиб ўтирган экан.

Қиссадан ҳисса шуки, сиз бирор муаммо менинг муаммом эмас дея бошингизни ерга тиқиб олганингиз билан бу муаммо ечилиб қолмайди, айнан унинг бир учи сизга етиб келиши мумкин.

———-

Масалан, Ҳукумат қарори билан экологияни асраб қоламиз деб қум ва шағал ишлаб чиқарадиган карьерларни ёпиб ташлашди, Тошкент шаҳри бўйича фақат учта карьер ишламоқда. Бу муаммо қандай қилиб сизга тегишли бўлиши мумкин?

Оддий тилда тушунтириб бераман:

  1. Бир йил олдин бир ЗИЛ шағалнинг нархи пул кўчиришда 2,7 млн эди, ўзлари олиб келиб айтган жойингизга тўкиб кетар эди.

  2. Ҳозир 7,7 млн сўм нақд пулга, уни ҳам таниш-билиш, илтимос қилиб оласиз.

Энди эса янги қурилаётган уйларнинг нархи яна қимматлайди, қурилиш нархи қимматламоқда, янги уйлар қимматлагани сайин эски уйларнинг ҳам нархи қимматлаб боради, уйлар нархига қўшилиб эса бошқа товар ва хизматлар нархи ҳам қимматлаб бораверади.

@bektoshkhatamov

2 weeks, 1 day ago

Ҳа, юқоридаги савол ўз йўлига-ку, лекин барибир бир савол менга тинчлик бермайди?

Бу таҳорат пайти авратни ювганда сувни тепадан пастга қараб оқизиш керакми ёки пастдан тепага? Шу саволга ҳам бир аниқ фатво бериб кетиш жоиз деб биламан. Биламан, кўпчилик ҳозир менга “дунё олимлари ракеталар ихтиро қилиб космосни забт этаётган бир пайтда сен сўрайдиган саволнинг аҳволи қара” деб дашном бериши мумкин, лекин, ўртоқлар, бу жуда муҳим савол, тасаввур қилинг, шу пайтгача сиз сувни тепадан пастга қараб оқизиб юрган бўлсангиз, лекин фатво акси бўлиб чиқса-чи? Ана шармандагарчилик, мана шармандагарчилик бўлади.

Шунинг учун шу саволга ҳам албатта жавоб бериб кетилиши керак деб ўйлайман.

@bektoshkhatamov

3 weeks, 1 day ago

Бир қадам олдинга, икки қадам орқага…

Менимча таълим билан боғлиқ қарорлар жуда тез қабул қилинмоқда ва жуда тез ўзгартирилмоқда, бу эса жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Қарорлар кимнинг ташабусси ва қандай шартларда президентга тақдим қилинмоқда билмайман, аммо бу қарор ҳозир жуда кўплаб талабаларни эсанкиратиб қўяди, бу худди денгизнинг ўртасига олиб бориб шартларни ўзгартиришга ўхшайди.

Ҳаммасини бошидан тушунтириб бераман.

2021-йил 30-июль куни Президентнинг 5203 сонли қарори қабул қилинди. Ростини айтсам, бу қарор олий таълим тизимида жуда катта ўзгаришларга олиб келди. Ўзи олдин ҳам таълим кредити бор эди, аммо у фақат давлат олийгоҳлари талабаларига йиллик қайта молиялаш ставкасида берилар эди.

5203 қарорга кўра эса энди нодавлат, давлат, чет эл олийгоҳларининг Ўзбекистондаги филиалларида таҳсил олаётган талабалар ҳам таълим кредити олиш мумкин бўлди, сиртқи, кечки, кундузги таълим шаклидан қатъий назар.

Яна хотин-қизлар учун фоизсиз ставкада, ўғил болалар учун йиллик 14 фоиз, асосий қарз эса ўқишни битиргандан кейин етти йил давомида тўланади.

Бу роса катта ўзгариш бўлди, энди шароити йўқлар ҳам бемалол кредит олиб олий таълимда ўқишни бошлашди, айнан шу қарорнинг ўзида деярли барча дискриминацион элементлар олиб ташланган эди.

Фақат қиз ва ўғил бола ўртасида кредит фоизларидаги тафовутни айтмаганда албатта.

