Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Одамлар Орасида

Description
Реклама учун : +99893 396 20 04
Advertising
We recommend to visit

Last updated 2 months, 1 week ago

🔴JONLI EFIR VA GOLLAR 👇

Last updated 3 weeks, 6 days ago

Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа: @axborotuzbbot

Last updated 2 months ago

2 days, 10 hours ago

БОЗОРЛАР НЕГА ХУВИЛЛАБ ҚОЛДИ

Бу хақда гап кўп, аммо мен билганларимни борича ёзяпман.

Гурунч бозори:

- чет элдан вагонлаб гурунч олиб келамиз,  кўриниши "лазер" навига жуда ўхшаб кетсада таъми бемаза,  асосий харидорлар Хоразм гурунч билан оптом савдо қилувчилар.

Улар тозза навли "лазер"га биз олиб келган сохта" лазерни"  аралаштириб савдога чиқаришади,  биздаги "лазерни"  асл "лазерни" нархидан ярим нарх арзонга сотиб олишад,.бу билганим,  билмаганларим қанча экан?(бир савдогар танишнинг айтганлари)

Зираворлар бозори:

Тозза зирага сабзи уруғи аралаштириб сотишади (сабзи уруғи кўринишидан зирага ўхшайди,  нархи эса капейка туради)

Майдаланган бир кило тозза занжабирга камида беш кило маккажўхори унидан аралаштириб сотишади (занжабил палон сўм,  маккажўхори уни эса ўта арзон туради)

Сиркага оддий уксус қўшиб ҳидини ўткирлашади ва 10 -15 йил сақланган дея алдашади (аслида таёрланганига бир йил ҳам бўлмаган)

Хайвон бозори:

Мол ва қўйларни семиртиришда гармон дорилардан фойдаланадиганлар борлиги сир бўлмай қолган.

Бундан ташқари молни сотувга олиб чиқишдан аввал кўп миқдорда туз қўшилган ем беришади ва шўр емдан чанқаган мол 30 литргача (балки ундан ортиқроқ) сув ичади ва тарозига қўйиб сотилганда камида 20 - 30 кило ортиқ оғирлик қўшилади. Қарабсизки харидор камида 800 - 900 минг сўм сув учун пул тўлайди.

Олувчини алдаш учун сохта харидор бўлиб нархни сунъий оширувчилар ва бошқа фирибгарликларни санаб адоғига етиб бўлмайди.

Запчаст бозори:

Энг харидоргир запчастларни хитойга буюртма бериб кўринишини аслдай қилиб таёрлатиб олиб келиб "оргинал завод"  деб пуллашади.(албатта ҳамма савдогарлар эмас)

Мошина бозорида:

Мошина бозоридаги қаллобликларни айтмасак ҳам кўпчиликка аён  ,  аммо битта "фишкасини"  айтиб ўтаман,  сотиладиган мошинани тозза аккумулятори ўрнига "уйгача етиб оладиган"  аккумулятор қўйиб  ,  чириган сиденияни устига янги чехол кийдириб "мошина свежий қараб қўйилган"  деб харидорларни "кийдиришади"

Кийим дўконларида:

Ўзимизда тикилган кийимларга чет эл фирма ёрлиқларини ёпиштириб  "тоза оргинал"  деб харидорларни "ёпиштиришади"

Энг ачинарлиси

Энг рахмим келгани дўконларга ёки оптом сотувчиларга мол етказиб бераётган савдогарлардир.

Масалан:

Чет элдан мол олиб келиб ёки ўзимизда ишлаб чиқариб оптовикларга 10 минг доллорлик молни насияга беришади,  оптовик эса сотилган молни 2 ёки 3 мингини молни эгасига бериб яна 10 минглик молни насияга олиб кетади.

Молни эгаси оптовикдан аввалги моли учун қатъий ҳисобот талаб қилса оптовик ҳисобот бера олмаслиги аниқ,  чунки сотилган молларни асосий қисмига ё мошина олиб миниб олган ёки икки - уч қаватли данғиллама участка қуриб олган бўлади. Қўпол қилиб айтганда мол берувчи оптовикка "ипсиз боғланиб"  қолади,  чунки молни пули йўқ,  омборда эса мол ҳам йўқ,  ягона йўл оптовик билан "муроса"  қилиб узлуксиз мол бериш бўлади холос,  акс холда оптовик "зарда"  қилиб қарзини "кечвориши"  ва мол эгаси пулини ололмаслиги аниқ бўлиб қолади.

