EKSPERT nima deydi?

Description
ПСИХОЛОГИЯ йўналишида Ўзбекистондаги энг кучли мутахассислар жамланган канал.
Транзакцион анализ
Фарзанд тарбияси
Муносабатлар психологияси
Шахс психологияси

Мурожаат учун: @produser_admin_0911_bot
Саволлар учун: @ekspert_nima_deydi_bot
Advertising
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 1 month, 1 week ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 10 months, 4 weeks ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 1 month, 3 weeks ago

1 month, 2 weeks ago

Шу пайт эшикда тиланчининг овози эшитилди: “Эй уй эгалари, Аллоҳ сизга бергандан менга ҳам беринг!” Фақир киши эшикни очиб: “Шу пайтда Аллоҳ бизга ҳеч кутмаган жойимиздан 14000 дирҳам ҳадя қилди. Модомики, сен Аллоҳ ризоси учун Аллоҳ берганидан сўраяпсан, мен ҳам шу пулнинг ярмини сенга берай, қолган ярми бизники бўлсин”.
Биргина сўзи учун 7000 дирҳамга эга бўлганидан хурсанд тиланчига пулнинг ярмини олиб чиқиш учун уйига кириб кетди, чиқиб қараса тиланчи йўқ. У ер-бу ерни қараса ҳеч қаерда кўринмади.
Уй эгаси ўша куни ғам-ташвишлардан холи уйқуга кетди ва тушида бояги тиланчини кўрди. Ундан нега кетиб қолганлигини сўраганда, тиланчи: “Мен тиланчи эмас эдим, Аллоҳнинг фаришталаридан бири эдим. Хайрли ишларни қай даражада яхши кўришинг ва Аллоҳга боғлиқлик даражангни билиш учун инсон шаклида сенинг уйингга келдим. Мени Аллоҳ сени охирги марта синаб, даражангни юксалтириш учун хонадонингга юборди. Олдинги куни аёлингнинг рўмолини сотиб, икки дирҳам олганингда ўша икки дирҳамни олган ҳам мен эдим. Ўша икки дирҳамни хотиржамлик билан Аллоҳ ризоси учун менга берганинг учун Аллоҳ сенга инжуни берди. Бугунги сахийлигинг учун эса нариги дунёда тенгсиз неъматлар билан тўла Жаннатга эришасан”.
Сенингдек энг қийин вазиятларда ҳам Аллоҳ ризосини барча нарсадан устун қўювчиларга хушхабар бўлсин…
Аллоҳ барчамиздан, дунё мол-мулкларидан устун қўйган барчадан рози бўлсин…

Охиригача ўқиган экансиз, фикрингизни изохга ёзиб қўйинг
Сизда шунга ўхшаш қандай воқеалар бўлган

