Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Rahimjon Rahmat

Description
Advertising
We recommend to visit

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Last updated 2 months, 1 week ago

@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!

Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!

Реклама: @insidepoliticbot

Last updated 3 weeks, 5 days ago

Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Last updated 1 year, 4 months ago

1 week ago

Раҳимжон Раҳмат. Fasebook

Агар ёнимда Ойдин Солиҳ опанинг "Ҳақиқий тиббиёт"  китоби бўлганида эди, уни мутолаа қилиб турганимда эди, ишонинг, асло касал бўлмасдим. Ўша китоб йўқ ёнимда. Яқин инсонимга совға қилгандим.

Ойдин опанинг китоби сени жаҳолат ва адашишлар йўлидан олиб чиқади. Буюк китоб.

Бу китоб юртимизда нашр қилинмаган,  аммо топиб ўқиб юрсангиз биров индамайди.

Кўп жойларда ўқиётганларини кўрдим.

Агар кимда "Ҳақиқий тиббиёт" китоби бўлса, сотсин, хоҳласа совға қилсин. Яхшилигини ерда қолдирмайман.

Эҳҳ, шу шу китоб қўлимда бўлсайди,  доим мутолаа қилиб юрсайдим, касаллик мендан минг чақирим нари қочарди.
Асл китоб. Буюк китоб.

1 week ago

Ҳазрат Мавлоно шундай дейди: “Инсонда гўзал бўлган юздир, Юзда гўзал бўлган кўздир,  Аммо инсонни инсон қилган оғиздан чиққан сўздир”.  “Ҳафа бўлма!Таёқ билан гиламга уришдан мақсад уни жазолаш эмас, аксинча чангдан ҳалос қилишдир. Аллоҳ таоло ҳам ғам-қайғу бериш билан сени кир ва чанглардан ҳалос қилади”.Ҳазрат Мавлоно яна шундай дейди:  “Қайғурма! Истаган бирор нарсанг бўлмаётган бўлса ё ундан яхшироғи бўлади, ёки ҳақиқатан ҳам бўлмаслиги кераклиги учун бўлмаяпти”.  “Нима учун ғам чекасан? Тош тошликдан воз кечмагунча бармоқларга узук бўлолмайди. Узукка кўз бўлишни ҳохлаган тош, йўнилиш ва эзилишни бўйнига олиши керак”.        
  Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

1 week, 1 day ago

Ўрис бизга ҳеч қандай маданият, илм олиб келмаган.
Агар улар бизга ростдан ҳам илм ва маданият олиб келганида эди, ҳозиргидан икки баробар онгли бўлардик.

Мана, ўрис кетганига ўттиз йил бўлди. Нечоғли илмга, маданиятга эришдик?

Интернетдан маълумотни асосан ўрис ёки англиз тилида излаймиз, ўзбекчада маълумотлар базаси ҳаддан зиёд оз.

Ўрис кетгандан бери неча марта дарсликлар қайта ёзилди? Дарсликларнинг қайта ёзилиши аллакимларга милярдлаб даромад келтиради. Айниқса ижтимоий фанлар дарсликлари кўп қайта ёзиларди.
Эсимда: машҳур шоира Ҳалима Худойбердиева қораланган эди. Демак уни дарсликдан чиқариш керак. Бунинг учун янги дарслик ёзилиши керак. Мансабга эришган қайсидир адиб ижоди дарсликка киритилиши шарт. Демак, кейинги йилдан дарслик қайта ёзилиши керак.Ҳамза қораланди,демак Ҳамзани дарсликдан чиқариб янги дарслик ёзиш зарур. Мундай мисоллар кўп, тиқилиб ётибди.
Қайсидир ебтўймас молиявий груҳ янги дарслик ёзиш воситасида бюджетдан милярдларни ўзлаштирган. Гапим тўғрими, Шукур Жаббор, ҳақгўй инсонсиз, тўғри гапни айтишдан чўчимайсиз.

Фин услуби деб дарсликлар чиқардиларинг.
Дарсликланинг ичи тўла хато. Бу ҳақда интернетда кўп ёзилди.

Мақсад илм эмас, маориф эмас, турли усуллар ёрдамида бюджетдан пул ўғрлаш.

Ўрис бизга илм олиб, маориф олиб келмаган, агар олиб келганида ҳозиргидан ўттиз баробар илмли бўлардик.

Ҳамма илм интернетга жамланган.
Сизлар интернетга қанча илм жойладиларинг?

Йўқ, биродар, ўрис бизга илм олиб келмаган.