Қандолат бозори:

Ўзимиздаги шоколаду "ирис"  қант ишлаб чиқарувчилар қандларини ўзимизда оргиналдай ишлаб чиқарилган таниқли фирмалар номи ёзилган қанд қоғозларига ўраб харидорларга "бу энг тоззаси,  хақиқий Россия ёки Украина махсулоти дея алдаб сотишади.

Яна "ёрлиқ" ёки қант қоғоз ясовчилар  "люббой  фабрикани ёки заводни ёрлиқларини оррггинал қилиб ясаб берамиз,  пошшосиям ажратолмайди"  деб мақтаниб ҳам қўйишади😔

Эҳҳее,  гапирса гап кўп,  яна "нега барака йўқ,  нега бозорлар бўшаб қолди"  дея сабабларни бошқа ёқдан қидирамиз.

Янаям бизни ер кўтариб турибди😔

Кейинроқ "нега касал кўп,  нега дориларни таъсири йўқ"  деган саволларга тўхталамиз.

Юқорида ёзганларим барча савдогарларга тегишли эмас,  албатта юртимизда ҳалол, ростгўй савдогарлар кўп,  аммо "бирники мингга,  мингники туманга уради"  деган гапларни ҳам остида хақиқат бор эканини ҳаёт кўрсатиб турибди.

Муҳаммад Икром

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Telegram

Одамлар Орасида

Реклама учун : +99893 396 20 04

БОЗОРЛАР НЕГА ХУВИЛЛАБ ҚОЛДИ
2 days, 13 hours ago
“АРТРОТИБ”

“АРТРОТИБ”

Хусусияти:

Маҳсулот таркибидаги шифобахш гиёҳли асалли қоришма бўғимлардаги қон айланишни яхшилайди, уни харакатчанлигини оширади.

Бўғимдаги яллиғланишни камайтириб, оғриқни пасайтириш хусусиятига эга.

Организмда жумладан бўғимлардаги шишни камайтиради.

Сийдик хайдаш хусусиятига эга.

Таркибида бўғимлар учун зарур менераллар кальций, цинк, магний, калий, фтор ва бошқа микроэлементлар ва кенг доирадаги витаминлар гуруҳини сақлайди.

Умумий қувватловчи восита.

Иммунитетни стимуллайди.

Қўлланилиши:

Бўғим оғриқлари билан кечувчи ҳолатлар.

Умуртқа пағонасида оғриқ билан кечувчи ҳолатлар.

Мурожаат учун:
+99878 120 07 70
+99890 927 86 38

  • 99893 396 20 04

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

2 days, 15 hours ago
Киши учун энг фойдали, дилни ёритувчи …

Киши учун энг фойдали, дилни ёритувчи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратли нарса ҳирс ва ғазабдир

Абу Али ибн Сино ҳикматларидан

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

1 week, 2 days ago
Омега-3: Нима учун балиқ ёғини ҳамма …

Омега-3: Нима учун балиқ ёғини ҳамма истеъмол қилиши керак?

Омега-3 кайфият ва диққатни назорат қилишга ёрдам беради, Альцгеймер касаллиги ва бошқа хотира муаммолари ривожланишининг олдини олади. D витамини чарчоққа қарши курашади ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

Манзил:  Амрli fy  дуўкони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz

1 week, 2 days ago

ҚАЛБНИНГ ЭНГ ОҒИР КАСАЛ БЎЛИШИ, БУ УНИНГ ҚОТИШИДИР.

Қотган қалбга ҳеч қандай насиҳат, ваъз таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Қалб қотишининг кўп сабаблари бор. Қуйида мазкур сабабларни келтириб ўтамиз.

