Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

YURIST MASLAHATI

Description
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat

Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.

Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Advertising
We recommend to visit

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 days, 15 hours ago

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 6 days, 13 hours ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 month, 1 week ago

1 week, 2 days ago

**1-августдан 1-октябргача кузги аттестация ўтказилади

Малака синовлари октябрь-ноябрь ойларида бўлиб ўтади.**
ММТВнинг 2024-йил 4-июндаги 06-21-1046-сонли хати

*👉 @yuristlar_maslahati 👈***

1 week, 2 days ago

Фермерлар ерни қайта ижарага бериши (бошқа шахсга ўтказиш) нотариал тартибда амалга оширилиши белгиланди.
Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини қайта ижарага бериш (бошқа шахсга ўтказиш) кўчмас мулкка оид битимларни расмийлаштириш тартибида амалга оширилади ва нотариал тартибда тасдиқланади.

Адлия вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш (ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш) юзасидан нотариал Ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан қуйидагилар инобатга олинишини қатъий таъминласин:

👉 ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиш;

👉 ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, бунда юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган бўлса, беш йил давомида фойдаланган бўлиши шартлиги;

👉 очиқ электрон танлов натижасига кўра ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бир йўла тўлаган бўлиши",

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

1 week, 2 days ago

#Суд_амалиёти Ишдан бўшаётган ходим 14 кун ичида ўз аризасини бемалол қайтариб олишга ҳақлиҚонунда белгиланган ёки ходим ва иш берувчи келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати давомида ходим меҳнат шартномаси тугатилганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган бўлишидан қатъи назар аризасини қайтариб олишга ҳақли. Ходимнинг ўрнига бошқасини таклиф этилганлиги унга аризасини қайтариб олишни рад қилишга асос бўлмайди, чунки иш берувчи фақат аввалги ходим ўртасидаги меҳнат шартномасини бекор қилганидан кейингина, бу иш (лавозим)га бошқа ходимни таклиф қилишга ҳақли.Олий суд пленумидаги мазкур норма ишдан ўз аризасига кўра бўшатилган ходимларга жуда қўл келади ва судда ходимнинг "қўли" баланд келишини таъминлайди. Шундай ҳолатлар бўладики, ходим ўз аризасига кўра мажбуран ариза ёздирилади ва бу аризасини харакатсиз қолдириш тўғрисидаги аризасига қарамасдан иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Манашундай ҳолатга ўхшаш бир суд иши Олий суд Кассация инстациясида кўрилмоқда натижаси билан таништириб бораманСаволингизни: @yuristgamurojaat **қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 weeks, 2 days ago

#Бизнес_солиқ Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2024-йил июн ойи учун календари

Саволингизни: @yuristgamurojaat **ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 weeks, 2 days ago

Харбий хизматчиларнинг, Ички ишлар, Миллий гвардия ходимларининг фарзандларига ОТМга ўқишга киришга тавсияномалар 1 майга қадар берилган бўлиши керак.

Ҳар йили 1 майгача Ҳарбий хизматчи ва Миллий гвардия ходимлари фарзандларининг республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар берилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом

Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълимдан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома Низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган ходимларнинг фарзандлари рўйхатини ҳар йили 1 майгача юборади.

Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тартиби

Саволингизни: @yuristgamurojaat **ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 weeks, 3 days ago

1 июндан Ўзбекистонда нималар ўзгарди?

Давлат мактабгача таълим муассасаларида тарбиячилар маоши оширилиб мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилди.

Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олганларга 500 минг сўмдан субсидия берилади.
Метан газ нархи 400 сўмга ошади, яъни 3750 сўм бўлди.

Чиқиндидан қарздор фуқаролар электрга тўлов қилиш имкнига эга бўлмайди.