@ekspertnimadeydi

1 month, 2 weeks ago

Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз  қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, “иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: “Кўряпсизми болаларни? Очликдан юзлари сарғайиб кетди. Биз-ку майли чидаймиз, лекин улар бунга чидолмайдилар. Бу ишнинг охири нима бўлади? Ўйлаб кўрдингизми?” деди.
Эр эгилган бошини аёли томон қаратиб: “Неча кундан бери бормаган жойим қолмади. Энг кам ойликка бўлса ҳам иш қидирдим, бир кун бўлса ҳам қорнингиз тўйсин, деб. Лекин ҳеч ким менга иш бермаяпти. Болаларимнинг бу ҳоли менинг ҳам юрагимни эзиб юборди. Лекин кўриб турибсанки, қўлимдан бирор нарса келмаяпти” деди. Шунда аёли: “Ундай бўлса менинг келинлик кунларимдаги рўмолимни олиб бориб сотинг, неча пул бўлса ҳам бирор нарса олиб келинг, болаларимизнинг қорнини тўйдирайлик. Қолганига Аллоҳ Каримдир. Ризқ бергувчи Удир. Бизга албатта бирор хайрли эшик очилади” деди.
Эр уятдан қизариб, тушиб қолган қийин вазиятни ўйлаб, аёли сандиқдан олиб берган ҳали яп-янги турган рўмолни олиб, бозорга борди. Рўмолни ўша пайтда икки дирҳамдан ортиғига олмасдилар. Олган пулига бирор егулик олиш учун кетаётганда йўлда тиланчига дуч келди. Тиланчи ўтган-кетганга шундай дер эди: “Аллоҳ ризоси ва Пайғамбарининг ишқи учун бўш ўтманг. Аллоҳни хурсанд қилиш учун менга ёрдам беришни хоҳловчи йўқми? Дунёда ҳеч нарсаси йўқ, ҳақиқий муҳтожман.
Рўмол сотган одам тиланчининг олдига келди. Аёлининг рўмоли пулини — неча кундир ҳеч нарса емаган болалари учун бирор нарса олмоқчи бўлган пулини тиланчига берди. Энди бўш қўл билан уйга бориш ҳам ноқулай эди. Рўмолнинг пулини сўраган аёлига нима деб жавоб беради? “Рўмолингга икки дирҳам беришди, уни тиланчига бериб юбордим, унинг ялиниб-ёлворишига чидолмадим” деб қандай айтади? Шу ўйлар билан масжидга кириб шом намозини ўқиб, бўш қўл билан уйига қайтди. Аёли ва болалари уни бирор егулик опкелади деб кутиб ўтиришган эди.
Кеч қолганига яхшироқ бирор нарса олиб келса керак, деб ўйладилар. Ота умидсизлик билан эшикдан қаради, аёли бу ҳолатга ҳайрон эди. Болалари эса бу кеча ҳам оч қолишларини ўйлаб мажолсиз овозда йиғлай бошлашди. Аёл ҳам ҳайрон, ҳам жаҳл оҳангида рўмолни нима қилганлигини сўради.
Эр аёлига ҳаммасини бирма-бир айтиб берди. Аёл ишнинг аслини билгач, сабрли оҳангда: “Рўмолнинг пулини Аллоҳ йўлида берган экансиз, У улуғ ва бойдир. Сахийлигингиз эвазига бизга хоҳлаган вақти унинг эвазини беришга Қодирдир. Сиз тўғри иш қилдингиз, қани кўрамиз, қайси эшикни очар экан?” деди.
Эрталаб аёл турмуш ўртоғига отасининг уйидан олиб келган девор соатини берди ва: “Буни сотинг ва эвазига қанча егулик келса олиб келинг” деди. У бозорга бориб, соатни сотишга ҳаракат қилади. Лекин ҳеч олувчи тополмайди. Чарчаб, ҳорғин келаётганда бир балиқ сотувчисига йўлиқди. Балиқчи баланд овозда: “Балиқ бор, балиқ” деб бақирарди. Қўлида икки донагина балиқ қолган эди.
Фақир киши балиқчининг ёнига бориб: “Бу соат менга, бу балиқлар сенга наф келтирмайди, шунинг учун шу икки балиғингни менга бер, мен сенга шу соатни берай” деди. Мижоз йиғиш учун эрталабдан бери бақираётган балиқчи бу одамнинг таклифини қабул қилди. Балиқларни бериб, соатни олиб кетди.
Неча кундан бери уйига биринчи марта егулик олиб кетаётганндан жуда хурсанд бўлаётган ота балиқларни қўлига олиши билан уйига югурди. Оталарининг егулик олиб келганини кўрган болалар жуда хурсанд бўлиб кетишди. Аёл балиқни тозалаш учун ошхонага кирди. Бироз ўтиб хайратланиб хожасини чақирди. Балиқлардан бирининг қорнидан каттакон инжу чиқди.
Фақир одам инжуни олиб заргарнинг олдига борди. Заргар инжунинг бебаҳо эканлигини, агар ўзига сотишса 14000 дирҳам беришини айтди. Фақир одам қийинчиликлар ортда қолганини сезди. Аллоҳ унга неъмат эшикларини очганини тушунди. Заргарга уни 14000 дирҳамга сотиб, пулини олиб уйга қайтди. Бўлиб ўтган воқеани уйига келиб, аёлига ҳам айтиб берди. Ҳаммалари ғамларни аритган Аллоҳга шукроналар айтишди.

1 month, 3 weeks ago

Юқоридаги расмнинг маъноси нима?