  1. Дунёга ҳирс қўйиш.
  2. Орзунинг узунлиги ва ўлимнинг тўсатдан келиб қолишини унутиш.
  3. Аллоҳдан бошқага боғланиш.
  4. Беҳуда орзулар ва хомхаёллар денгизига миниш.
    5.Аллоҳнинг тоатидан бошқа мақсадларда одамлар билан кўп аралашиш.
  5. Кўп ухлаш.
  6. Тавба ва бошқа муҳим амалларни кейинга суриш.
  7. Кўп ейиш ва ичиш.
  8. Тоатларга дангасалик қилиш.
  9. Ҳаром таом ейиш, ичимлик ичиш, мол топиш.
  10. Ўтган гуноҳларни унутиш ва гуноҳ устига гуноҳ қилиш.
  11. Ортиқча дабдабали ҳаётда яшаш.
  12. Ғийбат.
  13. Чақимчилик.
  14. Лаънатлаш, сўкиш.
  15. Ёлғон.
  16. Бўҳтон.
  17. Бировларнинг обрўсини тўкиш.
  18. Бировларни масхара қилиш.
  19. Кўп кулиш.
  20. Беҳуда ўйин-кулги, ҳазил-ҳузулга берилиш.
  21. Кибр, ўзининг қилаётган амалларини кўп деб ҳисоблаш (ужб).
  22. Гина.
  23. Ҳасад.
  24. Ёмон кўриш.
  25. Мол-дунё тўплаш йўлида мусобақа қилиш.
  26. Ғазаб.
  27. Бошқалар ҳақида ёмон гумон қилиш.
  28. Бошқаларга ичиторлик, кўнлиторлик қилиш.
  29. Бахиллик.
  30. Ғафлат. Айниқса, Аллоҳни зикр қилиш, У зотга шукр қилишдан ғафлатда бўлиш.
  31. Намозни ўз вақтида адо қилишга бепарво бўлиш. Унинг вақтини, фарз, вожиб, суннатларини ҳурмат қилмаслик.
  32. Узрсиз жамоат намозини тарк қилиш.
  33. Намозда хушуънинг йўқлиги.
  34. Шубҳали нарсалардан парҳез қилмаслик.
  35. Бетоқат бўлиш.
  36. Шошқалоқлик.
  37. Бойлар, дунё аҳллари билан кўп ўтириш.
  38. Бидъатчилар билан бирга кўп ўтириш.
  39. Қўшиқ ва мусиқани кўп эшитиш.
  40. Кўп телевизор кўриб вақтларни беҳуда совуриш.
  41. Дўстлар ва солиҳ инсонларга яқин бўлишга қизиқмаслик.
  42. Суннат ва нафлларга бепарво бўлиш.
  43. Ваъдага хилоф қилиш.
  44. Омонатга хиёнат қилиш.
  45. Беҳуда гўп гапириш.
  46. Шайтонга итоат қилиш ва унга эргашиш.
  47. Нафснинг сўзига кириш.
  48. Аллоҳнинг душманларига, кофир ва фосиқларга ўхшашга уриниш.
  49. Эркакларнинг аёлларга, аёлларнинг эркакларга ўхшашга уриниши.
  50. Зулм, бошқаларга тажовуз қилиш.
  51. Дин ва дунё ишларини билмаслик.
  52. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан қўрқмаслик, уларга журъатли бўлиш.
  53. Истиғфор ва тавбага, раҳматнинг кенглигига суяниб қолиш ва гуноҳларни кетма кет қилавериш.
  54. Шаҳватларга эргашиш, иффатдан узоқлашиш.
  55. Бошқалар билан муомала қилаётганда қўполлик ва қўрслик қилиш.
  56. Мусулмонларни алдаш ва уларнинг орасини бузишга интилиш.
    58.Даҳрийликка, куфрга, фисқу фужурга, шаҳватга ундайдиган китобларни, қиссаларни ва шеърларни ўқиш.
  57. Кичик гуноҳларни менсимай қилавериш.
  58. Қуръонни ўқишдан, ёдлашдан, тадаббур қилишдан ва унга амал қилишдан узоқлашиш.
  59. Қалбни юмшатадиган нарсалардан узоқлашиш. Масалан, ўлимни кам эслаш, қабристонларни зиёрат қилмаслик, ҳисоб-китоб, жаннат, дўзах, сирот ва бошқа нарсаларни ўйламаслик.
  60. Ота-онага оқ бўлиш.
  61. Қариндошлар билан борди-келдини узиб қўйиш.
  62. Қўшнига озор бериш.
  63. Саҳобаларни ёмон кўриш.
  64. Амри маъруф ва наҳий мункарни тарк қилиш.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Telegram

