Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Muhammad Qodir

Description
Саҳифада бирор нуқсон, камчилик сезган лаҳзангизда, биз ҳам сиз каби хатокор банда эканлигимизни ёдингизга келтиришингизни сўраб қоламиз.

Сўровлар учун: @muazz1n
Advertising
We recommend to visit

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 10 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 1 month ago

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.

Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Insideradmin

Last updated 1 month ago

1 month ago

Оломон қурғоқчилик сабабли Аллоҳдан ёмғир сўраб дуо қилиш учун тўпландилар. Аммо фақат бир кичик болакайгина соябон билан келди.

https://t.me/QodirMuhammad

1 month ago

Мен билан энг кўп содир бўладиган, энг қўп йўл қўйган ва қўяётган хатом - эрта баҳо бериш, тез хулоса чиқариш, шошқалоқлик бўлиб қолмоқда.

Баъзи нарсаларга нисбатан шундай жараён бўлиб турибди. Энг қимматга тушадигани ва бунинг учун қиммат бадал тўлаш керак бўлгани - одамларга нисбатан эрта баҳо беришдир. Нега шундай?

Бунинг жавобини Қуръони Каримдан қидириб кўрсак, бу сифат, яъни шошқалоқлик бизнинг фитратимизда борлигини, бу бизга пайғамбарлардан мерос эканлигини тушунамиз.

Аллоҳ таоло Ўз каломида айтади: "Инсон шошқалоқ ўлароқ яратилгандир." Анбиё сураси, 37-оят.

Довуд алайҳиссалом ибодат қилаётган пайтларида икки киши девор ошиб, изнсиз, тортишиб, одил ҳукм сўраб келдилар. Довуд алайҳиссалом улардан бирининг гапини эшитди, даъво аниқ ва тиниқ эди. "Дарҳақиқат, сенинг совлиғингни сўраб, ўз совлиқларига (қўшиш) билан сенга зулм қилибди" (Сод сураси, 24-оят) деб унинг фойдасига ҳукм чиқардилар. Ҳолбуки, адолат юзасидан аввал иккинчи томонни ҳам эшитиб кейин ҳукм чиқаришлари керак эди, аммо, аксинча, шошқалоқлик қилдилар.

Айнан шу оятнинг давомида Аллоҳ таоло айтади: "Ва Довуд Биз уни синаганимизни билди-да, тезда Роббига истиғфор айтиб, саждага йиқилди ва тавба қилди."

Қуръони Каримдаги Юнус алайҳиссалом қиссасини эслайлик. У киши ўз қавмини қанча даъват қилсалар ҳам натижа бўлмагач ўз қавмини ташлаб чиқиб кетдилар. Уламоларимизнинг айтишларича, у киши бошқа пайғамбарларга ўхшаб Аллоҳнинг амрини кутишлари керак эди, аммо бундай қилмадилар, ғазабланиб, қавмларига зарда қилиб юртларидан чиқиб кетдилар.

Бу ҳақида Аллоҳ таоло айтади: "Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди. Зулматларда туриб: «Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди." Анбиё сураси, 87-оят.

Бундай қиссалар саҳобалар, тобеинлар, салафи солиҳлар ҳаётида ҳам учрайди. Табиатимиз шундай эканку деб, бирор шахс ҳақида, ёки, воқеа-ҳодиса бўлсин, тез хулоса чиқариб, шошқалоқлик қилиш бизни албатта тавба қиладиган ишга етаклашини билиб оламиз. Баъзиларимизнинг постни шу еригача сабр билан ўқий олмаганимиз ҳам айни шошқалоқликнинг ўзидир. Юқорида айтганимдек, бундай ишлардан ҳаётимда кўп панд еганим учун аввало булар ўзим учун эслатмадир. Бунча қилган хатомдан кейин ҳам енгил қарасам, буларнинг бадалини маълум миқдорда яна бир бор: вақт, пул, куч-қувват, яқин кишилар, эркаклик лафзини йўқотганим ҳисобига тўлашимга тўғри келади.

https://t.me/QodirMuhammad

1 month ago

Аллоҳ таоло Тоҳа сурасининг 116-оятида марҳамат қилади:

«Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» дедик. Бас, сажда қилдилар, фақат иблисгина бош тортди».

Маълумотларга кўра ушбу қисса Қуръони Каримда етти маротаба зикр қилинган экан. Оятга қараб иблиснинг нега бош тортганини билсак бўлади.

