Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

Description
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси.

ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 4 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 4 months, 1 week ago

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.

Реклама:
+998 78 113 10 10

☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Last updated 5 months, 3 weeks ago

4 days, 1 hour ago

**ЗОҲИДНИНГ ЎЗГАРГАНИ

(“Тазкиратул-авлиё” китобидан)

Нақлдирки, Шайх Ҳаким Термизийнинг замонида бир улуғ зоҳид бор эди. У доим Шайх ҳазратларига эътироз қилиб, уни инжитар эди. Ҳаким Термизийнинг дунёда бор-йўғи битта тор кулбаси бор эди, холос. Унинг ҳам эшиги йўқ эди. Шайх ҳаж қилиб, Ҳижоз сафаридан қайтиб келганида, кўрдики, кулбасига бир она ит кириб жойлашиб, болалаб ётган экан. Итни чиқариб юборишга кўнгли бормади. Шояд, ит ўз ихтиёри билан болаларини олиб чиқиб кетса, деб Шайх кулбасига саксон марта келиб кетди.

Ўша кеча ҳалиги зоҳид Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўрди. Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом зоҳидга: «Эй фалончи! Сен шундай бир зот билан довлашмоқдасенки, у бир ит учун саксон марта имдод кўрсатди! Бор, агар саъодати абадияни топмоқчи бўлсанг, унинг хизмат камарини белингга боғла!» – деб буюрдилар... Ул зоҳид Ҳаким Термизийнинг саломига алик олишга ҳам ор қилар эди. Шундан сўнг қолган бутун умрини Шайхнинг саъодатли хизматида ўтказди.

АВЛИЁНИНГ ҒАЗАБИ

Нақлдирки, Шайхнинг аҳлу аёлидан сўрадилар: «Агар Шайх ғазабланса, сизлар ғазабланганини билар эдингизларми?» Улар айтдиларки: «Билар эдик. Агар бизлардан Шайхга бирор озор етса, ўша куни биз билан янада юмшоқроқ муомала қилар ва йиғлар эдилар. Йиғлаб, зорилиқ билан ёлвориб дер эдиларки: «Илоҳий, мен Сени нима иш билан ғазаблантирдим эканки, буларни менга қарши ғазаблантириб қўйдинг!.. Илоҳий, Ўзингга тавба қилдим! Буларни яхшиликка қайтар!..» – дер эдилар. Шунда биз ғазабланганларини билар эдик ва Шайхни бу балодан чиқариш учун тавба қилар эдик...»

Форсийдан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси
@m_kenjabek
┈┈• ❀
🌷*☘️*🌷 ❀ •┈┈•

4 days, 14 hours ago
5 days, 3 hours ago

*   *  
Инсон, нафсингда не гуноҳ қилгансан? –
Дилни хор, умрингни табоҳ қилгансан.
Хоҳи бутпарастсан, хоҳи ўтпараст,
Асли ўз нафсингни илоҳ қилгансан.@m_kenjabek|*

2 months, 1 week ago

МУНОЖОТ

Мен забунман. Тун қўйнида қаро тунман,
Тунд бағримга зиёларни кимдан сўрай?
Ўзим ерман, ўзим само – мен очунман,
Ўздан ўзга дунёларни кимдан сўрай?

Ишқим барбод бўлди обод шаҳарларда,
Барча кулди, мен йиғладим баҳорларда,
Юрак шабнам бўлиб томган саҳарларда
Осмонимга зуҳроларни кимдан сўрай?!

Кўкдан сўра хаёлимнинг ҳурларини,
Ердан сўра пешонамнинг шўрларини,
Мендан сўра сен дардларнинг турларини –
Мен дардимга даволарни кимдан сўрай?!

Сен тунларни – ялдоларни мендан сўра,
Хатоларни, савдоларни мендан сўра,
Сен кўзингга зиёларни мендан сўра,
Мен кўксимга ҳаволарни кимдан сўрай?!