Одамлар Орасида

Реклама учун : +99893 396 20 04

ҚАЛБНИНГ ЭНГ ОҒИР КАСАЛ БЎЛИШИ, БУ УНИНГ ҚОТИШИДИР.
1 week, 2 days ago

Бир куни ота-ўғил тоққа сафарга чиқишибди. Анча йўл юриб, баланд жойга етганларида, боланинг оёғи тойилиб кетибди ва у тиззасини тошга уриб олиб, йиғлаб юборибди:
- Аааааааааайййййй!!!
Қизиқ томони, тоғнинг қаеридандир худди шу овозга ўхшаш товушлар эшитилибди:
- АААааааааайййййй!!! ААааййй!
Бола йиғидан овунибди ва овоз келаётган томонга бақирибди:
- Ким гапиряпти?
Тоғларнинг бағридан келаётган овоз саволга жавоб қайтариш ўрнига боланинг ўзини саволга тутибди:
- Ким гапиряпти, Ким гапиряпти, Ким . .
Бу жавобдан жахли чиққан бола сўкинишга тушибди:
- Қўрқоқ!!
Шу захоти жавоб эшитилибди:
- Қўрқоқ!! Қўрқоқ! Қўрқоқ!
Бу холатга ажабланган бола отасини сўроққа тутибди:
- Нима унақа бўляпти, дада?
Ўғлининг ишларини кузатиб турган дадаси тушунтира бошлабди:
- Қара, ўғлим, хозир мен сенга бир нарса кўрсатаман!
Шундай деб у хам бор кучи билан бақирибди:
- Мен сени яхши кўраман!
Халиги овоз бунга жавоб қайтарибди:
- Мен сени яхши кўраман! Мен сени яхши кўраман!
Ўғлининг хайрон бўлиб турганини кўрган ота яна бақиришда давом этибди:
- Сен зўрсан!
Ўша захоти жавоб эшитилибди:
- Сен зўрсан! Сен зўрсан! Сен зўрсан!
Бола тоғдаги овознинг отасига бошқача жавоб қайтараётганига, хозиргина болани қўрқоқ деб ёмонлаган бўлса-да, отасини яхши кўришига ва зўр деб тан олаётганига ажабланибди.
- Бунинг номи акс-садо, деб тушунтирибди ота ажабланиб қараб турган ўғлига. - Лекин аслида буни ҳаёт деб атасак хам бўлаверади.
- Тушунмадим, дада,- дебди бола.
- Акс-садо сен нима гап гапирсанг, худди шуни ўзингга қайтариб беради. Хаётда хам биз худди шу акс-садо каби муносабатлар қуршовида яшаймиз. Бу ерда акс-садо сенинг қанақа гап айтаётганингга қараб худди шу гап билан жавоб қайтарса, хаётда сенинг қанақа иш қилаётганингга қараб атрофдагилар худди шунақа жавоб қайтаришади. Акс-садо «қўрқоқ» деб айтганингда «қўрқоқ» деб жавоб қайтарганидек, ҳаётда хам бошқаларга ёрдам кўлини чўзишдан қўрқоқлик қилсанг, вақти келганида бошқалар хам сенга ёрдам қўлини чўзишга қўрқоқлик қилишади. Атрофдагилардан қанақа муносабат кўришни хохласанг, ўзинг хам уларга шу муносабатни кўрсат, шунда акс-садоси ўзингга қайтади. Ўртоқларинг сени яхши кўришини хохлайсанми, сен хам ўртоқларингни яхши кўр. Танишларинг сени хурмат қилишини ёқтирасанми, сен хам танишларингга хурмат кўрсат. Бегоналардан ёрдам сўрамоқчимисан, аввало ўзинг бегоналарга ёрдам қўлини чўзиб, акс-садони бошлаб бер. Хаёт шу акс-садонинг ўзгинаси, нима берсанг, сенга шуни қайтариб беради.
Отанинг ўғлига берган маслаҳатларига эътибор қаратсангиз, бугунги мавзумиз хақида тўлиқ тасаввурга эга бўласиз. Аммо юқоридаги гапларга шуни хам қўшимча қилишни истардикки, бугунги:
Ҳаётингиз тасодиф эмас. Бугунги ҳаётингиз ўзингизнинг аксингиз.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Telegram

Одамлар Орасида

Реклама учун : +99893 396 20 04

Бир куни ота-ўғил тоққа сафарга чиқишибди. Анча йўл юриб, баланд жойга етганларида, боланинг оёғи тойилиб кетибди ва у тиззасини тошга …
2 weeks, 2 days ago

Шайх ҳазратларини хотирлаб

Хайрулла Ҳамидов

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

2 weeks, 2 days ago
Одам ва маймун.

Одам ва маймун.

1930 йиллар атрофида Уинтроп Келлог психологлар оиласи янги туғилган маймуннинг боласини ўзларини Доналд исмли фарзанди билан бирга тарбиялашмоқчи бўлишади.

Мақсад, маймунни тарбиялаб "одам" қилиш эди. Бироз вақт ўтиб ёш оила маймундан воз кечади, сабаби уларнинг фарзанди ўзини ҳудди маймунлардек тута бошлаган эди.