Оятлардаги қиссаларда фаришталарга, Аллоҳ таоло томонидан Одам алайҳиссаломга Ўз руҳини пуфлаганидан кейин сажда қилиш амр бўлди, ундан аввал, яъни, одам жонсиз ҳолатдалигида эмас.

Фаришталар Одамни нимадан яратилганига эмас, балки Уни ичидаги Руҳни ва бунга Аллоҳ таоло амр қилганини эътиборга олишди ва сажда қилишди. Иблис бўлса: «Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан. Уни лойдан яратгансан» деди. Сод сураси, 76-оят.

Кибр ва ҳасад ҳалокатга етаклаши билан бирга, яна бир хулоса қиладиган жойи шуки, фаришталар Аллоҳнинг амрига ва Одамнинг ботинидаги РУҲга қарадилар ва сажда қилдилар. Иблис алайҳи лаъна эса Одамнинг зоҳирига (ЛОЙ) қаради ва Аллоҳ таолога осий бўлди.

Бизнинг ҳам айни замонамиздаги одамларнинг зоҳирий кўриниши, насл-насаби, мансаби, уй-жойи, кийиб турган кийими, ҳайдаб турган машинаси, ўтиб кетган аждоди, эгаллаб турган курсисига қараб ўзимизни тутишимиз, бизни ҳалокатга олиб бормаслигига ким кафолат бера олади? Нега айнан бир қисса Қуръони Каримда етти маротаба такрорланди экан? Қизиқ!

Батаҳқиқ, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бор эди. Бу (Қуръон) тўқима гап эмас, лекин ўзидан олдин келганнинг тасдиғи ва барча нарсанинг тафсилоти, ҳидоят ҳамда иймон келтирганлар учун раҳматдир. Юсуф сураси, 111-оят.

https://t.me/QodirMuhammad

4 months, 2 weeks ago
Кўзлари мутлақо ожиз бўлган ҳофизи Қуръонлар. …

Кўзлари мутлақо ожиз бўлган ҳофизи Қуръонлар. Аммо уларнинг қалблари очиқ, бизда-чи?

Зеро, кўзлар кўр бўлмас, кўксилардаги қалблар кўр бўлур.

Ҳаж сураси, 46-оят.

https://t.me/QodirMuhammad

4 months, 2 weeks ago
4 months, 3 weeks ago

ЙПХ ходими мендан очиқчасига пора талаб қилди, ҳеч қандай "намёк"ларсиз. Қизиғи шундаки ходимнинг bodycamera'си ҳам бор эди. У матохни ўчириб қўйса бўладими, шунчалик экан, ўзи у нарса нима учун жорий қилинганди?

https://t.me/QodirMuhammad

5 months ago

Яна шундай "байрам"лар борки, алламаҳалгача шунчаки бедор бўлиш, бировларни кўнглига ҳар-ҳил воситалар орқали қўрқув солиш (бу албатта зулм), ортиқча исрофгарчилик, бефойда бедорликдан сўнг эса кўпинча эрталабги намозни ўтказиб юбориш каби хавф ҳам йўқ эмас. Юқоридаги мулоҳазаларга қарши фикр пайдо бўлган бўлиши мумкин. Унда бир саволга жавоб бера оласизми? Баъзиларнинг бир неча ой олдиндан кута бошлайдиган "байрам"ларида ақалли бирор охиратингиз учун фойда ёки яхшилик кўряпсизми, хўп, ҳеч бўлмаса дунёнгиз учун-чи?

Инсон фитратан шундай яратилган-ки, доимо кўнгилҳушлик ва ўйин-кулгуга ўч бўлади. Аллоҳ таоло ҳам бизни бундан қайтармаган, аксинча ўз ўрни келганда байрам қилишга буюргандир.

Бизлар эса бу икки Ҳайит байрамимизни хурсандчилик куни қилиш ўрнига, аза, мотам, ўтганларни уйига бориб хафагарчилик билдириш куни қилиб юборганимиз рост эмасми? Шундай бўлиши ортидан табиийки фитратимиз ўз байрамини байрам қилолмаса, бошқа кунлар, байрамларни хурсандчиликка айтлантиришга ҳаракат қиладида. Худдики инсон ҳалол йўл орқали ҳаётий-зарурий ресурсларни қабул қилмаса, ҳаром орқали қабул қилишига интилиши каби.