Балки олиб келгандир, лекин бизлар ўрисдан қолган илмни йўқотиб бўлдик.

Мен интернетда турли соҳаларга оид маълумотларни юз фоиз русча излаб топаман.

Ўзбекча интернетда ҳеч вақо йўқ.

Академикман, профессорман дегунча илмни ривожлантиринглар. Бир томондан илм ҳалок бўляпти, иккинчи томондан академик кўпайяпти. Буни қандай тушунса бўлди?

Маорифни бўлари бўлди, ўз нафсларингга қурбон қилдиларинг.

Эътирозлар ва қўшимча фикрларни коментда кутаман.

Фикрга қарши фикр билан курашайлик, менда фикрдан бошқа қурол йўқ.

2 months, 1 week ago

Ўқинглар. Шу шеърни ҳамма ўқисин. Ўқимаган кимса қолмасин. Нажмиддинбек укамиз буюк бир дард билан аҳволимизни баён этган.

Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди,
Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди,
Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди,
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай,
Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай,
Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай,
Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир.

Юз эллик йил отангни отганни оға санаб,
Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб,
Ё, ҳақ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб,
Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир.

Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай,
Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай,
Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай,
Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир.

Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди,
Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди,
Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди,
Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир.

Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда,
Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда,
Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда,
Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир.

Кечаги ёвқир нигоҳ бугун ерга қадалган,
Ватан кутган жасорат нон топишга аталган,
Бўйин эгик, қўл қадоқ, тиззаларинг қаварган,
Умид кўзёш шўридан сўлганга ўхшаётир.

Уйғотай деб келган ул баҳорлар бекор кетар,
Ҳар тонгда қуёш туртиб, ҳар шомда безор кетар,
Бўғзин йиртиб шоирлар минг ҳайқириб, хор кетар,
Аллоҳ, бу халқ шу ҳолга кўнганга ўхшаётир.
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.