Сезган бўлсангиз сўнги кунларда турли расмларни қўйиб фикрингизни сўраяпмиз. Бунинг бир нечта сабаблари бор.
Биринчиси обуначиларнинг синчковлигини ошириш, хар бир деталга эътибор билан қараш ва танқидий фикрлашни ошириш.
Иккинчиси изохларингиздан келиб чиққан холда сиз учун кўпроқ қандай постлар қўйишни билиб олиш.
Учинчиси эса расмларга қараб ички холатингизни ўзингизга кўрсатиш.
Яна бошқа кичкина-кичкина сабаблари хам бор

Энди юқоридаги расмга келсак:
Бир кўз билан кўрганда бу расмда ёмғир сувини ичиш учун йиғаётган одамни кўрса бўлади.
Энди маънолари (сиздан келган изохлар)
Тадбиркор одам, хар қандай вазиятдан унумли фойдаланиш, эртани ўйлайдиган режали инсон, лимондан лимонад қилиш, вазиятларга ақл билан ёндошиши ва хоказолар

Буни шундай ифодаласак бўлади. Хар қандай мехнат натижа беради. Фақат вақтини кутиш керак. Ёмғир суви ёмғир ёғаётган пайтда унчалик қадрли бўлмас лекин бошқа пайт…
Хар бир имкониятдан фойдаланиш керак.
Биласизми муваффақиятнинг формуласи қандай:
Махорат+имконият.
Сиз йиллар давомида (мехнат қилиб) махоратингизни ошириб борасиз. У пайтда кўзга ташланмайсиз, чунки ёмғир бўлиши мумкин. Лекин ёмғир кетгач сизга имконият келади ва юқоридаги формула ишлайди
Муваффақият=махорат+имконият

Ха айтганча бу хамма билан ишлайди, фарзандингиз билан хам. Ундан вақтидан олдин натижа кутманг унинг ёмғири тинишини кутинг

Хозирча шу, ёққан бўлса лайк ва битта изох сиздан
@ekspertnimadeydi

3 months ago

Уни қучоғимга олдим ва ётоқ эшигигача кўтариб бордим. Қўлини чаккамга қўйганди мен уни маҳкам ушлаб олгандим. Худди турмуш қурган кунимиздаги каби. Энди хавотирлана бошлагандим, бунчалик озиб кетганига. Охирги кун уни кўтарганимда куч сарфламадим. Ўғлимиз мактабда эди ва хотинимга ҳаётимиздаги яқинлик  камайганини айтдим. Офисга кетдим ва эшикни қулфламасдан машинадан тушдим, бунга вақт йўқ эди.
Ҳар лаҳза қароримни ўзгартиришидан қўрқардим ва зинадан юқори чиқдим, юқори чиққач Жана эшикни очди. Унга хотинимдан ажрашолмаслигимни айтдим. Ҳайратланиб қўлини пешонамга қўйди ва “сени иситманг борми?” деб сўради. “Афсусдаман Жана, лекин мен энди ажрашишни истамайман”, дедим. Турмушимиз бефайзлиги севги етишмаслигидан эмас, бир-биримизнинг аҳамиятимизни унутганимиздан эди. Энди эсимга тушди, унга уйланган куним эшикдан кўтариб кирганимда, умримнинг охиригача унга садоқатли бўлишга қасам ичгандим.
Жана вазиятни англагач, юзимга бир тарсаки тушириб, эшикни ёпиб йиғлай кетди. Дарҳол пастга югуриб, биринчи учраган гулчидан хотинимга бир даста гул олдим,  ичига “сени ҳар тонг ҳаётимнинг охиригача кўтараман” деб ёзиб солиб қўйдим. Уйга қатганимда юзимни табассум қоплади, қўлимда гуллар билан ётоқхонага кирдим ва хотинимни ётоқда ўлик ҳолда топдим. Хотиним бир неча ойдан бери саратон билан курашаркан, мен Жанага бўлган қизиқишим боис буни сезмагандим. Кўп яшолмаслигини билгани учун ўғлимни менга қарши бўлиб қолишидан мени сақлашга уринганди. Ҳеч бўлмаса ўғлимнинг кўзида яхши турмуш ўртоқ сифатида қолишимни истаганди”.
@ekspertnimadeydi