20 йил муддатга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари берилиши бошланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat **ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

3 weeks, 2 days ago

⚡️ Боғчаларга малакали тарбиячиларни жалб қилиш учун 2024 йил 1 июндан уларнинг иш ҳақи ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

*👉 @yuristlar_maslahati 👈***

3 weeks, 2 days ago

#Бизнес_адвокат
Фирмани ихтиёрий тугатиш тартиби (1 қисм)

Кўпчилик тадбиркорлик бошлаш учун ЯТТ, Хусусий корхона, МЧЖ ёки бошқа ташкилий ҳуқуқий шакллрада ўз фирмаларини очади аммо уларни юритишга қийналиб фаолиятини тўхтатади. Бундай ҳолларда уларда мазкур фирмани қандай тугатиш мумкинлиги ҳақида саволлар туғилади.

Тугатилмаган фирмада турли солиқ қарздорликлари вужудга келади ва бу жараён сизни янада ташвившга солади. Бундай ҳолатдан хавотирга тушишга хожаат йўқ. Сабаби қонунчиликни тўғри қўллаб сиз фирмагизни ихтиёрий тугатишингиз мумкин?

Ихтиёрий равишда фирмани тугатиш қандай этаплардан иборат?
Биринчи босқич, тугатувчи (Фирма директори) ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим.

Иккинчи босқич, мазкур қарор нусхаларини қуйидаги ташкилотларга юборади.

  1. Рўйхатдан ўтказувчи органга; (Давлат хизматлари марказига)

  2. Хизмат кўрсатувчи банкка ва хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган банкка юборади
    Учинчи босқич, тижорат ташкилотининг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисобварақларига, жамғарма депозит ҳисобварақларига ва муддатли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкларга ― уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнадади
    Тўтинчи босқич, тижорат ташкилотининг хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари очилган банкларга — уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисобварақларига, миллий валютадаги асосий ҳисобварағи очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.

Юқоридаги хужжатлар тегишли ташкилотларга юборилгандан кейин тугатувчи қуйидаги харакатларни амалга ошириши шарт:

Биринчидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тижорат ташкилоти ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўриши керак;

Иккинчидан, тижорат ташкилотининг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказиш, шу жумладан тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузиши лозим;

Учинчидан, йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказувчи орган тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган санагача бўлган даврда тижорат ташкилоти томонидан тўланадиган барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларни тузиши керак;

Тўртинчидан, тижорат ташкилотининг дебиторлик қарзларини олиш, шунингдек, тасдиқнома олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) кредиторларни аниқлаш ва тижорат ташкилотининг тугатилиши тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилиш чора-тадбирларини кўриши лозим.

Бу корхонани тугативчи томонидан дастлабки амалга оширилиши керак бўлган харакатлар. Бундан ташқари яна бирқанча жараётлар бор.

Корхонани ихтиёрий тугатишда бизнинг хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

3 weeks, 2 days ago

#Бизнес_солиқ Балиқчиликка ихтисослашга фермер хўжаликларига ер солиғидан имтиёз борми?

Солик кодексига асосан балиқчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари кишлоқ хўжалик корхоналари тонфасита киради ва ер солиғи кишлоқ хўжалик корхоналари баликчилик фаолияти учун белгиланган ставкаларда хисобланади. Солик кодексига асосан бугунги кунда баликчилик фермер хўжаликларига ер солиги бўйича имтиёзлар кўзда тутилмаган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 414-моддаси 1-қисми 2-бандида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун, шунингдек ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулк бўйича солиқ имтиёзлари белгиланган.

Солиқ кодексининг 57-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида Солиқ кодекси мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумласига биологик ресурслардан (ҳайвонлар ва ўсимликлардан) олинган қуйидаги маҳсулотлар
киради:

1) қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликшунослиги маҳсулотлари;
2) чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик маҳсулотлари;
3) ипакчилик маҳсулотлари;
4) балиқчилик маҳсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар.
Солиқ имтиёзидан фойдаланинг my.soliq.uz сайтида шахсий кабинетдан хабар юборишингиз мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

1 month ago

Педагогларга 56 календар кундан иборат таътил берилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги МЕЪЁРЛАРИ

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

*👉 @yuristlar_maslahati 👈***

We recommend to visit

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 days, 15 hours ago

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 6 days, 13 hours ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 month, 1 week ago