Фатво борасида эса умуман фикр билдиролмайман. Бу мен таҳлил қила оладиган масала эмас. Аммо шуни биламанки, хаттоки ҳеч қандай ихтилофсиз тўртала мазҳаб имомлари уч талоқдан кейин эр-хотиннинг бирга яшашига йўл йўқ деганларига қарамай, 3-4 сўм эвазига никоҳ ўқиган қаёқдаги муллалар ҳам борлигидан бир-неча бор хабардор бўлганман.

https://t.me/QodirMuhammad

5 months ago

Ғайридинларнинг байрамларини кўрсангиз, албатта, у байрамлар бирор бир шахсга боғлиқ эканини тушуниб етасиз. Уларнинг байрамлари бирор шахснинг туғилиши, душманлари устидан ғалаба қозониши, бирор мансабга ўтириши ёки ҳарбий, сиёсий соҳаларда устунликка эришиши билан боғлиқ. Баъзи халқлардаги байрамлар раҳбарлари вафот этган кун билан, баъзиларида раҳбарнинг турмуш қурган куни билан боғлиқ байрамлар бор.

Хўш, биз мусулмонлардачи? Биз мусулмонларнинг ҳаётимиздаги икки улуғ байрамлар – Рамазон ва Қурбон ҳайитларига эътиборимизни қаратайлик. Бу байрамлар қандай муносабат билан нишонланади?

Исломдаги беш рукндан бири рўза ибодатини Аллоҳ таоло Рамазон ҳайити байрами билан тугатишни амр қилди. Мўмин Рамазонда тутган рўзаси, тунларида қоим бўлгани ва Аллоҳ таолонинг мағфирати, раҳмати сабабли шодлансин деб Буюк Холиқ рўза ибодатидан кейинги кунни бизга байрам қилиб берди. Қандай муносабат билан байрам қилинаётганимзга эътибор беринг! Бу байрам ҳеч қандай шахсга боғлиқ эмас, балки фақатгина Аллоҳ таолонинг ибодатига боғлиқдир. Бўлганда ҳам энг улуғ ибодатлардан, риё аралашмайдиган ибодатлардан бўлган рўза ибодатига боғлиқдир.

Беш рукндан яна бири, Ҳаж ҳам холис Аллоҳ учун қилинади. Ушбу ибодатнинг аҳамияти улуғлиги сабабли унинг сўнггида Қурбон ҳайитини нишонлаймиз. Яъни Қурбон ҳайити ҳам Аллоҳ учун қилинадиган улуғ ибодатдан сўнг нишонланади.

Бу байрамларимиздаги гўзалликлардан бири эса, иккала байрамимиз ҳам Аллоҳ таолога ибодат бўлмиш, Ҳайит намозидан сўнг бошланади.

Бизнинг байрамларимиз шунчаки байрам эмас, балки у фақирлар, мискинлар, етимлар, беваларнинг кўнглига шодлик киритиладиган, қариндошлар, кексалар ҳолидан хабар олинадиган, болаларга ҳайитлик улашиладиган байрамдир. Рамазон ҳайитида намозга бориш олдидан фақиру мискинларга фитр садақаси берамиз. Қурбон ҳайитида эса намозни ўқиб келгандан сўнг жонлиқ сўйиб қурбонлик қиламиз ва унинг гўштидан фақиру мискинларга ҳам улашамиз.

https://t.me/QodirMuhammad

5 months ago
Қадр кечасида ухлаб, янги йил кечасида …

Қадр кечасида ухлаб, янги йил кечасида то тонга қадар бедор бўлган бу уммат, жудолигу-хорлиги сабабини сўрамай қўяверсин!

Аҳмад Тоййиб ҳафизаҳуллох, ал-Азҳар шайхи.

https://t.me/QodirMuhammad

6 months, 2 weeks ago
وَلَا تَقُولُوا۟ لِمَن يُقْتَلُ فِى سَبِيلِ …

وَلَا تَقُولُوا۟ لِمَن يُقْتَلُ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ أَمْوَٰتٌۢ بَلْ أَحْيَآءٌ وَلَٰكِن لَّا تَشْعُرُونَ

Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни «ўликлар» деманг. Балки улар тирикдирлар, лекин сиз сезмассиз.

Бақара сураси, 154-оят.

https://t.me/QodirMuhammad

We recommend to visit

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 10 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 1 month ago

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.

Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Insideradmin

Last updated 1 month ago