ФЕРУЗА ЖЎРАБЕКОВНА

Description
Ё аслинг каби кўрин, ёки кўринганинг каби бўл!
Advertising
We recommend to visit

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 10 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 1 month ago

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.

Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Insideradmin

Last updated 1 month ago

1 week ago
Бугун 25 май мактабларда яна бир …

Бугун 25 май мактабларда яна бир ўқув йилининг якуни, сархисоби, “Сўнгги қўнғироқ” куни бўлиб ўтмоқда.

Барча устоз-мураббийларни, битирувчиларни ушбу байрам билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

11 йил мактаб даргоҳида тахсил олган ўқувчилар янги ҳаёт остонасига қадам қўйиш арафасида туришибди. Биз барча битирувчиларга “Оқ йўл” тилаб, парвозингиз беталофат, мукаммал, баркамол ва мустахкам бўлсин, деймиз!

Бугун ўғлим Эъзозбек ҳам битирувчилар сафида, таълимнинг кейинги босқичларига йўл олишга тайёрланмоқда. Минг ҳаяжон, орзиқиш, энтикиш билан мактвбга йўл олди. Мен унга барча Оналар каби омад, бахт, мувофаққиятлар ёр бўлишини тилайман!
Ўғлим сендан умидларим катта, олтин бошинг омон бўлсин доим!

Ҳа айтганча, куни кеча айлсдан 6,5 балл олди. Натижадан ўзининг кўнгли тўлмаган бўлсада, менимча ёмон натижа эмас!

Хуллас, барча битирувчиларга омад!

https://t.me/men_feruzaman

1 week, 1 day ago
“Қари қиз” фильми шу бугунги кунда …

“Қари қиз” фильми шу бугунги кунда энг долзарбми Тошкент вилояти халқи учун?)

Хуллас, йиғлашингниям кулишингниям билмайсан киши.🤦🏻‍♀️

https://t.me/men_feruzaman

1 week, 6 days ago

Ҳак йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганч ила.

Алишер Навоий 

Устоз отангдек улуғ!

Ўқитувчи, устоз ким, қандай, қай холатда бўлишидан қатъий назар, ҳар бир ўқувчи, талаба, билим олувчи унинг ҳурматини жойига қўйиши, эъзозлаши, ўзича «бир тийинга» олмаган тақдирда ҳам бошқалар билим олиши учун ҳалал бермаслиги шарт ва мажбур!

Ота-оналар фарзандини бу тақлидда эркин қўйиши, бебош қилиши, ортиқча эркалатиши ўз бошларини ейишларига сабабчи бўлишларини унутмасликлари керак!

Бола азиз, одоби унданда азиз, эканлигини доим ёдда тутиш даркор!@men_feruzaman

2 months, 1 week ago
2 months, 1 week ago
2 months, 1 week ago
2 months, 2 weeks ago

Шаҳноза Мирзиёева: «Қонун устувор – жазо муқаррар»

15 март куни Самарқандда юз берган воқеага ишониш қийин бўлса-да, ҳар қандай муаммонинг ечими уни қабул қилишдан бошланишини тушунишимиз керак. Мажбурий равишда кишанбанд қилинган ўсмирга* малакали психологлар томонидан зарур ёрдам кўрсатилмоқда, айни пайтда унинг саломатлигига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ.

Қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жамоатчиликни ларзага келтирган бу ҳодиса кўрилаётган чора-тадбирлар болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига барҳам бериш учун ҳали етарли эмаслигини кўрсатиб қўйди. Қолаверса, бу қонунбузарлик барчамиз учун муборак Рамазон ойида содир этилгани кишини баттар қайғуга солади.

Юртимизда бирорта ҳам вояга етмаган шахс бундай ҳолатга тушиб қолмаслиги учун жамиятимизда болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабат шаклланиши йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз.

Кези келганда айтишим керакки, мазкур жиноят фош бўлишига ҳисса қўшган, ўз вақтида ички ишлар органларига хабар берган ҳушёр ва ғамхўр жамоатчилик вакилларидан чин дилдан миннатдорман. Уларнинг ёрдами билан ўсмир учун янада аянчлироқ зўравонликларга дучор бўлишининг олди олинди.

Самарқандда рўй берган воқеа Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан назоратга олинган. Бироқ биз қуруқ баёнот билан чекланиб қолмай, жабрланувчининг соғломлаштирилиши, таълим олиши ва нормал шароитда яшаши учун барча зарур шароитлар яратилиши учун ғамхўрлик кўрсатади. Ким бўлишидан қатъи назар қонунбузарга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланишига ишонтириб қоламан.*

@men_feruzaman

2 months, 2 weeks ago

Ваниҳоят Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким қўйилибди.
Муроджон Абдураҳимов Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаган.

@men_feruzaman

2 months, 3 weeks ago
4 months, 2 weeks ago

Абсурднинг давомийлигини таъминлаш учун таклиф Кеча Сенатда ИИО ходимларининг фото ва видеога олиб, интернетга тарқатмаслик бўйича қабул қилиниши аниқ бўлган қонун юзасидан жамоатчилик вакиллари иштирокида мажлис бўлиб ўтибди. Мажлисда собиқ Ички ишлар…

We recommend to visit

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 10 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 1 month ago

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.

Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Insideradmin

Last updated 1 month ago