Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 1 month, 4 weeks ago
😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
👨💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
📞 Тел: +99894-939-80-00
Last updated 4 months, 1 week ago
Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
+998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot
Last updated 5 months, 3 weeks ago
Бир ривоятда: «Агар бир тоғ бошқа тоғга зулм қилса, Аллоҳ бу золим тоғни қулатади», дейилган.Аллоҳ золимни, гарчи у тоғ бўлса ҳам, завол топтиради. Энди одамлар ва давлатлар зулм қилса-чи? Уларнинг оқибати нима бўлади деб ўйлайсиз?!@VorisMedia
*قال الإمام ابن القيم رحمه الله:
الصادق ينتظر الفرج، ولا ييأس من روح الله، و يلقي نفسه بباب الله طريحا، ذليلا، مسكيناً، مستكيناً.
مدارج السالكين، ١٢٦/٣.
«Содиқ киши машаққатдан чиқишга, кушойишга интизор туради, Аллоҳнинг ёрдамидан ноумид бўлмайди. Балки ўзини залил, мискин ва муҳтож ҳолда Аллоҳнинг эшигига отади».
«Мадорижус соликийн», 3/126.*@VorisMedia
Ислоҳ ва мусибат эгизакдир. Албатта, ҳар бир ислоҳ билан бир мусибат бордир.
وَأۡمُرۡ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَٱنۡهَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِ وَٱصۡبِرۡ عَلَىٰ مَآ أَصَابَكَۖ
«Яхшиликка буюр ва ёмонлиқдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр-қил!» (Луқмон: 14).
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
Рамазон рўзасини машаққатларига чиданг. Шундагина комил ажрга эга бўласиз.
Рамазоннинг иккинчи ярмида биринчи ярмига нисбатан кўпроқ тоат-ибодатларда тиришиш таъкидланади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар амалларининг зоҳири шундай бўлган.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
Аллоҳнинг зикри қалбни нифоқдан поклайди. Аллоҳ мунофиқлар ҳақида:
وَلَا يَذۡكُرُونَ ٱللَّهَ إِلَّا قَلِيلٗا
"Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар", деди. Мўминлар ҳақида эса:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱذۡكُرُواْ ٱللَّهَ ذِكۡرٗا كَثِيرٗا
"Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар", деди.
Рамазон ойидаги Аллоҳга яқинлаштирадиган энг улуғ ибодатлардан бири Қуръон ўқиш ва уни ўрганишдир. Бу амалнинг улуғлигидан Аллоҳ малоикаларнинг энг афзали бўлмиш Жибрийл алайҳиссаломни бу ойда осмондан нозил бўлиб, инсонларнинг энг афзали бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Қуръонни мудораса қилишга буюрди.
Хуфтондан то тонг отгунга қадар туннинг ҳаммасида намозда қоим бўлиш суннатга хилофдир. Фақат Рамазонда бундай эмас. Рамазон тунларини ибодат билан ўтказиш бунга қодир киши учун суннатдир. Кундузги уйқу Рамазон ойида тунги уйқудан афзал, айниқса диндор учун.
Ислом илдиз ва шохлари бўлган дарахт кабидир. Асослар ва қадриятлар поймол қилинаётган замонда ихтилофли масалалар билан машғул бўлган кишининг мисоли душман дарахт илдизига болта ураётган пайтда шохларини сақлаб қолиш билан овора бўлган кишига ўхшайди.
Шайх Абдулазиз Тарифий
🔸 إذا أتتك نعمة فاحمدالله.
🔸 وإذا أبطأ عنك رزق فاستغفرالله.
🔸 وإذا أصابتك شدة فأكثر من قول: لاإله إلاأنت سبحانك إني كنت من الظالمين.
(بهجةالمجالس3/127)
Агарда сенга бир неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айт!
Агар сенга ризқ келиши кечикса, Аллоҳга истиғфор айт!
Агар бошингга қийинчилик тушса, ушбу дуони кўп такрорла!
{ لَّا إِلَٰهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ}
«Лаа илааҳа илла анта субҳаанака инни кунту минадзолимиин».¹
("Баҳжатул мажалис 3/127)
¹ Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим.
"Анбиё" 87- оят.
🌙🔠🅰️🔠🅰️🔠🔠🔠🌙
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 1 month, 4 weeks ago
😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
👨💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
📞 Тел: +99894-939-80-00
Last updated 4 months, 1 week ago
Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
+998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot
Last updated 5 months, 3 weeks ago