Хулоса шуки, фарзандингизнинг кимлар билан улғаётганига эътиборли бўлинг. Акс ҳолда, маймунларга ўхшаб қолиши ҳеч гап эмас.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

2 weeks, 3 days ago

Илмга навбатда турмадик!

Ош деса, йиғилдик малахдек,
Юзимиз китобга бурмадик.
Нафс учун уришдик, талашдик,
Илмга навбатда турмадик!

Бугун-чи миллатнинг онги паст,
Жаҳолат майидан юрар маст,
Ўзига душман ҳам қасдма-қасд,
Илмга навбатда турмадик!

Тиллолар сарфладик кайф учун,
Шайтоннинг пешоби ҳайф учун,
Чақага оғриндик ҳарф учун,
Илмга навбатда турмадик!

Авлодлар бўлишди мардикор,
Хорижда дарбадар, итдан хор,
Эй миллат, ҳолингдан қилгин ор,
Илмга навбатда турмадик!

Ҳар ерда порахўр, ўғрилар,
Кулгига олинар тўғрилар,
Билмам, ким хатомиз тўғрилар,
Илмга навбатда турмадик!

Кўзимиз алдаган ёлғонлар,
Интернет, ойнайи жаҳонлар,
Уйғонинг, биродар, ёронлар,
Илмга навбатда турмадик!

Эъзозда фоҳиша, раққослар,
Онги паст отарчи, паққослар,
Бунда хор олимлар, ваққослар,
Илмга навбатда турмадик!

Халқ бугун ишқибоз нодонга,
Орқасин шиширган шайтонга,
Эътибор қаратмас урфонга,
Илмга навбатда турмадик!

Хаёлда оғринмай бой бўлса,
Остида энг сўнгги той бўлса,
Егани ҳар куни мой бўлса,
Илмга навбатда турмадик!

Амалдор кетини яласа,
Амаллаб халқини таласа,
Дунё деб қалбида талваса,
Илмга навбатда турмадик!

Бу миллат мудрайди ғафлатда,
Фарзанди газларда навбатда,
Илмсиз ўламиз, албатта,
Илмга навбатда турмадик!

Илмсиз қараммиз, қулдирмиз,
Тириклай ёнамиз, кулдирмиз,
Қадри йўқ, бир чақа пулдирмиз,
Илмга навбатда турмадик!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Telegram

Одамлар Орасида

Реклама учун : +99893 396 20 04

Илмга навбатда турмадик!
2 months, 2 weeks ago

Аёллар учун магазин очилибди. У ерга исталган аёл кириб, исталган эркакни танлаб олиши мумкин экан.

Фақат 3 та қоида бор:
1. Магазинга фақат бир марта кириш мумкин.
2. Юқори қаватга кўтарилганингиз сари ундаги эркакларнинг сифатлари ҳам юқорилаб боради. Магазин 5 қават.
3. Юқори қаватга чиққан аёл танлаш учун пастки қаватга қайтиши мумкинмас.

Бир аёл магазинга кирса, биринчи қаватда ёзув осиб қўйишибди: "Ишлайдиган эркаклар!" Иккинчи қаватга кўтарилса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган эркаклар!" "Ёмонмааас!" дебди аёл, учинчи қаватга кўтарилибди. У ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган эркаклар!" "Ё Худойим, қандай ажойиб а! Шу қаватдаёқ шунчалик идеал бўлса, юқоридагилари қандай экан!" Тўртинчи қаватга чиқса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, ниҳоятда келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган ва романтик эркаклар!!!" Аёл буни ўқиб бахтдан эс-ҳушини йўқотай дебди, дарров танлашга тушмоқчи бўлибдию, охирги қаватда қандай экан, деган фикр келиб қолибди. Юқори қаватга кўтарилса, у ерда "Бу қаватда эркаклар йўқ! Бу қават сиз аёлларни ҳеч қанақасига рози қилиб бўлмаслигини исботлаш учунгина ташкил қилинган!" деб ёзиб қўйишганмиш.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Telegram

Одамлар Орасида

Реклама учун : +99893 396 20 04

Аёллар учун магазин очилибди. У ерга исталган аёл кириб, исталган эркакни танлаб олиши мумкин экан.
We recommend to visit

Last updated 2 months, 1 week ago

🔴JONLI EFIR VA GOLLAR 👇

Last updated 3 weeks, 6 days ago

Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа: @axborotuzbbot

Last updated 2 months ago