Энди қаранг, шу қарорга ишониб бир шароити жуда зўр бўлмаган талаба таълим кредити олиб 2021 йилда ўқишни бошлади, у ҳозир учинчи курсга ўтиши керак, шунда эндиги қарор бўйича у шароит туфайли ўқишни давом эттира олмай қолиши мумкин. Бундай талабалар эса минглаб бўлиши мумкин.

Ўзи нега бунақа тўсатдан қарорлар қабул қилинмоқда? Кимни ёки нимани ўйлаб?

@bektoshkhatamov

3 weeks, 1 day ago

**Сиртқи ва кечки ўқийдиган талабаларга қийин бўладиган бўлди.

Президент фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари** қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:

⁃ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;

таълим кредити:

⁃ олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

⁃ олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

❗️Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

@bektoshkhatamov

3 weeks, 1 day ago

Омма эффекти.

Бугун сизларга маркетингдаги омма эффекти ҳақида икки оғиз гапириб бермоқчиман. Аслида инсон мияси жуда ҳам кам миқдорда индивидуал қарорлар қабул қилади. Жуда кўпчилик қарорларимиз бизгача кимлардир томонидан тайёр ҳолатга келтирилган бўлади ва биз ўша тайёр қарорларни ўзимизга ўзлаштириб оламиз.

Нега ҳамма кока-кола ичса, сиз ҳам кока-кола ичишингиз керак? Чунки мия ҳамма шу ишни қилаяпти-ку, шунинг учун сен ҳам шунисини қилавер, ҳамма ичаётганига қараганда хавфсизга ўхшаяпти деган сигнални танамизга юборади ва биз миянинг айтганини қилиб кола ичамиз.

“Red Bull” омма эффектидан қандай фойдаланган?

Дастлаб “Red Bull” бозорга киришда жуда қийналган, шунда компания “Red Bull” нинг бўш идишларини бутун шаҳар аҳлатхоналарига тарқатиб чиқади, одамлар ахлат тўккани чиққанларида жуда ҳам кўплаб бўш “Red Bull” банкаларини кўришган, бу ҳол қайта-қайта такрорланавергач “Red Bull” одамлар онгидан жой ола бошлаган. Кўпчилик “Red Bull” ичади демак мен ҳам ичсам хавфсиз деган сигнал инсон миясига жойлашади. Ана шунга омма ёки оломон эффекти дейилади.

@bektoshkhatamov

2 months, 3 weeks ago

Дронлар очилиши керак.

Беҳзод Ҳошимовнинг мана бу пости ростан ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Дронлардан фойдаланишни бутунлай чеклаб ташлаш бир кун келиб бизга зарарга ишлаши мумкин.

Ростан ҳам Украина урушида Украинанинг устунликларидан бири аскарларнинг ўта профессионал даражада дронлардан фойдалана олиши бўлмоқда.

Аслида ечим бор! Биз кўпроқ миллий хавфсизлик дея дронларни тақиқлаганмиз, лекин бу ечим эмас. Масалан, кеча мен Макау аэропортидан тўрт километр узоқликда дрон учирмоқчи бўлганимда дрон ҳавога кўтарилмади, аммо бир километрча масофага узоқлашганимда дрон яна ҳавога кўтарилишни бошлади.

Айтмоқчи бўлганим маълум бир ҳудудларда дрондан фойдаланишни тақиқлаб қўйиш ҳам мумкин, қолган ҳудудларда эса одамлар дрондан фойдаланиши мумкин бўлиши керак.

Агар дронлар учун чегаралар ўрнатиб қўйилса, уларни ҳавога кўтаришнинг иложи бўлмайди, асосийси хоҳиш бўлиши керак. Биз эса бу нарсага бош қотириб ўтиргандан кўра умуман тақиқлаб ташлаймиз.

Ҳозир технологик жараёнлар жуда жадал кетаётган бир пайтда биз технологияга тақиқ ўрнатишимиз фақатгина ўзимизга зарарга ишлайди. Кун келиб мана шу тақиқларимиз учун ҳам яхшигина жазоланамиз.

@bektoshkhatamov

Telegram

Iqtisodchi Kundaligi

Hozirgi urushlar jumladan dron urushlari. O’zbekistonda hatto rasm olish dronlarni fuqaroviy maqsadlarda ishlatilishga yo’l qo’yilmasligi, menimcha, milliy xavfsizligimiz uchun katta muammo. O’rta asrlarda Xtoyliklar “porox” ya’ni miltiqdorini birinchi…

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 1 month, 1 week ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 2 weeks, 4 days ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 8 months, 2 weeks ago