3 months ago

Эри бошига кўтарган аёл

Аёлини йўқотган эр ҳикоя қилади:
“Оқшом уйга келганимда аёлим кечки дастурхонни ҳозирларди. Қўлидан тутиб унга гапим борлигини айтдим. Жим овқатлана бошлади, кўзларида қўрқув бор эди. Бир онда кичрайгандим гўё, оғзимни очолмасдим лекин фикрларимни айтишим керак эди. Ажрашмоқчилигимни айтдим. Асабийлашмади, гапимга жавоб қайтармади, фақат сабабини сўради. Жавоб беролмадим, бунга асабийлашди. Қўлидаги санчқи пичоқларни отиб юборди. Менга бақирди ва одам эмаслигимни айтди.
Ўша кеча бирор оғиз гаплашмадик. Хотиним тун бўйи йиғлади. Турмушимизга нима бўлишидан хавотирланарди, лекин уни қониқтирадиган гап айтолмасдим. Мен Жанага ошиқ бўлдим, хотинимни севмасдим энди. Бу виждон азоби билан бир битим тайёрладим. Уй, машина ва ширкатнинг 30%ини унга берадиган бўлдим. Шартномага бироз қараб турди ва йиртиб ташлади.
10 йил бирга яшаган хотиним менга бегона бўлганди. Унинг сарфлаган умрига, куч-қувватига ачинардим, лекин орқага қайтолмасдим, Жанани қаттиқ севардим. Кейин бақириб-бақириб йиғлай бошлади, буни кутмагандим. Унинг кўз ёшлари мени юмшашимга сабаб бўлди. Бир муддат эсимдан чиқардим ажрашишни, бу фикр миямга ўрнашиб қолганди, энди бу туйғуни қаттиқроқ ҳис этардим ва тўғри қарор эди.
Кейинги оқшом уйга кеч келдим ва хотинимни столда ёзиб ўтирганини кўрдим. Роса уйқум келганди ва кечки овқатни емасдан ухлашга ётдим. Жана билан ўтказган шунча вақтим мени чарчатганди. Орада бир уйғондим ва уни ҳали ҳам ёзаётганини кўрдим. Аммо бу менга аҳамиятсиз эди, бошимни ўгириб ухлашда давом этдим.
Тонгда менга шартлари ёзилган мактубни берди. Мендан ҳеч нарса истамаганди, фақат ажрашишимизни эълон қилиш учун бир ой муҳлат сўради ва бу вақт давомида яхши оила каби муносабатда бўлишимизни истади. Бунинг сабаби бир ойдан кейин ўғлимизнинг имтиҳонлари бошланиши ва бу пайтда унга бу юкни юкламаслик эди. Буни қабул қилиш мумкин. Яна бир нарса бор эди, тўй кечамиз уни эшикдан қандай кўтариб кирганимни эслатиш эди ва бир ой давомида ҳар тонг уни ётоқдан эшикгача кўтариб боришимни истади. Эсини ебди деб ўйладим, лекин охирги кунларимизни яхши ўтиши учун қабул қилдим. Кейин бу шартларни Жанага айтдим. Баланд овозда кулиб буни ғирт ахмоқлик эканини ва бу  ажрашиши учун эканини тушуниб қабул қилди.
Хотиним билан ажрашиш мавзусини очганимдан бери жисмонан яқин бўлмадик. Шу боис биринчи кун уни олиб эшик томон кўтарганимда ғалати ҳисни сездим. Ўғлимиз орқамизда турарди ва олқишлай бошлади. Дадам онамни қучоғида кўтарди, деди. Бу уни жуда севинтирганди, сўзлари қалбимни вайрон қиларди. Ётоқдан уй эшигигача 10 метр кўтардим. Хотиним кўзларини юмди ва қулоғимга “ўғлимизга ажрашишимизни айтманг”, деб пичирлади. Мен ҳам бошимни эгиб, хўп, дедим ва ичимга бир маҳзунлик чўкди. Эшик олдида уни қолдирдим, хотиним автобус бекатига кетди ва уни ишга олиб борадиган автобусни кутди. Мен эса бир ўзим офисга кетдим.
2-кун бу ўйин бизга осон кечди. Хотиним бошини кўксимга қўйди ва унинг ифорини туйдим. Бирдан хотинимга анчадан бери қарамаганимни тушундим ва уни турмуш қурган пайтимиздаги каби ёш эмаслигини сездим. Юзига майда чизиқлар тушган, сочларига оқ оралаганди. Ўтган йиллар шунчаки ўтмаганди, шунда ўзимдан шунча вақт ичида унга нималар қилганимни сўрадим.
4-кун уни кўтарганимда бир ишонч туйғусини ҳис этдим. Бу, менга ҳаётининг 10 йилини ҳадя қилган аёл эди.
5-кун бу ишонч туйғуси янада юксалганди. Буни Жанага айтмадим. Кунлар ўтгани сайин уни кўтариш ҳам осонлашарди, балки бу тренажорда шуғулланганим сабаблидир. Бир тонг уни нима кийишини ўйлаб, қараб ўтирдим. Жаҳл қилиб, ҳар кунги кийимлари бироз катта келганини айтди. Бирдан уни қанчалик озганини, вазнини йўқотганини сездим. Демак уни ҳар тонг осон кўтаришимнинг сабаби бу экан. Юзимга биров мушт туширгандай бўлди. Бунчалик азоб ва ҳасратни қалбида олиб юрарди. Сезмаган ҳолда бошини силадим. Шу пайт ўғлимиз келди ва “дада, ойимни кўтаришингиз керак”, деди.
Отаси онасини хонадан эшиккача кўтариши ҳаётимизнинг бир бўлагига айланганди. Хотиним ўғлимизни ёнига чақирди ва маҳкам қучоқлади. Мен бошимни ўгирдим, охирги лаҳзада қароримдан воз кечишни истамасдим.