© Нажмиддин Эрматов

2 months, 1 week ago
  1. Исми номаълум онаси эса яна (хос канизак) Дилшод Оғо.
  2. Бекажон (бир ёшида вафот этган) – Онаси (хос канизак) Менклибека Оғо.
  3. Қутлуқ Султон Оғо. Онаси (хос канизак) Тағой Туркон Оғо.
  4. Исми номаълум. Онаси (хос канизак) Қатўғхон.
    Машҳур Испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихо ўзининг тарихий «Кундаликлар» асарида 1404 йил 8 сентябрь куни Самарқанд четидаги «Дилкушо» боғида Амир Темурнинг Европа элчиларини тантанали қабул қилиш маросими ҳамда зиёфатида Соҳибқироннинг 8та хотини иштирок этганлигини ва у уларни ўз кўзлари билан кўрганлигини баён қилган: -Улардан саккизтаси Темурбекнинг ўз хотини, биттаси эса унинг набирасининг завжаси эди.(Руи Гонсалес де Клавихо. Амир Темур Испания элчиси нигоҳида (ёки Кундаликлар). Тошкент-2019. «Zamin nashr» нашриёти. 136-бет).
    Руи Гонсалес де Клавихонинг ёзишича ўша кунги тарихий маросимда Амир Темурнинг Бибихоним (хотини), Кичик хоним (Турмуш Оғо хотини), Улус оғо (хотини), Чўлпон Мулк Оғо (Чўлпонмалак хотини), Дилхуш Оғо (Дилкушод Оғо хос канизак), Давлат Туркон Оғо (Туркон Оғо хотини), Хонмулк Тўқмоқ Оғо (Шоҳмулк Оғо хос канизак) ҳамда Маликоншоҳ Оғо (Жаҳоноробегим хос канизак) каби хотинларию хос канизакларининг номларини санаб ўтган. Шулардан энг кичик хос канизаги бўлмиш Маликоншоҳ Оғо (Жаҳоноробегим)га Соҳибқирон бобомиз бир йил олдин, яъни 1403 йили эгалик қилаётганлигини ўз хотираларида қайд этиб ўтган. Демак, мазкур маълумотдан охирги никоҳида Амир Темурнинг ёши 67 ёшда бўлганлиги маълум бўлади. Чунки Испан элчиси Амир Темурни кўрганда унинг ёши 68да бўлиб, 1405 йили 18 февралида Соҳибқирон бобомиз 69 ёшида Ўтрор шаҳрида вафот этган.
    Бугунги кунда Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг пуштикамаридан бўлган ва дунёга тарқаб кетган насл бу Барлосларнинг ҳозирда Гарагури деб аталадиган тармоғи ҳисобланади. Бу этноним аслида «Кўрагоний» атамасининг оддий халқ тилида бузилиб талаффуз қилингандан ҳосил бўлган шакли ҳисобланади: -(1362 йили Хуросон ҳозирги Афғонистоннинг) Балх тоғларига қараб йўлга тушдим. Кетаётганимда Йилдирин Қорачор-нўён авлодидан бўлмиш Сиддиқ барлосга дуч келдим. У мени излаб саргардон бўлиб юрган экан, ўн беш отлиғи билан менга қўшилди. Унинг келганини яхшиликка йўйдим. (Темур тузуклари. Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси. Тошкент-1992. 25-бет).
    Ҳозирда Гарагури номи билан аталадиган маҳаллалар ҳам Ўзбекистонда талайгина худди Чиғатой, Қиёт, Барлос номли манзиллар каби. Бугун буюк бобоколонимиз Соҳибқирон Амир Темур ҳазратларининг таваллуд кунлари экан. Илоҳим, ул зотни Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олган бўлсин, омиин: -Амир Темур уруғи ҳисобланган барлосларга келганда, уларнинг ватани Онон ва Керулен дарёси ҳавзалари (ҳозирги Мўғулистон)да бўлган. Чингизхон даврида улар ишончли ҳарбий кучга эга эдилар. Қубалай ва Қорачур (яъни, Қорачор-нўён)барлослар Чингизхоннинг нуфузли амирларидан бўлганлар. ХIII асрнинг биринчи ярмида уларнинг бир қисми Ила (ёки Или) дарёси соҳилларига, Шарқий Туркистоннинг ғарбий вилоятларига (Турфон ва унинг атрофларига) кўчиб келиб, шу асрнинг 60-йилларида Чиғатой улусининг ҳарбий таянчларидан бири сифатида минг оила Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) вилоятига кўчиб ўтадилар (Бунгача Барлосларнинг оилалари Мўғулистонда истиқомат қилиб келганлар. Чунки улар ҳарбий сафарларда оилаларини ўзлари билан олиб юра олмас эдилар. Зеро, уруш ҳаракатлари давом этган даврдаги ҳарбий қонун-қоида шуни тақозо этган). Амир Темурнинг ота-боболари ана шу Барлосларнинг бекларидан бўлган. ХIV асрнинг ўрталарига келиб, Барлослар тил жиҳатидан мутлақо туркийлашиб кетадилар (яъни, ерлик ўтроқ турк қабилалари тилига мослашганлар). Шу боис бўлса керак, Мовароуннаҳр барлослари энди ўзларини Барлос турклари деб атайдилар... . Шунинг учун уларнинг айрим гуруҳлари Темур ва Мирзо Бобур даврида Жанубий Тожикистон (Ўратепа вилояти), Афғонистон, Ҳиндистон ва Кашмиргача бориб ўрнашиб қолганлар. (Аҳмадали Асқаров. Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи. «O’zbekiston» нашриёти. Тошкент-2015. 458-бет).
2 months, 1 week ago