Нетай, бордир бу тоғларнинг орасида
Оёқ изи – юрагимнинг ярасида,
Шафқат йўқдир ул кўзларнинг қорасида,
Оқ меҳрли қароларни кимдан сўрай?!

Малак, сенинг малаклигинг ёлғон экан,
Фалак, сенинг фалаклигинг ёлғон экан,
Юрак, сенинг юраклигинг ёлғон экан,
Сенга бошқа самоларни кимдан сўрай?!

Мен кўзимдан ёшлар отиб йиғлай, дўстлар,
Кўксингизга бошлар отиб йиғлар, дўстлар,
Тош бағримга тошлар отиб йиғлар, дўстлар,
Йўқотмишим даҳоларни кимдан сўрай?

Юраккинам, наво иста, нидолар қил,
Ё навосиз жонгинамни адолар қил,
Сўра, етти иқлимларга садолар қил –
Мен умримга наволарни кимдан сўрай!..

1985

Мирзо Кенжабек
(“Муножот” китобидан)

@m_kenjabek |instagram | youtube

2 months, 1 week ago

24-март – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, санъаткор адиб Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун.

ВАТАН ВА ОЗОДЛИК ФАРЗАНДИ

Шукур Холмирзаев адабиёт учун ажралган шахс эди. Адабиётдан бошқа ҳаёти йўқ эди. Ижод учун ўзига қамалган бундай шахслар оз. У юртдаги сафдошлари билан мусобақа қилмас, балки жаҳон адабиётининг юксак намуналарини ўзига мезон қилиб олган эди. Зотан, ўзи айтган: «Мен бу ҳикояларнинг ҳар бирини дунё адабиёти ҳикоячилигига бўйлаб ёзганман…»

Адибнинг сўз санъатидаги беназир даражасини камтарона ҳаёти, баъзи «эркалик»лари яшириб турар эди.

Ватанни севиш, юртга фидо бўлиш санъатида у барча ватанпарвар адибларнинг хос маънавий устозларидандир.

Ватан… деганда, озодлик деганда қалби оғрийдиган инсон эди у. Ҳар ким ҳам ватанни севади. Лекин Ўзбекистонни унингдек ёниб севган, унингдек ёниб куйлай олган қаламкаш оз. Ўзбекистон тимсолида Сурхон воҳасини, Бойсун тоғларини унингдек суйиб куйлаган ким бор?

Ватанни севиш ва куйлашни, юрт тарихига эътиборни тортиб, халқ қалбига миллий озодлик туйғуларини солишни кейинги авлодлар шеъриятда Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Рауф Парфидан ўрганган бўлса, насрда Шукур Холмирзаев бу бобда раҳнамо бўлган.

2010–2020

Мирзо Кенжабек

(“ВАТАН ВА ОЗОДЛИК ФАРЗАНДИ:
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев ҳақида хотиралар” мақоласидан.

@m_kenjabek |instagram | youtube

2 months, 1 week ago

Асcалому алайкум  ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
ЯКШАНБА.
Ҳижрий-қамарий 1445 йил,
Муборак РАМАЗОН ойининг 14-куни.
Милодий 2024 йил 24-март.

@m_kenjabek |instagram | youtube

2 months, 1 week ago

Асcалому алайкум  ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
ЧОРШАНБА.
Ҳижрий-қамарий 1445 йил,
Муборак РАМАЗОН ойининг 10-куни.
Милодий 2024 йил 20-март.

Ё РАББИМИЗ! РАМАЗОН ОЙИНИ БИЗ УЧУН ВА  БУТУН ДУНЁ МУСУЛМОНЛАРИ УЧУН ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ  – МУБОРАК АЙЛА!