3 months, 1 week ago

Қабул ёпилишига 1 кун қолди

"​​Сен охирги қарорни қабул қилмагунингча, сени гумонлар қийнайверади, ҳали орқага қайтиш имконияти борлиги доим ёдингга келаверади, бу эса сенга самари ишлаш имконини бермайди.

Аммо сен ўзингни бутунлай ўз ишингга бағишлаган он, тақдир сенинг тарафингга ўтади. Бошқа вазиятларда бўлиши мумкин бўлмаган ҳодисалар рўй беришни бошлайди. Нимага қодир бўлишингдан қатъий назар, нимани орзу қилишингдан қатъий назар, уни амалга оширишни бошла.

Довюраклик инсонга куч ва ҳаттоки мўъжизавий ҳукмр тақдим этади. Қарор қабул қил!"
Гёте

Қабул 10 мартгача. Менеджеримиз Дианага боғланиб, рўйхатдан ўтишга улгуринг📎
1. Мўъжизавий ривож
2. Ўзимдан ўзимгача
@Diyana_menedjer

4 months, 3 weeks ago

Фарзанд тарбиясидаги холатлар

Кечаги сўровномада 25% овоз билан фарзанд тарбияси мавзуси 2-ўринни эгаллади, ваъда-ваъда…

Фарзанд тарбиясида 6 та усул (йўналиш) бор. Хар бир йўналишнинг ўзига хос яхши ва ёмон томонлари бор. Кўпчилик қайси тарбия усулидан фойдаланаётганини хам сезмайди ва қайси холатда нима қилиш кераклигида адашади

Ушбу аудио сиз учун фойдали бўлади деб умид қиламиз
Изохларда фикрларингизни қолдиринг

Халқаро тоифадаги психолог Умида Закирова
Расмий канал: @ekspertnimadeydi

4 months, 3 weeks ago
4 months, 3 weeks ago
5 months ago

Она қизи билан дўст бўлиши керакми?

Жуда бахсли мавзу. Лекин энг тўғри жавоб шуки: Она позицияси дўст позициясидан анча юқори. Она қиз учун она ўрнида қолиши керак, лекин дўстдан яхши тинглаши, дўстдан яхши тушуниши керак.
Афсуски, кўп оналар қизига ўз шахсий фикри бўлишига рухсат бермайди, қизига ўз орзулари тўнини кийдирмоқчи бўлади.

Ота-она ва фарзанд мавзуси бўйича сизда қандай саволлар бор?
Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Халқаро тоифадаги психолог Умида Закирова
Расмий канал: @ekspertnimadeydi

We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 1 month, 1 week ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 10 months, 4 weeks ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 1 month, 3 weeks ago