Musajon Bobojon.FB

Ўзбек давлатчилик тарихида ўзининг энг ёрқин изини қолдира олган буюк бобоколонимиз Соҳибқирон Амир Темурнинг хотинларининг сони 18та бўлиб, унинг яна 25та хос канизаклари ҳам бор эди.
Хотинларининг номлари қуйидагича:
1. Турмуш Оғо.
2. Ўлжой Туркон Оғо (вафоти 1366 йил) – Амир Мусаллонинг қизи, Амир Ҳусайиннинг синглиси.
3. Сарой Мулк хоним ёки Бибихоним (1337-1408 йиллар) – Чиғатой улуси хони Қозоннинг (вафоти 1346-47 йил) қизи. 1370 йили Амир Темурга никоҳланган. Биринчи эри эса, Амир Ҳусайин бўлган. Бибихонимнинг туғилган жойи ҳозирги Муборак туманининг Занжирсарой деган ҳудуди бўлиб бу масканни биринчи бўлиб Қозонхон ўзининг пойтахти қилиб танлаган ҳамда у ерга биринчи қалъани ҳам қурдирган. Бибихонимнинг Сарой Мулк хоним номидаги “сарой” сўзи ҳам худди шу шаҳар номига ишора сифатида олинган. Қозонхондан кейин Амир Темур ҳам бу қалъа шаҳарни ўзининг пойтахти сифатида танлаган. Чунки Амир Темур ҳам тақдирнинг тақозоси билан худди шу пойтахтда дунёга келган ва у етти ёшга етганида Шаҳрисабзга олиб кетилган. Занжирсарой ҳақидаги тарихий эслатмалар фақат Низомуддин Шомийнинг “Зафарнома” асарида бир неча бор тилга олинади. Зеро, Амир Темур Эронга, Хоразмга ва Тўхтамишга қарши отланганида ана шу Занжирсарой шаҳрида тўхтаб ўтган, ҳатто, икки бор қишни ўша ерда қишлаган ҳам. Кейинчалик Амир Темур 1387 йили Ҳиндистонга қилган ҳарбий юриши туфайли унинг йўқлигидан фойдаланиб Тўхтамишхон Бухорони қамал қилиб уни босиб оломагач аламидан Занжирсаройга ҳужум қилиб уни талайди ва қолмишига унга ўт қўйиб юборади.
4. Улус Оғо – амир Баён сулдузнинг қизи. Никоҳ йили 1370 й.
5. Ислом Оғо – Хизр ясавурийнинг қизи. Никоҳи 1370 йил.
6. Дилшод Оғо (вафоти 1383 йил) – Шамсуддин дуғлатнинг қизи. Никоҳи 1375 йил.
7. Туман Оғо – амир Мусонинг қизи. 1378 йили никоҳланган.
8. Тўгал хоним – Мўғулистон хони Хизрхожанинг қизи. Никоҳи 1379 йили амалга оширилган.
9. Туғдибека – Оқсўфи қўнғиротнинг қизи. Соҳибқирон унга 1388 йилнинг кузида уйланган.
10. Давлат Туркон Оғо.
11. Бурхон Оғо.
12. Султон Оғо.
13. Хонибека (ёки Жонибека) Оғо.
14. Қундуз Оғо.
15. Чўлпон Мулк Оғо – Ҳожибекнинг қизи.
16. Бахт Султон Оғо.
17. Султон Ўғо.
18. Наврўз Оғо.
Энди навбатни Соҳибқирон бобомиз Амир Амир Темурнинг хос канизаклари рўйхатига берамиз ва улар жами 25та:
1. Тўлун Ўғо.
2. Менклибека Оғо – Ҳаёт Жонқурбоний қизи.
3. Тағой Туркон Оғо.
4. Хонмулк Тўқмоқ.
5. Қатўғонхон.
6. Жон Бахт Оғо.
7. Нигор Оғо.
8. Руҳларвар Оғо.
9. Дилбека.
10. Дур Султон Оғо.
11. Муродбека Оғо.
12. Хушқолди Оғо.
13. Ферузабека Оғо.
14. Дилхуш Оғо.
15. Тинибека.
16. Дилшод Оғо.
17. Баротбиби Оғо.
18. Севинчмулк Оғо.
19. Орзубиби Оғо.
20. Ёдгор Султон Оғо.
21. Худойдод Оғо.
22. Бахт Нигор Оғо.
23. Нигор Оғо.
24. Маликоншоҳ Оғо.
25. Қутлибиби Оғо.
Соҳибқирон Амир Темурнинг юқорида зикр этилган 43та аёлидан жами 15та фарзанд дунёга келган. Улардан 7таси ўғил ҳамда 8таси эса, қиз зурриёдлар ҳисобланади.
Қуйида ўғилларининг исми шарифи ва уларни дунёга келтирган оналарининг исмлари зикр этилади:
1. Умаршайх мирзо (1354-1394й.й) – онаси (хос канизак) Тўлун Оғо.
2. Муҳаммад Жаҳонгир мирзо (1356-1376й.й) – онаси (шаърий никоҳли) Турмуш Оғо.
3. Мироншоҳ мирзо (1366-1408й.й) - онаси (хос канизак) Менклибека Оғо.
4. Шоҳруҳ мирзо (1377-1447й.й) – онаси (шаърий никоҳли) Турмуш Оғо.
5. Жаҳоншоҳ (1367 йил туғилган ҳамда вафоти номаълум) – онаси (шаърий никоҳли) Турмуш Оғо.
6. Иброҳим (1384-1385й.й) – онаси (хос канизак) Хонмулк Тўқмоқ.
7. Исми номаълум (40 кунлигида вафот этган) – онаси (шаърий никоҳли) Султон Оғо.
Соҳибқирон Амир Темурнинг қизлари рўйхати:
1. Оғобегим (вафоти 1382 йил) – онаси (шаърий никоҳли) Турмуш Оғо.
2. Султон Бахт Оғо (вафоти 1429-1430 йил ораси) – онаси (шаърий никоҳли) Ўлжой Туркон Оғо.
3. Саодат Султон Онаси (шаърий никоҳли) Ўлжой Туркон Оғо.
4. Саодат Султон. Онаси (хос канизак) Дилшод Оғо.