@m_kenjabek |instagram | youtube

2 months, 2 weeks ago

ИСААК ЛЕВИТАННИНГ
ТОВУШСИЗ КУЙИ

(Константин Паустовскийнинг
“Исаак Левитан” қиссасини ўқиб)

Кўз тикиб табиат овозларига,
Яшадим мунгларни қоғозга тизиб.
Лекин, бу дунёнинг бор бўзларига
Менинг ўз умримни бўлмайди чизиб.

Сочдим қоғозларга фасллар рангин,
Мавжланиб кўринди баҳорлар кўзга.
Бироқ манзаралар не учун ғамгин?
Нега баҳорларим ўхшайди кузга?

Борлиқ жилмаярми суратда, ахир,
Агар жилмаймаса мусаввир ўзи?
Мусаввир – борлиқнинг унсиз тилидир,
Борлиқ – мусаввирнинг айтажак сўзи:

Хазонлар – ғурбатда тўкилган умр,
Тиниққан дарёлар – сўник бир ҳавас.
Мен кузни севардим, севардим ахир,
Куз – видо олдидан олинган нафас!

Товушсиз бир куйга солдим-у уни,
Лекин инкор қилди мени табиат.
Шу сабаб титроқдир қайинзор уни,
Ва шундан нурларда паришон шиддат.

Ватаним, Россиям, бемеҳр она,
Қувғин бир шайдоман, беқадр, бебурд.
Аммо кўп юртларни кезиб, ягона
Виждоним юрт бўлди, эътиқодим – юрт!

Энди кузларингда яшайдирман мен,
Энди кўзларингда яшайдирман мен.
Энди дунёларни қўйгил, дафъатан
Англадим: бўлса ҳам нечоғ бағри кенг,
Сарсонлик ҳеч кимга бўлолмас Ватан .

1978

Мирзо Кенжабек

ИЗОҲ. Константин Георгиевич Паустовский – машҳур рус ёзувчиси. 1892 йил 19-май куни туғилиб, 1968 йилда вафот этган. “Орест Кипренский”, машҳур манзаралар мусаввири ҳақида ҳикоя қилгувчи “Исаак Левитан”, ёзувчилик меҳнатининг гўзал моҳияти ҳақидаги “Золотая роза” (“Олтин атиргул”) каби асарларини ёзган.

Умри охирида “Повесть о жизни” (“Ҳаёт қиссаси”) номли кенг кўламли саргузашт асар устида ишлаган.

(Исаак Левитан - буюк санъаткор мусаввир. Ҳамма ғояларини табиат манзаралари асосида ифодалаган.
Камина адибнинг “Исаак Левитан” китобини 1978 йилда Туркманистоннинг Небиттоғ туманида офицерлик ҳарбий ўқувида бўлган вақтимизда ҳарбий қисм кутубхонасидан олиб ўқиган эдим... Бу шеър кайфияти ўшанда туғилган.)

@m_kenjabek |instagram | youtube

2 months, 2 weeks ago

Асcалому алайкум  ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
СЕШАНБА.
Ҳижрий-қамарий 1445 йил,
Муборак РАМАЗОН ойининг 9-куни.
Милодий 2024 йил 19-март.

Ё РАББИМИЗ! РАМАЗОН ОЙИНИ БИЗ УЧУН ВА  БУТУН ДУНЁ МУСУЛМОНЛАРИ УЧУН ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ  – МУБОРАК АЙЛА!

@m_kenjabek |instagram | youtube

2 months, 2 weeks ago

Асcалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ПАЙШАНБА.
Ҳижрий-қамарий 1445 йил,
Муборак РАМАЗОН ойининг 4-куни.
Милодий 2024 йил 14-март.

Ё РАББИМИЗ! РАМАЗОН ОЙИНИ БИЗ УЧУН ВА  БУТУН ДУНЁ МУСУЛМОНЛАРИ УЧУН ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ  – МУБОРАК АЙЛА!

@m_kenjabek |instagram | youtube

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 4 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 4 months, 1 week ago

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.

Реклама:
+998 78 113 10 10

☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Last updated 5 months, 3 weeks ago