2 months, 2 weeks ago

Адашганда

3

Ўртанча келинимни ишхонасидан ўн кунга  Найманча шаҳарчамиздан таҳминан йигирма чақирим узоқдаги Қолгандаё деган аҳоли кам яшайдиган томонларга пахта теримга олиб
кетишган эди.  Мен эсам: " Аёлларни нега ётоққа пахта теримига олиб кетаркин. Ноқулай-ку!"- деб эътироз билдиргандим. "Бошлиқлар айтдики, пахта теримга ўзим бормасам ўрнимга бошқа одам ёллашим керак экан, ёки бўлмаса бошлиқларга пул берсам ўзлари теримчи ёллар экан. Яхшиси ўзим теримга бора қолай. Тайёр пулни бировга бериб нима қиламиз. Ишхонамизда асосан аёллар ишлайди, деярли ҳамма пахта теришга бораркан, мен ҳам уларга қўшилиб беш-тўрт кун бориб келарман", - деганди. Ўғлим - ўртанча келинимнинг умр йўлдоши бир неча йилдан буён Росияда ишлайди, унинг иккита ўғли мактабни юқори синфида ўқийди, ёлғиз қизи бу йил мактабга боради. Келиним ётоққа пахтага кетгач, тўрт-беш кун ўтиб гирмонча қиммат велосипедимни орқа ўриндиғига қиз набирамни ўтиргизиб, дўкондан нон ва бошқа ширинликлар олиб  Қолгандарё деган чўл жойга пахта теримга кетган келинимни кўргани бордим:  йўллар унчаликёмон эмас, равон, манзилга тез етиб бордим. Чамаси икки соат келинни ёнида бўлиб, набирамни орқа ўриндиққа ўтиргизиб орқага қайтдим. Йўл ёқасидаги қишлоқлардан бирида иккита барваста ёш йигитлар йўлимдан тўсиб, велосипедимни олиб қўймоқчи бўлди. Уларнинг авзойи бузуқ эди, ҳатто мени ўлдириб бўлса-да,велосипедимга эга чиқмоқчи эди. Йўлтўсарлардан бири велосипедимни олди ғилдирагига оёғини тираб олди, иккнчиси орқа ўриндиқдаги набира қизимни  кўтариб пастга туширишга уринди, набирам эса ўрнига маҳкам ёпишиб олиб пастга тушмайман деб йиғини бошлади. Мен ҳам узоқ ўйланиб ўтирмай олдиндаги йўлтўсарни кўкрагидан қаттиқ итарган эдим ерга ўтириб қолди, орқадагисини эса оёғимни тескари томони билан икки бути орасига тепгандим войвойлаб уям чўккалаб  қолди. Мен эсам қулай вазиятдан фойдаланиб  тезликда  велосипедга миниб, олдинга қувдириб кетдим. Йўл чанг, ўйдим-чуқур эди. Орқамга қарай-қарай қийналиб педал тепиб олдинга интилардим.

2 months, 2 weeks ago

БАЛИҚ ФАЛСАФАСИ.

Думимни ликиллатаман, олға кетаман.

ШУҲРАТ.

2 months, 2 weeks ago

Шавкат Усмонов. ФБ.

Афанди кўшнисига::
- Эшитдингми, бозорда
гушт 45 минг сум бўпти.

Кўшниси:
Бу ёлгон-ку, деса.

Афанди:
Ёлғон бўсаям арзон-ку, дермиш.

2 months, 3 weeks ago

Бахт бор нарса.
Менинг ҳам бахтим бор эди. Тақдир бир коса қаймоқ кўринишида бахтимни менга олиб келаётиб қўққисдан қоқиниб кетди, қўлидаги қаймоқ эса тупроққа тўкилди.
Ана менинг бахтим,тупроққа қоришиб ётибди. Уни тупроққа қўшиб ялайми ё тескари кетайми?!

We recommend to visit

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov

Last updated 2 months, 1 week ago

@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!

Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!

Реклама: @insidepoliticbot

Last updated 3 weeks, 5 days ago

Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Last updated 1 year, 4 months ago